1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Гандбол ўйин техникасига ўргатиш. Хужум ўйин техникасини ўргатиш Майдонда харакат қилиш
- Югуриш
Гандбол машғулотининг асоси – бу ўйин. Ўйиндан ташқарида ўргатиладиган ва такомиллаштириладиган хар бир техник усулга жуда кўп вқт сарфланади. Шунинг учун гандболчиларни усулларни соддалаштирилган холда ўйин вақтида ўрганадилар ва такомиллаштирилади. Ҳар бир машғулотда икки – учдан ортиы усулларни ўргатиш тавсия этилмайди. 4.2. Гандбол ўйин техникасига ўргатиш. Хужум ўйин техникасини ўргатиш Майдонда харакат қилиш техникасини ўргатишда аввал хар бир усул алохида ўргатилиб ( югуриш, сакраш, тўхташлар ), кейинчалик улар қўшиб ўргатилади. Маълум бир усулни узоқ вақт ўргатиш мумкун эмас. Бир усулнинг тузилмаси ўргатилгандан сўнг, дахол бошқа усулни ўргатишга киришилади ва ўрганилган усуллар бирма - бирига боғланиб, ҳар хил “ комбинаия ” ларда қўлланилади. Югуриш қуйидаги кўрсатилган тартибда: оддий, тезликни ўзгартириб, ўналишни ўзгартириб, қадамларни чалиштириб, ҳар хил спчишлар ёрдамида ўргатилади. Тўхташлар. Тез юриб, секин югуриб, тезланишда аввало бир оёқда, сўнг икки оёқда тўхташлар ўргатилади. Шуғулланувчининг икки оёқда юриб, тўхтагандан сўнг мувозанат сақлаш учун тана вазнини тўғри тақсимлаши ўргатувчи томонидан назорат қилинади. Тўхтагандан сўнг яна хар хил йўналишда харакат қилишга киришилади. Сакраш. Жойда ва югуриб келиб аввал икки оёқда, кейин бир оёқда сакраш ўргатилади. Шу холда оёқларни тўғри қўйин, баландга ёки узунликка сакраганда оёқларни букиш ва ерга тушиш тўғри бажарилишига диққатни жалб этиш зарур. Гандболчи барча харакат усулларни ўйинда қўллайди. Майдонда харакат қилиш техникасини такомиллаштириш учун қуйидаги машқлардан фойдаланиш тавсия этилади: Белгиланган аниқ мўлжалга тезланиб югуриш ва дастлабки холатга қайтиш. Ўтириб, ётиб ва бошқа ҳар хил дастлабки холатдан тез югуриш. Бир ва икки оёқлаб тўсиқлардан сакраб югуриш. Югуриш билан сакрашларни галма - гал бажариш. Бир неча мўлжалланган белгилардан бирин – кетин тўхтаб югуриш. Тўсиқларни айланиб ўтиб югуриш. Ҳар хил жисмларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб югуриш. Ушбу машқларни эстаета тариқасида ўтказиш мумкин. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling