1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарвозабон ўйин техникасини ўргатиш
- Намуна машқлар
Тўпни уриб чиқариш. Энг аввал бир жойда турганда рақибнинг қўлидаги тўпни уриб чиқариш ўрганилади. Бунда панжанинг қаттиқ тугилиши, қўлнинг қисқа харакат қилиши, тўпнинг қандай тутиб турганлигига қараб уни юқоридан ёки пастдан уришни мўлжаллаш мухимдир. Шундан сўнг тўпни харакат пайтида уриб чиқариш ўрганилади. Аввал тўп узатилётганда, сўнгра эса уни дарвозага отилаётганда уриб чиқарилади. Кейинчалик тўпни узатишга ёки дарвозага отишга тайёрланаётганда уриб чиқариш ва, энг сўнгида, тўпни ерга уриб юриш вақтида уни уриб чиқариш ўргатилади.
Дарвозабон ўйин техникасини ўргатиш Ўйинда дарвозабон – ярим жамоа деб бежиз айтилмайди. Чунки дарвозабон вазифасида иштирок этадиган гандболчилар юқорида кўрсатилагн усуллардан ташқари, улар учун дарвозада ўйнаганда йўл қўйиладиган усулларни ҳам бажарадилар, яъни тўпни гавданинг барча қисмлари билан қайтариш. Дарвозабон дарвоза майдонидан ташқарига чиққанда майдон ўйинчиси хисобланади. Ўйин техникасига доир машғулотлар ўз мазмунига кўра ҳимоячи ва хужумчи машғулотларидан фарқ қилмайди. Дарвозабон билан машғулот ўтказишда қуйидаги химоя анжомларидан фойдаланиш зарур: қалин кастюм, қўлқоплар, тиззаларга ҳимоя воситалари, эркаклар учун химоя бандажи, йиқилиб бажариладиган машқларни ўрганишда гимнастик тўшаклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Оёқлар тизза қисмида сал букилган. Дастлабки холатда йўналишларни ўзгартириб харакат қилинади. Дарвозабонни ҳаракат техникасига ўргатиш дарвоза чизиғи ва 6 метрли дарвозабон майдони чизиғи бўйлаб ён томонга қадам ташлаб ҳаракат қилишдан бошланади. Аввал ён томонга кичик қадамлар ташлаб, сўнг кенг қадам ташлаб харакат қилишга ўргатилади. Дарвозабонни сакраш техникасига ўргатиш дарвозанинг юқори бурчакларига отиладиган тўпни қайтариш имитациялари билан бошланади. Дарвозабоннинг тўпни илиб олиш унинг асосий вазифалардан хисобланмайди, лекин шунга қарамай, у тўп илишни мукаммал эгаллаган бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳар хил холатда: туриб, ўтириб, ётиб, сакраган холда, ўмбалоқ ошиб бажариладиган машқларни биринчи кундан бошлаб ўргатишга киришилади. Намуна машқлар Дастлабки холатда ўқитувчи ишораси билан тез қўлларни юқорига кўтариш. Юқоридан ҳар хил баландликда отилган тўпларни қайтариш имитациясини бажариш. Ён томондан ва бошдан юқори келаётган тўпни қўл билан ҳар хил оёқларда депсиниб сакраб қайтариш. Ён томонга 1 – 1,5 метр масофада келаётган тўпни ён томонга қадам ташлаб қайтариш. Дарвозанинг юқори бурчагига отилган тўпни оша тарафдаги оёқ билан депсиниб сакраб қайтариш. Оёқлар билан дарвозани қўриқлашни ўргатиш дарвозабон учиб келаётган тўп томонга оёқларнинг ички тарафини ўгириб қўйишдан бошланади. Бунинг қуидаги машқлардан фойдаланилади. Тўғри чизиққа оёқ кафтнинг ички томонини қўйиб олдинга, орқага ва ён томонларга қадамлаб харакат қилиш. Бўш оёқнинг тизза ва кафт қисмини олдинга буриб, жойда турган холатда оёқдан – оёққа сакраш. Бир оёқдан 2 – оёққа баланд сакраб, оёқдан тизза қисмида букиб, олдинга қараб бурилиш. Гимнастик скамейкани ён томонига ётқизиб қўйиб, оёқ кафтининг ички тарафи билан тўп ўйнаш. Оёқнинг ички томони билан шеригига тўп узатиш. Шериги томонидан дарвозабоннинг оёқ қисмига отилган тўпни оёқларнинг ички томони билан қайтариш. Шериги томонидан дарвозабоннинг оёқ қисмига 30 – 50 см етказмасдан ердан сапчитиб отилган тўпни қайтариш. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling