1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Намунавий машқлар
Тўпни ерга уриб юриш. Тўпни ерга уриб юриш техникасини тўғри тасаввур қилишга оид тушунтириш ва кўрсатишадан сўнг шуғулланувчилар бир жойдан турганларича тўпни юқорига сапчитиб, ерга уриб ўйнайдилар. Бунда панжанинг тўп устида тўғри жойлашишига, қўлнинг харакатига, тўпнинг майдонга тегадиган жойига катта эътибор берилади. Шундан сўнг қўлларнинг харакатлари оёқларнинг харакатлари билан уйғунлаштирилади. Бу усуллар юриш ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳар хил тезликда югуриш пайтида бажарилади. Бунда гандболчининг ўз туриш холатини қандай сақлай олишига ва харакат тезлигига қараб тўпнинг ердан сапчиш бурчагини ўзгартира олишга катта эътибор берилади. Ёйсимон доира бўйлаб ва йўналишни ўзгартириб, тўпни ерга уриб юриш машқларини қўллаш яхши натижа беради. Бу машқлар шуғулланувчиларда тўпни бошқариш қобилятини ўстиради.
Дастлабки кунларданоқ тўпга қарамасдан уни ерга уриб юришга аҳамият бериш керак. Бунинг учун кўпчилик машқларнинг бажарилишида шуғулланувчини ўқитувчининг, ўз шеригининг, рақибининг сигналини ёки майдондаги вазиятнинг ўзгаришини кузатишга мажбур қиладиган шароитлар яратилади. Тўпни паст сапчитиб уриб юриш, тўпни ерга уриб юришга ўтилганда уни рақибдан пана қилиш, бир қўлдан иккинчисига орқадан ўтказиш, юқори тезликда суръатни ва ердан сапчиш баландлигини ўзгартириш, бурилишлар ҳамда орқа билан харакат қилиб тўпни ерга уриб юришлар кейинроқ ўрганилади. Тўпни панжа билан бошқаришга, оёқларнинг эркин ишлаштга ва усулларнинг ўйин вазиятига мос бўлишига катта эътибор берилади. Намунавий машқлар Олдинга, ён томонга, орқа билан олдинга тўпни ерга уриб харакат қилиш. Шуларнинг хаммасини югурган холатда, бажариш. Илонизисимон йўналишда ҳар хил тўсиқларни айланиб тўпни ерга уриб юриш. Ҳар хил тўсиқлардан хатлаб тўпни ерга уриб олиб юриш. Ҳар хил тезликда югуриб, тўхтаб ва яна тезланиб тўпни ерга уриб олиб юриш. Йўналишларни ўзгартириб ( 90 о 180 о3 600 ) тўпни ерга уриб олиб юриш. 7 – 9 метрли чизиқларга тўғри теккизиб чизиқ бўйлаб тўпни уриб олиб юриш. Ўнг ва чап қўлларда галма – гал тўпни ерга уриб олиб юриш. Бир вақтда икки тўпни ерга уриб олиб юриш. Тўпни ерга уриб олиб юриб ҳар хил эстафеталарни бажариш. Бир ўйинчи тўпни ерга уриб олиб юради, иккинчи ўйинчи тўпни харакат қилади. Икки ўйинчи биттадан тўпни ерга уриб олиб юради, учунчи тўпни оёқлари билан бир – бирига узатади. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling