1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Download 64.91 Kb.
bet1/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
GANDBOL


Режа
Кириш
1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча.
2. Ҳужум тактикаси ва жамоа ҳаракатлари ( тез ёриб ўтиш ва жамоа ҳаракатлари).
3. Ҳужум тактикаси ва жамоа ҳаракатларини ривожлантирувчи махсус ва ёрдамчи машқлар.
4. Жамоавий ҳаракатланишлар.
Хулоса

Кириш

Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлаш мақсадида аҳолини тинчлиги, юрт бойлиги, айниқса иқтисодиёт, ижтимоий маданият, таълим-тарбия ва спорт соҳаларида туб ислоҳотлар ўтказилмоқда. Гандбол ўйини Ўзбекистонда оммабоп ва севимли спорт турларидан ҳисобланиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида алоҳида аҳамиятга эга


Мактабдан ташқари спорт таълим муассасалари – болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ), ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (ИБЎСМ), олий спорт маҳорати мактаби (ОСММ) мутахассисликларини ўргатиш учун тузилган режанинг мақсади – гандбол мутахассислигида шуғулланувчиларга жисмоний тарбия тизимида гандболнинг ўрни ва замонавий билимларнинг аҳамияти ҳақида билим бериш, улардаги зарур бўлган педагогик касб малакаларини шакллантиришдир.
Биринчи босқич – умумтаълим мактабларининг тиббий кўрикдан ўтган ўқувчилари учун бўлиб, жисмоний-соғломлаштириш ва тарбиявий ишлар, ҳар тарафлама жисмоний тайёргарлик ва гандбол техникасининг асосий усулларини ўргатишга қаратилган бўлади.
Иккинчи босқич – даслабки тайёргарлик, умумтаълим мактаб-ларида, спорт билан шуғулланмоқчи бўлган тиббий назоратдан ёзма равишда руҳсати бўлган болалар учун бўлиб, бу босқичда улар жисмоний-соғломлаштириш тарбиявий ишлар, ҳар томонлама жис-моний тайёргарлик, спорт ихтисослигини танлаш ва ўқув машғулотларга қабул қилиш учун назорат меъёрларини бажарадилар.
Учинчи босқич – ўқув-машғулот босқичи. Бир йил давомида зарур тайёргарликдан танлов асосида соғлом ўсмир ва қизлардан ўқувчилар жамоаси ташкил этилади. Йил давомида шуғулланув-чилар умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус тайёргарликдан ўтиш синовларини бажарган ўқувчилар учун спорт разряди бажа-рилганидан сўнг спорт такомиллашуви гуруҳлари шаклланти-рилади.
Гандболчиларни юқори малакали спортчигача тайёрлаш ўзига хос тизимга эга, мўлжалланган мақсадга эга бўлиш қуйидагилардан иборат:
- такомиллаштириш гуруҳига танлаб олинган ёш гандбол-чилар даслабки ҳолатининиг оптимал натижалари;
- мураббийнинг малакавий тайёргарлик даражаси;
- техник-база ҳолати;
- бутун педагогик жараённи ташкил қилиш сифати;
Босқичма-босқич спорт тайёргарлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- спорт билан шуғулланишга болалар ва ўсмирларни мунтазам равишда жалб этиш;
- ҳар томонлама жисмоний ривожланиш ва соғлиқнинг мустаҳкамланишини таъминлаш;
- руҳий ва иродавий мустаҳкам инсонни тарбиялаш;
- юқори малакали спортчиларни тарбиялаб, Ўзбекистон терма жамоаси учун заҳира тайёрлаш.



Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling