1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Ўтказилган ўйинни мухокама қилиш
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гандбол спорт турини гигиена томондан таъминлаш Овқатланиш.
Ўтказилган ўйинни мухокама қилиш
Мухокамани ўйинга умумий баҳо беришдан бошлаш лозим. Кейин тактик режа ғояси амалга оширилган ёки оширилмаганлиги қайд қилиш керак. Агар амалга ошмай қолган бўлса, бунга нима ҳалал берганига тўхталиб ўтиш лозим. Шундан сўнг мураббий хамма қаторлар (олдинги, орқа қатор, ҳимя, ҳужум ва дарвозабон ўйинчиларнинг) харакатини ва, ниҳоят, ҳар бир ўйинчи харакатини баҳолайди. Тегишли хулоса чиқарилиб, гандболчиларнинг кейинги ўйинлари муваффақиятлироқ бўлиши учун шу ўйинда юз берган камчиликлар кўрсатилади. Ўтган ўйинни муҳокама қилиш қуйидагича кўринишда бўлади: Ўтказилган ўйиннинг умумий баҳоси. Жамоа ўйин тактик режасини қандай бажаргани. Ҳар бир ўйинчи фаолиятини баҳолаш. Ўтказилган ўйиндан чиқарилган хулосалар. Йўл – йўриқ беришни ва ўйинни мухокама қилишни гандбол майдони макетидан ойдаланиб ўтказиш мақсадга мувоиқдир. Бу айрим тактик холатларни, “ комбинация ” ва бошқаларни кўрсатмали намойиш қилиш имконини беради. Мураббий назарий машғулотлар ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши шарт. Сухбат, маърузани конспектсиз ўтказиб бўлмайди. Махсус мавзула бўйича машғулотлар учун тайёрланган маъруза матнлари билан олдиндан танишиб чиқиш тавсия этилдаи. Назарий машғулотларда ўқув филъмлардан фойдаланиш танланган мавзуни ўрганиш воситасидир. Мураббий спорт машғулоти назарий асослари, педагогика, физалоги, жисмоний тарбия назарияси ва усулияти сохасидаги ўз билимларини мунтазам бойитиб бориши керак. Шу масалаларга оид барча янги адабиётларни кўриб чиқиши ва шуғулланувчиларга булар билан танишиб чиқишни тавсия қилиши керак. Гандбол спорт турини гигиена томондан таъминлаш Овқатланиш. Гандбол спорт турида овқатланиш шундай ташкил этилиши керакки, спортчининг бир кунда сарф этган энергияси ўрни озиқ – овқатлар билан тўлдирилиши керак. Машқ машғулотлари вақтида гандбол спортиларида ўртача бир кун ва бир тунда бир кг тана массасига ўртаа 6 – 67 ккал ташкил этади. Асосий озуқа моддалрига бўлган талаб бир кунда бир кг тана массасига: оқсил 2,3 – 2,4 гр, ёғ 1,8 – 1,9 гр, карбонсувлар 9 – 10 гр. Озуқа моддалари хилма-хил бўлиб, биологик томондан юқори баҳоли бўлиши лозим: сут ва сут махсулотлари, гўшт махсулотлари, сабзавот ва мевалардан иборат бўлиши керак. Бир кунлик овқат хажми ўртаа 3,0-3,5 кг. Машқ машғулотлари ва мусобақалар олдидан юқори қувватли, кам ҳажмли ва яхши ўзлаштириладиган бўлиши лозим. Бир кунлик овқатланиш тартибини спортиларнинг умумий кун тартиби билан келиштириб тузиш лозим. Кун давомида марта овқат қабул этиш мақсадга мувоиқдир. Мусобақа вақтларида овқат қабул этиш тартибини кескин ўзгартириш мумкин эмас. Ўйиндан сўнг озуқа моддаларини карбонсувлар билан бойитиш лозим, катта миқдордаги ёғларни истеъмол этмаган маъқул. Тайёргарликнинг ҳар хил босқиларида қуйидаги овқат ва ичимлик моддалар тавсия этилади. Асосий тайёрлов босқичида: оқсил – 200 гр, умумий ккалорияси 14 %, ёғли – 155 гр, умумий ккалорияси 28 % карбонсувлар – 700 гр, умумий ккалорияси 56 % ни тавсия этиб, у 500 ккал энергия беради ёки 230 гр оқсил, умумий ккал 16 %; 186 гр ёғ, умумиий ккал 28 %; 840 гр карбонсув, умумий ккалорияси 56 % вабу 6000 ккал энергия беради. Жуда кучли машғулотларида тавсия этилади: оқсил – 260 гр, умумий ккалорияси 15 % ёғлар – 217 гр, умумий ккалорияси 27 % карбонсувлар – 100 гр, умумий ккалорияси 58 % ни ташкил этади ва бу 700 ккал энергия беради. Мусобақадан олдинги тайёрлов босқичида тавсия этилади: оқсил – 200 гр, умумий ккалория 14 % ёғлар, умумий ккалорияси 28и%, карбонсувлар – 700 гр, умумий ккалорияси 56 % ни ташкил этиб, 5000 ккал энергия беради ёки оқсил – 260 гр, умумий ккалорияси 15 % ёғлар – 217 гр, умумий ккалорияси 27 %, карбонсувлар – 1000 гр, умумий ккалорияси 58% ни ташкил этади ва бу 7000 ккал энергия беради. Мусобақа босқичида тавсия этилади: оқсил – 200 гр, умумий ккалорияси 14 %, ёғлар – 155 гр, умумий ккалориси 25 %, карбонсувлар – 700 гр, умумий ккалорияси 56 % ёки оқсил – 230 гр, умумий ккалорияси 16 %, ёғлар – 186 гр, умумий ккалорияси 28 %, карбонсувлар – 840 гр умумий ккалорияси 56 % ни ташкил этади ва бу 6000 ккал энергия беради. Тикланиш босқиида тавсия этилади: оқсил – 180 гр, умумий ккалорияси 17 %, ёғлар – 124 гр, умумий ккалорияси 28 % карбонсувлар – 560 гр, умумий ккалорияси 55 % ни ташкил этиб, 4000 ккал энергия беради ёки оқсил – 200 гр, умумий ккалорияси 28 % ни карбонсувлар – 700 гр, умумий ккалорияси 56 % ни ташкил этади ва 5000 ккалорияли энергия беради. Гандбол билан шуғулланаётган талабалар кун тартиби, спорт қийинчиликлари, жихозланиши ва машқ, мусобақа вақтидаги шарт – шароитлар мусобақа қоидалари ва гигиена китобида батафсил ёритилган. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling