1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ)
- Махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ).
Жисмоний тайёргарлик
(Барча тайёргарлик босқичлари учун) Жисмоний тайёргарлик икки бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўлимларидан иборат бўлиб, уларни шакллантирувчи машқлар хажми ва шиддати йилдан-йилга, босқичдан-босқичга ўтилиши билан ортиб боради. Умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ)- куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик, эгилувчанлик каби ҳаракат сифатларини ривожлантиришга ва ёш гандболчиларда ҳаракат кўникмалари доирасини кенгайтириш, ҳали “очилмаган” наслий ҳаракат қобилиятларини рўёбга чиқариш ва шакллантиришга қаратилади. УЖТ нинг воситалари (машқлари) шуғулланувчилар ёши, жинси, жисмоний имкониятлари ва гандболни ўзига хос хусусиятларига қараб танланади. Гандболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги жисмоний қобилиятларни ҳар томонлама тайёрлаш, умумий иш қобилиятини ошириш вазифаларини ҳал қилади. Умумривожлантирувчи машқлар ва спортнинг бошқа турларидан олинган шуғулланувчилар организмига умумий таъсир кўрсатувчи машқлар бунда асосий воситалар сифатида қўлланилади. Бунда мушак-пайлар-нинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига, ички органлар «фаолияти»нинг такомиллашишига, ҳаракатлар мувозана-тининг яхшиланишига ва ҳаракат сифатлари умумий даражасининг ошишига эришилади. Умумий жисмоний тайёргарликни ошириш мақса-дида қўлланиладиган кўпгина машқлар организмга ҳар томонлама таъсир кўрсатади, айни чоғда уларнинг ҳар бири у ёки бу сифатларни кўпроқ ривожлантиришга қаратилган бўлади. Махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ). МЖТ-гандбол ўйини хусусиятига хос жисмоний сифатлар ва ҳаракат кўникмаларини (қобилиятини) шакллантиришга йўналтирилади. Махсус жисмоний тайёргарликнинг мақсади – гандболчи учун хос бўлган жисмоний сифатлар ва функционал имкониятларни ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришдан иборатдир. Гандболчининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигида куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик, эпчиллик асосий ўрин тутади. Айни шу жисмоний фазилатлар гандболчиларнинг ҳаракат имкониятлари даражасини ифодалайди. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling