1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Таёргарлик турлари ва уларнинг мазмуни
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйинга йўл-йўриқ бериш.
Таёргарлик турлари ва уларнинг мазмуни.
Назарий тайёргарлик Назарий тайёргарлик. Назарий билим олиш гандболчилар спорт маҳоратини тезроқ ўсишига ёрдам беради. Мавзу танлашда жамоа манфаатларига мувоиқ иш кўриш, унинг олдида турган аниқ вазифаларни хисобга олиш лози. Сухбат ўтказишни гандболчиларнинг ўзига топшириш мақсадга мувофиқдир. Маърузачилар адабий манбалардан, гандбол мусобақалари маълумотларидан, ўз жамоаларининг тажрибаси ва бошқалардан сухбат учун маълумот сифатида фойдаланадилар. Маъруза ва сухбатлар бевосита амалий машғулотлар олдидан ўтказилгани маъқул, чунки чарчаган шуғулланувчиларга маъруза фойда келтирмайди. Амалий машғулот ўтказиш жараёнида шуғулланувчилардан, одатда, ўйин техникасига, тактикасига, таълим ва машғулот усулятига оид саволлар туғилади. Амалий машғулот пайтида узундан – узоқ назарий тушунтиришлар бериш нотўғри бўларди. Яхшиси, туғилган саволларнинг ҳаммасини хисобга олиб қўйиб, уларга махсус сухбатлардан, масалан, “гандболчилар учун чигил ёзишнинг аҳамияти”, “юксак спорт натижаларига эришишда жисмоний тайёргарликнинг ролм” мавзуларида тайёрланган сухбатларда жавоб берган маъқул. Назарий машғулотларнинг шу тарзда тақсимланиши ва уларнинг амалий машғулотлар билан яқин боғлиқлиги гандболчиларда машғулотга қизиқиш уйғотади ҳамда ўйиннинг назарий ва амалий асосларини пухта эгаллаб олишга ёрдам беради. Ўйинга йўл-йўриқ бериш. Ўйинчи ўз жамоасининг ҳам, учрашиладиган жамоанинг ҳам хусусиятларини ўрганиши ва чуқур билиши, ўйин тактикаси ва унинг турли тизимларини ўзлаштириб олиши талаб қилинади. Мураббий ўйинга йўл – йўриқ беришга пухта тайёргарлик кўради, рақиб жамоаси хақиқий имкони борича кўп маълумот тўплайди, машғулотга пухта тайёрланиб, конспект тузади. Одатда йўл-йўриқ бериш мазкур ўйиннинг аҳамиятини баён этишдан ва рақиб жамоаси ҳамда унинг ўйинчиларига тавсифнома беришдан бошланади. Шундан сўнг ўйиннинг таклиф этилаётган тактик режасининг асосий ғояси аниқ ва ихчам тарзда тушунтирилади. Мураббийнинг рақиб жамоаси тўғрисидаги тасаввури нотўғри бўлиб чиқса, ёки рақиб кутилмаган тизимда хужум ва ҳимояни амалга оширса, нима қилиш кераклиги тўғрисида ҳам ўз фикрларини ўртага ташлайди. Шундай қилиб бўлғуси ўйинга бериладиган йўл-йўриқ қуйидагича бўлади. Бўлғуси ўйиннинг аҳамияти Рақиб жамоаси тавсиномаси. Жамоа ўйиннинг тактик режалари. Ҳар бир ўйинчиларга топшириқ. Шиддатли ўйин давомида ўйинчилар жуда кўп турли маслахатларни эслаб қололмай, режасиз ўйнай бошлайдилар. Мураббий рақиб кучини батавсил тахлил қилишдан келиб чиқиб, ўйиннинг умумий режасини ва ўйинчиларга бўлган умумий талабаларнинг баён қилади – ю, щйин пайтида мустаыил ыарорга келиш хуқуқини хар қайси ўйинчининг ўзига қолдиради. Ўйинга йўл – йўриқ бериш ўйин ўтказиладиган кун амалга оширилади. Мураббий ўйиннинг биринчи ва иккинчи ярми орасидаги танафусда аниқ вазиятдан келиб чиқиб, жамоанинг тактик харакатига зарур тузатишлар киритади. Бунинг учун у ўйиннинг бориши ва жамоалар тактик ниятининг амалга оширилишини диққат билан кузатиб боради. Ўйинга оид мулохазаларни айтишдан олдин мураббий ўйинчиларга тинчланиб олиш учун икки – уч дақиқа вақт беради. Кейинги 2 – 3 дақиқа мулоҳаза ва тушунтиришларни (масалан, тўп узатишда, ҳимояда, хужумда, тез ёриб ўтишда, дарвозага тўп отишда ва хакозо йўл қўйилган хатолар ) айтилади. Қолган вақт бутун жамоанинг диққатини чалғитмай айрим ўйинчиларга зарур кўрсатмалар беришга сарфланади. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling