1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Download 64.91 Kb.
bet8/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
GANDBOL

Руҳий тайёргарлик
Гандболчиларнинг рухий тайёргарлиги умумий рухий тайёргарликни ва олдинда турган мусобақага тайёргарликни ўз ичига олади.
Ақлий-иродавий хислатни тарбиялаш умумий рухий тайёргарликнинг асосий вазифасидир.
Ғалаба қилишга интилишни тарбиялаш лозим. Бундай интилишнинг энг таъсирчан усули ижтимоий бурч ва жамоа олдида жавобгарликни англаш хиобланади.
Айрим гандболчиларга, гурухларга ва бутун жамоага махсус топшириқлар бериш катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. ўйин натижасининг ахамиятини, албатта ғалаба қилиш зарурлигини хадеб эслатиш хам керак эмас. Бўлажак ўйин ва унинг натижаини хаддан ташқари кўп ўйлайверишдан ўйинчилар эътиборини чалғитиш маъқул.
Ҳар бир спортчида иродавий сифатлар юқори даражада ривожланган бўлиши лозим. Дадиллик, қатъиятлилик, босиқлик ва эсанкирамаслик, ташаббускорлик, интизомлилик асосий иродавий хислатлардир.
Бу хислатлар ўқув – машғулот жараёнида тарбияланади.
Махсу руҳий тайёргарлик спортчидан ақлий қобилятининг ривожланишини, қизиқувчанликни, шароитни танқидий бахолаш олишни, ўз хатти – харакатини тўғри тахлил қила билишни талаб қидади. Бу сифатлар тегишли махсус билим ва малака эгаллаш учун зарурдир. Мураббий, айниқса портчига мусобақага тайёрланиш жараёнида ижобий ёки салбий таъир этиши мумкин бўлган эмоционал рухий хусусиятларни тарбилашга алохида эътибор бериши керак.


Функционал тайёргарлик
Гандболчилар организмнинг функционал имкониятлари ундаги жисмоний тайёргарликнинг асосини ташкил этади. Функционал имкониятларнинг даражаси аниқ спорт ишчанлигида намаён бўлади. машғулотлар таъсирида бўладиган ўзгаришлар мустахкам бўлиши учун ўйинчи узоқ вақт давомида ўзига хо махсус ишни бажариш қобилятига эга бўлиши лозим. Машғулотлар жараёнида гандболчига хажм ва шиддатлиги жихатидан анчагина катта юкламани бажаришга тўғри келади. Кўпинча бу юкламалар мусобақадаги юкламалардан ҳам ортиқроқ бўлади. маълумки, ўйинда фаол иштирок этган ўйинчи 60 дақиқа ичида ҳамиша қаршиликка урайдиган шароитда хар хил тезликда 5 – 6 км масофани югуриб ўтади. Бундай шароитда бажарилаётган ишнинг даражаси организмнинг фақат энергетик имкониятига боғлиқ бўлмай, балки маълум даражада жисмоний тайёргарликка, асаб – мушак мувозанатига, техник камолатга ва харакат фаолиятининг мустахкамлигини хамда тежамкорлигини таъминлаб берувчи бошқа омилларга ҳам боғлиқ бўлади.
Шуғулланувчиларнинг функционал имкониятлари мушаклардаги энергетик моддаларнинг умумий захирасидан ташқари “ гипоксия ” ( ҳаво етишмалик ) холатига руҳий тайёргарлик билан қаршилик кўрсата билиш, яъни толиқишни келтириб чиқарадиган кисларод етишмаслигига бардош бера олишга хам боғлиқ.
Организмни хаддан ташқари катта иш таъсиридаги толиқишдан сақлаб қолишга субьектив толиқиш сезгиси ёрдам беради. Толиқиш спортчи бажарган ишга доимо ўхшаш бўлавермайди. Мураббий портчини толиқиш аломатларига тўғри бахо беришга, ўз организмининг хақиқий ишчанлиги чегарасини билишга ўргатиши керак.
Шу билан бир қаторда, шикастланишлар даставвал қаттиқ толиқишдан, юкламанинг хажми ва шиддатлилиги жуда катта бўлишидан, машғулот ва ўйинга етарли даражада тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқишини эслатиб ўтиш лозим.
Гандболда харакат фаолияти ўзига хос бўлгани учун машғулотнинг турли шиддатда бажариладиган машқлари қисқа ва анча узоқ вақт суст ва фаол дам олишни алмашлаб олиб бориш лозим. Ўйин харакатларининг тавсифи тўхтаб – тўхтаб ўтадиган бўлгани учун, у нафас олиш жараёнининг максимал миқдорда кучайтирилишини талаб қилади.
Гандболчиларнинг функционал тайёргарлигини ошириш учун махсус воситалардан фойдаланилади.
Ўйинчиларнинг функционал қобилятларини хисобга олиб, уларнинг ункционал тайёргарлигини олдиндан режалаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling