1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Модул бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
3 курс Педагогик амалиёт
Модул бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар: Талаба: - педагогик амалиёт ва уни ташкил этиш методикаси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган мақсад ва вазифалар, кадрлар тайёрлаш тизимидаги касбий-малакавий янгиланишлар; - касб таълимида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш хусусиятлари; таълим-тарбия жараёнининг асосий шакллари, тамойиллари ҳамда усуллари; илғор педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат асослари; - касб таълими муассасаларида таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; - ДТС ва унинг тиббий таълимдаги аҳамияти, фан дастурлари ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш методикаси; - замонавий дарслар ва уларга қўйиладиган умумий дидактик талаблар, мустақил ишларни ташкил этиш, ўтказиш ва баҳолаш; - дидактик воситалар ва уларнинг турлари, дарсларда дидактик воситаларни қўллаш; - замонавий ахборот коммуникацион технологиялар ва уларни тиббий таълимда қўллаш; - дарс таҳлили турлари, дарсни кузатиш ва уни таҳлил қилишга қўйиладиган талаблар, дарс таҳлили дафтари ва унинг юритилиши; умумкасбий ва махсус фанлар бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма, 5 малакаларини баҳолаш, назорат турлари, педагогик тест ва унга қўйиладиган талаблар; - тиббиёт коллежларида маънавий-маърифий ва тарбия ишларини ташкил этиш методикасини билиши ва улардан фойдалана олиши; – профессионал таълим тиббиёт коллежларида умумкасбий ва махсус фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларни режалаштириш; – машғулот технологияси ва технологик харитасини тузиш, фаннинг ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатлар билан ишлаш; – умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш шакллари, усуллари ва дидактик воситаларни танлаш; – умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида ноанъанавий усулларни самарали қўллаш; – умумкасбий ва махсус фанлар бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш; – умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш бўйича дарсларни таҳлил қилиш каби амалий кўникмаларга эга бўлиши керак. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling