1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Педагогик амалиётнинг ҳисобот ҳужжатлари
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
3 курс Педагогик амалиёт
Педагогик амалиётнинг ҳисобот ҳужжатлари
Педагогик амалиёт даврида талаба кунма-кун кундалик дафтарини юритади. Амалиёт раҳбари томонидан ҳар бир амалиёт куни даврида бажарилган ишлар ҳажми баҳоланади ва кундалик имзоланади. Кундалик дафтар талабанинг амалий кўникмаларга эга бўлганлик даражаси ҳақида маълумот беради. Педагогик амалиёт тугагандан сўнг кундалик охирида амалиётга жавобгар шахс томонидан талабанинг иши баҳоланади ва унга тавсифнома ёзилади, у муассаса муҳри билан тасдиқланади ва амалиёт ҳужжатлари папкаси топширилади. Агар бажарилган ишни ифода этган амалиёт ҳужжатлари папкаси топширилмаса, амалиёт ўтилмаган, деб ҳисобланади. Педагогик амалиётни якуний баҳолашини тузилган комиссия амалга оширади. Комиссия аъзолари ОТМ ректори томонидан буйруқ асосида тузилади. Педагогик амалиётнинг якуний баҳолаш натижалари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади, комиссия томонидан қайднома варақасига киритилади ва ОТМ ишлаб чиқариш амалиётининг раҳбари томонидан рейтинг дафтарчасига тўлдирилади. Педагогик амалиётдан қониқарсиз баҳо олган талабалар академик қарздор ҳисобланади. Талабанинг педагогик амалиётидан тўплаган якуний бали стипендия коэффицентига ва имтиёзли диплом олишига таъсир қилади. Педагогик амалиёт дастурини (сабабли, сабабсиз) бажармаган талабалар якуний назоратга киритилмайди ва академик қарздор талаба сифатида муаммолари ОТМ низоми асосида кўриб чиқилади. 5. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари 5.1. Асосий адабиётлар 1. Аширова А.И., Сапаев Ў. Педагогик амалиёт. Услубий қўлланма. ТАТУ Урганч филиали, 2016. 2. Умаров Б.М., Сайдуллаев А.Н., Аскарова Н. Малакавий педагогик амалиётни ташкил этиш методикаси. ТТА. Тошкент. 2017. 3. Уста-Азизова Д.А. Научно-методическое обеспечение педагогической практики студентов. Методическое пособие. Ташкент. ТашПМИ. 2010. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling