2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони


-§. Имловий (орфографик) меъёрлар


Download 33.23 Kb.
bet3/6
Sana10.02.2023
Hajmi33.23 Kb.
#1188354
1   2   3   4   5   6
5-§. Имловий (орфографик) меъёрлар

Имловий меъёрлар ҳам нутқ маданиятининг асосий мезони ҳисобланади. Имловий меъёрлар тилшунослар томонидан ишлаб чиқилади ва ижтимоий ҳаётга тавсия этилади. Мутахассислар яратган ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтган амалдаги имло қоидалари Ўзбекистон Респбуликаси Олий Совети Президиуми томонидан 1956 йил 4 апрелда тасдиқланган.


«Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари» қабул қилинган-лигига ҳам 45 йилдан кўпроқ вақт бўлди. Бу қоидалар ҳозирги кунга қадар ўзбек халқининг саводхонлиги учун хизмат қилиб келмоқда. Лекин даврлар ўтиши, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, аниқроғи янги тарихий шароитда мустақиллик сиёсати янги ўзбек алифбосини яратиш вазифасини кун тартибига қўйди. Узоқ давом этган умумхалқ муҳокамаси натижасида лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтиш маъқул топилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида” қонун қабул қилди.
Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб ва ўзбек ёзувининг лотин алифбосига ўтилган 1929-1940 йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларни инобатга олган ҳолда Рес-публиканинг ҳар тарафлама камол топишини ва жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишга хизмат қилишни назарда тутади.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтилиши ўзбек тили имлосини ҳам ислоҳ қилишни тақозо этди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1995 йил 24 августда «O’zbek tilining asosiy imlo qoidalari»ни тасдиқлади. Лотин ёзувига 2010 йилда тўлиқ ўтилади ва шундан кейин эски қоидалар ўз кучини йўқотади.
Тилда сўзлар ва қўшимчаларнинг маълум қоидалар асосида ёзилиши амалдаги «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари»га бўйсунади.
Ўзбек имлоси қуйидаги тамойилларга асосланади:
1. Фонетик ёзув қоидаси
Ўзбек имлосининг асосий қоидаларидан бири фонетик ёзув бўлиб, сўз ва унинг таркибий қисмлари (ўзак ва қўшимчалар)ни оғзаки нутққа, яъни талаффузга мос равишда ёзиш тамойилидир. Масалан, жўналиш келишиги - га қўшимчаси билан ёзилади: уйга, шаҳарга; лекин к,қ,ғ товушлари билан тугаган сўзларга қўшилганда талаффузга мувофиқ ёзилади: эшикка, қишлоққа, тоққа. Бошқа тиллардан ўзлашган сўзларга қўшилганда: педагогга, митингга шаклида ўқилади ва ёзилади.
Бундан ташқари, сўз ва унинг таркибий қисмлари асосан қуйидаги ҳолатларда фонетик ёзув қоидасига мувофиқ ёзи-лади:
а) оғиз, шаҳар, кўнгил, сингил, бағир, бурун, ўғил каби сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганда и,а,у товушлари тушириб талаффуз этилади ва шунга мос равишда ёзилади: оғзим, шаҳрим, кўнглим, синглим, бағрим, бурним, ўғлим каби;
б) от, сон, онг, ёш каби сўзларга феъл ясовчи қўшимчалар қўшилса о товуши а товушига айланади ва шундай ёзилади: ата, сана, англа, яша;
в) икки, етти, олти сонларига жамловчи сон ҳосил қилувчи -ов ёки -овлон қўшимчаси қўшилганда бир и товуши тушириб талаффуз этилади ва талаффузга мувофиқ ёзилади: икков, еттов, олтов;
г) – а ёки я (йа) билан тугаган сўзларга от ясовчи қўшимчалар қўшилса, ўзакдаги а товуши о товушига айланади ва шундай ёзилади; сўра+қ=сўроқ, бўя+қ=бўёқ, сайла+в=сайлов, танла+в= танлов, сана+қ=саноқ.

Download 33.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling