2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони
Download 33.23 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Шаклий ёзув қоидаси
2. Морфологик ёзув қоидаси
Морфологик ёзув сўз ва унинг таркибий қисмларини оғзаки нутққа, яъни талаффузга мос равишда эмас, балки аслига мувофиқ ёзишдир. Масалан, ўтган замон феъли қўшимчаси -ди қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар, ҳар доим -ди ёзилиши имловий меъёрдир: кет+ди=кетти талаффуз этилади ва кетди ёзилади; ўтди, қайтди, унутди, айтди сўзлари ҳам юқоригидек ёзилади. -дан, -да қўшимчалари қандай талаффуз этилишидан қатъи назар аслига мувофиқ ёзилади: Отдан баланд, итдан паст (Оттан баланд иттан паст тарзида талаффуз қилинади); ишта-ишда, Тошкентта-Тошкентда, паста-пастда ва ҳ.к. Баъзи сўзлар таркибида жўналиш келишиги қўшимчаси -ка тарзида талаффуз қилинса-да, морфологик ёзув қоидаси асосида, яъни аслига мувофиқ ёзилади: ишка-ишга, мактапка-мактабга ва ҳ.к. 3. Шаклий ёзув қоидаси Маълумки, соф ўзбекча сўзларнинг боши ва охирида ундошлар ёнма-ён қўлланмайди. Лекин ўзбек тилига бошқа тиллардан ўтган сўзларнинг бошида ҳам, охирида ҳам ундошлар ёнма-ён қўлланилиши мумкин: прокурор, троллейбус, стол, стул, драма, спирт, фикр, зикр, завқ, шавқ. Демак, ўзбек тилига бошқа тиллардан ўзлашган сўзларни ўша тилларда қандай шаклда ёзилса, ўзбек тилида ҳам худди шундай шаклда ёзиш қоидаси шаклий ёзувдир: зоология, институт, университет, Нью-Йорк, биология, конституция. Шаклий ёзув фанда график ёзув ҳам деб юритилади. Ана шу шаклий ёзув қоидасини яхши билмаганликлари сабабли, баъзи юристларимиз “афв” сўзини ва “афв” сўзи иштирок этган қўшма феълларни “авф” тарзида талаффуз этадилар ва талаффузларига мувофиқ “авф” шаклида ёзадилар. Ўзбек тилининг изоҳли лугатида “афв” сўзига қуйидагича изоҳ берилган: Афв – араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, кечирим, узр маъноларини билдиради. Масалан: Сиздан бу улуғ гуноҳим учун афв сўраб, ҳайдалган ўғлингиз – Отабек Юсуфбек Ҳожи ўғли. А.Қодирий, Ўтган кунлар. Афв этмоқ (ёки қилмоқ) – кечирмоқ,узрни қабул қилмоқ, гуноҳидан ўтмоқ. Масалан: Бу лапашанглигимиз учун раҳномалари-миз бизни афв этурларми? Ҳ.Ғулом, Машъал. Ҳозирги кунда “афв”, “афв этилсин” сўзлари ҳуқуққа оид терминга айланган бўлиб, жазога ҳукм қилинганларнинг президент фармони билан қисман ёки бутунлай озод қилиниши маъноларини англатади. Имло қоидаларини ўрганиш саводхонликнинг асоси ҳисоблана-ди. Айниқса бош ҳарфлар ва қисқартмаларнинг имловий меъёр-ларини ўрганиш ҳам нутқ маданиятининг мезонларидан биридир. Download 33.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling