2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони
Download 33.23 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқартма сўзлар имлоси
- 6-§. Юридик тил ва грамматик меъёр
Бош ҳарфлар имлоси
Бош ҳарфлар қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: 1. Гап бошидаги биринчи сўзнинг биринчи ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади. 2. Шеърларда ҳар бир мисра бош ҳарф билан бошланади: Яхшидир аччиқ ҳақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон, Ул ширин ёлғонга мендек Алданиб қолган ёмон. (Э.Воҳидов). 3. Атоқли отларнинг биринчи ҳарфлари бош ҳарф билан ёзилади: Fафур Fулом, Самарқанд, «Зарафшон», Помир, «Ўтган кунлар», «Ёшлик» (журнал)... 4. Расмий иш қоғозларида қўлланилувчи Сиз ва Ўзингиз олмошларининг биринчи ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади. 5. Биринчи ҳарфлардан тузилган қисқартма отлар: БМТ, АҚШ, МДҲ, ИИВ, ФК, ЖК, ФПК, ЖПК. 6. Олий ташкилотлар ва фахрий унвонларнинг ҳар бир сўзининг биринчи ҳарфи бош ҳарфлар билан ёзилади: Ўзбекистон Республика-си Олий Мажлиси, Ўзбекистон Қаҳрамони. Қисқартма сўзлар имлоси Бош ҳарфлардангина иборат бўлган қисқартма сўзлар бош ҳарфлар билан ёзилади: БМТ, МДҲ, ТДЮИ ва б. Исм-фамилиялар қисқартириб олинса, ҳарфлар орасига нуқта қўйилади, лекин оғзаки нутқда тўлиқ ўқилади: С.З.Мирзаев, Ҳ.Б.Бердиёров, Ў.Т.Ҳошимова. Қисқартма сўзлар бўғин ёки қисмлардан тузилган бўлса, биринчи ҳарф бош ҳарф билан ёзилади: Тошунивермаги, Тошавтомаш. Агар биринчи сўз турдош от бўлса, барча ҳарфлар кичик ёзилади: медколлеж, академлицей. Биринчи сўзнинг бош қисми, кейинги сўзларнинг биринчи ҳарфларидан тузилган қисқартмаларда биринчи сўз бош қисмининг биринчи ҳарфи ва кейинги сўзларнинг биринчи ҳарфлари бош ҳарф билан ёзилади: СамДУ, ТошМИ... 6-§. Юридик тил ва грамматик меъёр Грамматик меъёр дейилганда ўзбек тили грамматик қурилиши қонуниятлари асосида белгиланган тартиб-қоидалар, усуллар, тамо-йиллар ва шакллар мезони тушунилади. Ўзбек тили грамматикаси тилшуносликнинг назарий жиҳатдан анча такомилига етказиб ишланган, сўз шакллари, қўшимчалар, сўз бирикмалари ва гап тузилиши меъёрлашган бўлимидир. Шева ва диалектлар билан қиёсланган ҳолда адабий тил учун турловчи ва тусловчи ҳамда сўз ясовчи қўшимчаларнинг энг мақбул вариантлари тилшунослар томонидан тавсия этилган ва грамматик меъёр сифатида белгилаб берилган. Шунга қарамай нутқда бу меъёрларга ҳамма вақт ҳам риоя қилинмаётир. Айниқса, -нинг ўрнида -ни шаклини нотўғри қўллаш ҳоллари учраб турибди: Деканни хонасида кўрдим. Деканнинг хонасида кўрдим. Биринчи гап мазмунидан деканнинг ўзини, иккинчи гап мазмунидан эса бошқа бир кишини кўрганлик маъноси англашилади. Шу боис тушум ва қаратқич келишикларининг қўлланилиш меъёрларини билмаслик қўпол хатоларни юзага келтириб чиқариши мумкин. Қонунлар тилида ҳам бу каби грамматик меъёрларга эътибор-сизлик ҳоллари учрайди. Грамматик меъёрларга қатъиян амал қилиш қонун тилида муҳимдир. Бироқ ҳозирда қонун ижодкорларининг филологик тайёргарлиги юқори даражада бўлмаганлиги сабабли ёки қонуншуносларнинг эътиборсизлиги туфайли қонунлар моддалари таркибида адабий тилнинг грамматик меъёрлари бузилганлиги кўзга ташланади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан қонунларда ифодаланаётган мазмуннинг йўқолувига олиб келади. Натижада қонунлар халққа тушунарсиз бўлиб қолади ва бундай қонунларнинг ижроси эса суст кечади. Фикримиз исботи учун мисолларга мурожаат қилайлик: Терговчининг ишни ўз қўлига олганлиги тўғрисидаги қарорнинг копиясини 24 соат ичида прокурорга юборади (ЖПК, 113-м.). Моддада қаратқич келишигининг қўшимчаси ноўрин қўлланил-ганлиги учун мантиқий изчиллик йўқолган. Агар эътибор берилса гапнинг кесими юборади, эгаси эса терговчи, лекин унга қаратқич келишиги қўшимчаси қўшилганлиги туфайли, услубий ғализлик юзага келганлигини сезиш қийин эмас. Адабий тил меъёрларига мувофиқ терговчининг сўзи бош келишикда қўлланганда эди фикр ғализлиги юзага келмаган бўлар эди. Қуйидаги моддада эса қонун ижодкорларининг эътиборсизлиги туфайли тушум келишиги қўшимчаси (айбланувчини) ўрнида қаратқич келишиги (айбланувчининг)қўшимчаси қўлланилган. Бу эса адабий тил меъёрларига мувофиқ келмайди. Оқибатда модда мазмуни тугал бўлмай қолган: Агар бир айбланувчининг ҳимоя манфаати иккинчисининг ҳимоя манфаатига зид келса, битта шахснинг ўзи икки ёки бир неча айбланувчининг ҳимоя қилиши мумкин эмас. (ЖПК, 44-м.). Баъзан келишик қўшимчалари ўринсиз равишда (ортиқча) ишлатилади: Download 33.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling