2- кисм indd


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/24
Sana31.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1313592
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
2- кисм

5.4-расм. Ўзбекистон аҳолиси сони ўсишининг динамикаси
(минг киши ҳисобида)

У бу қоидани қуйидагича асослайди:
1. Фермерлар ер эгаларидан пул эвазига ерни ижарага олади ва ўша ерда 
маҳсулот етиштирадилар.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари // http: // www.stat.uz


165
5.2. Меҳнат ресурсларини шакллантириш
2. Одамлар деҳқонлардан қишлоқ хўжалик, саноатчилардан эса саноат 
маҳсулотларини харид қиладилар, натижада, ер ижараси учун тўланган 
пулнинг бир қисми деҳқонларга ҳам тегади.
3. Деҳқонлар саноатчилардан саноат маҳсулотларини харид қиладилар.
4. Саноатчилар деҳқонлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид 
қилишади, натижада, деҳқонлар ерни яна ижарага олиш учун пулга эга 
бўлади.
Ушбу қоида мукаммал бўлмасдан, кейинчалик назариётчилар томонидан 
жиддий равишда такомиллаштирилган, Лекин у меҳнат ресурсларини 
шакллантириш моҳияти ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имкониятини 
беради.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш, одатда, тўрт босқични босиб ўтади 
(5.5­расм). 
5.5-расм. Меҳнат ресурсларини шакллантиришнинг босқичлари
Меҳнат ресурсларини шакллантириш мактабдан бошланади ва ўрта 
махсус таълим муассасалари ва олий ўқув юртларида, иш жойида амалиётни 
ўташ, малака ошириш курсларида давом этади.
Бу босқичлар қуйидагиларни ҳам қамраб олади: 
– ходимларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга қодир бўлган 
жисмоний ва ақлий салоҳиятларни тиклаш;
– ишлаб чиқаришни тарк этаётганлар (пенсияга чиқаётганлар) ўрнига, 
шунингдек, янги ташкил этилаётган иш жойларига янги ходимларни ёллаш;
– иш билан банд ва янги ёлланган ходимларнинг қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш турлича амалга оширилиши мумкин 
(5.2­жадвал).
 
Экстенсив усул меҳнат фаолиятини амалга оширишга қодир ходимларнинг 
сони уларнинг қобилияти ўзгармаган ҳолда ортишини англатади. Интенсив 
усул эса бевосита ходимларнинг салоҳиятини таълим ва касбий тайёргарлик 
орқали оширишни назарда тутади. Иш кучининг кенгайтирилган тарзда 
такрор ҳосил қилиш ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот ва хизматлар сифатига 
жиддий равишда ижобий таъсир кўрсатади.


v боб. Mеҳнат ресурслари ва уларнинг шакллантирилиши
166
Меҳнат ресурсларининг тақсимланиши ва айрибошланиши, одатда, ижти­
моий шериклар – ёлланма ходимлар, иш берувчилар ва давлат иштирокида 
меҳнат бозорида ҳамда бевосита корхона (ходимни ёллаш, иш жойини ал­
маштириш, ишдан бўшатиш, иш кучининг унинг қиймати бўйича айрибош­
лаш ва ҳоказолар)да содир бўлади.
5.2-жадвал

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling