2- кисм indd


V БОБ. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana31.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1313592
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
2- кисм

V БОБ. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ 
ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ
5.1. Меҳнат ресурслари тушунчаси
Меҳнат ресурслари тушунчаси барча ишлаётганларни, шунингдек
ишлашни хоҳлайдиган, иш қидираётган, аммо турли сабабларга кўра 
айни пайтда меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаётган фуқароларни 
ифодалайди. Меҳнат фаолияти учун зарур ресурсларни ўрганиш меҳнат 
бозорини баҳолаш ҳамда меҳнат ресурсларини шакллантириш ва уларнинг 
иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан тегишли 
демографик сиёсатни олиб бориш катта аҳамият касб этади.
Инсонга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ресурс сифатида қа­
рашлар меҳнат муносабатларидаги туб ўзгаришлар натижасида тадрижий ри­
вожланиб келган.
ХХ асрнинг бошларида одамларга меҳнат жараёнида ижтимоий ишлаб 
чиқариш томонидан фойдаланиладиган ўзига хос ресурс сифатида муно­
сабатда бўлинган. Шунинг учун уларнинг меҳнат қилишга қодирлиги «иш 
кучи» атамасини олган.
Иш кучи (ингл. Labor power) меҳнат иқтисодиёти назариясида инсон­
нинг меҳнат фаолиятига қодирлиги, ушбу меҳнат фаолиятида у томонидан 
ишлатиладиган жисмоний ва маънавий салоҳиятининг жамланмаси сифатида 
талқин қилинади. Иш кучи меҳнат жараёнидан ва меҳнат қуролларидан ай­
рича тасаввур этилмайди, яъни улар меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган 
одамлар гуруҳи тарзида кўрилади. 
Иш кучига методологик ёндашувларда ўзларини мустақил иш билан 
таъминлайдиганларни (масалан, хусусий тадбиркорлар, фермерлар, эркин 
ижодкорларни) ҳам қўшиш­қўшмаслик муаммоси пайдо бўлган. Аксарият 
ҳолатларда ушбу иқтисодий тоифа «иқтисодий фаол аҳоли» кўрсаткичи 
орқали белгиланган (5.1­жадвал).
Иш кучининг миқдор кўрсаткичлари (меҳнатга лаёқатли аҳоли сони) 
ортиши билан бир йўла унга сифат хусусиятлари (маълумотининг даражаси, 
малакаси, иш тажрибаси, маҳорати ва ҳоказолар) ҳам қўшила бошланган.
Шунинг учун Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) муомалага меҳнат 
ресурслари атамасини киритган. Меҳнат ресурслари – меҳнатга лаёқатли ёшда 


157
5.1. Меҳнат ресурслари тушунчаси
бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан ташқари 
ёшда (пенсионерлар ва ўсмирлар) меҳнат қилаётган шахслар жамланмасидир 
(5.1­расм).
5.1-жадвал

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling