2 – кисм. Радиотехника. Kirish Radioning tarqalishi asoslari


Антенналарнинг йўналганлик диаграммаси. Дипол ва яримтўлқин тарқатувчиларнинг (полуволновый вибратор) йўналганлик диаграммаларини таққосланг


Download 1.55 Mb.
bet10/17
Sana14.07.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1660274
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
07. Радиотехника (4)

Антенналарнинг йўналганлик диаграммаси. Дипол ва яримтўлқин тарқатувчиларнинг (полуволновый вибратор) йўналганлик диаграммаларини таққосланг.

Жавоб: Антенна деб, радиотўлқинларни нурлатиш ѐки қабул қилиш учун мўлжалланланган қурилмага айтилади. Антенналар қайтарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, ҳам қабул қилувчи, ҳам узатувчи сифатида ишлаши мумкин. Улар бажарадиган вазифасига кўра 1.қабул қилувчи, 2.узатувчи, 3.қабул қилиб-узатувчи турларга бўлинади. Узатувчи антенна фойдали сигнал билан модуляцияланган юқори частотали тебранишнинг эркин тарқалувчи электромагнит тўлқинга айлантиради. Қабул қилувчи антенна электромагнит тўлқинларни қабул қилади ва
юқори частотали тебранишларга айлантиради Антеннанинг нотўғри танланиши, радиолиниялардаги носозликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли профессионал радиолинияларда йўналтирлган антенналардан фойдаалниш мақсадга мувофиқ. Йўналтирилган антенна нурлатилганда радиотўлқин энергияси маълум йўналишда узатилади. Антеннанинг йўналганлик даражаси қанча катта бўлса, шунча кичик қувватларда энергия узатиш имконини беради. Шунингдек, қабул қилувчи қурилма киришидаги сигнал-ҳалақит нисбатини оширади ва узатгичнинг керакли қувватни камайтиради. Йўналтирилган антенналар мураккаб ва тан нархи қиммат бўлган қурилма ҳисобланади. Бироқ уларга сарфланган ҳаражатлар эксплуатация жараѐнида ўзини тўлиқ оқлайди.
Кўпчилик ҳолларда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини ошириш учун йўналтирилган антенналардан фойдаланиш, йўналтирилмаган антенналардан фойдаланилганга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзон. Бундан ташқари йўналтирилган антенна бошқа радиостанцияларга таъсир этувчи ҳалақитларни камайтириш имконини беради ва бошқа радио станциялардан қабул қилишда ҳалақит сатҳини камайтиради. Антеннанинг йўналганлик тавсифи деб, нурлатувчи антенна ҳосил қилган майдон кучланганлигининг антеннадан бир хил узоқликда жойлашган фазодаги кузатув бурчаклари θ ва φ га боғлиқлигига айтилади. Ушбу тавсифнинг график тасвири F(ζ,φ) йўналганлик диаграммаси (ЙД) деб аталади. Чизиқли қутбланган тўлқинларни нурлатувчи антенналарнинг йўналганлик тавсифи одатда ЙД максимумидан ўтувчи иккита ўзаъро перпендикуляр кесим: электр Е ва магнит Н векторларининг текисликларида кўриб чиқилади. Узоқ зонада E ва H векторларнинг бўйлама ташкил этувчилари мавжуд эмас ва уларнинг чегараси қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади.Антенналар курсида майдоннинг кўндаланг ўлчамини эмас, балки майдон кўндаланглигининг характерини ўзгаришини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Амалиѐтда кўп ҳолларда меъѐрланган йўналганлик тавсифидан фойдаланилади.
Антенна техникасининг ривожи радио тараққиѐти даврида тўлалигича антенна қурилмалари назариясининг ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган.
Дипол – бу оддий тебрантирувчи тизим, яъни Герц диполи Генрих Герцнинг электромагнит майдоннинг мавжудлигини текшириш борасидаги тажрибалари унинг электр диполи ѐрдамида ҳосил қилиниши мумкинлиги билан тўлдирилган эди.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling