2 – кисм. Радиотехника. Kirish Radioning tarqalishi asoslari
Антенна-фидер қурилмалари деганда нимани тушунасиз?
Download 1.55 Mb.
|
07. Радиотехника (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антенналарнинг асосий параметрлари. Жавоб
Антенна-фидер қурилмалари деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Антеннани узатгич ѐки қабул қилгич билан бирлаштирувчи узатиш линияси фидер деб номланади. Антенна – фидер қурилмалари радиоалоқа линиясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Сирт ва фазовий тўлқинлар интерференцияси яьни хар-хил фазали тебранишлар бир-бирига қўшилиши мумкин. Натижада қабул қилиш нуқтасида сигнал тебраниши ва тартибсизланиши юз беради. Шу холатни олдини олиш учун ахборот узатиш томонида Антифидер қурилмалари ўрнатилади. Бунда турли фазадаги тўлқинлар қўшилишини олдини олади. Фидер сўзи инглизча «to feed» феълидан олинган бўлиб, таъминламоқ деган маънони билдиради. Фидер антеннани узатгич билан боғловчи қурилма бўлиб (ѐки қабул қилгич билан), у нурлатмаслиги, тўлқин энергиясини минимал йўқотиши, антеннанинг қаршилигини ва узатгичнинг чиқиш қаршилиги билан мослаши (ѐки қабул қилгичнинг кириш қаршилиги билан ) керак. Фидер югурма тўлқин режимига яқин бўлган режимда ишлаши мақсадга мувофиқ. Фидернинг ФИК унинг чиқишига уланган юклама қуввати Р2 нинг киришдаги қувват Р1 nисбатига тенг. Фидер қанча узун бўлса , унинг сўниш коэффициенти шунча катта бўлади. Бу эса ўз навбатида ФИК камайишига олиб келади. Антенналарнинг асосий параметрлари. Жавоб: Антенналарнинг ишлаш принципларини ўрганишдан аввал оддий тебрантирувчи тизим ѐрдамида электромагнит тўлқинларнинг ҳосил қилиниш жараѐнинин кўриб чиқиш лозим. Бунда, электромагнит тўлқиннинг ўз хоссалари бўйича материянинг алоҳида кўриниши сифатида намоѐн бўлишини унутмаслик лозим. Оддий қилиб айтганда, электромагнит майдон модда каби хоссаларга эга бўлиб, массаси, тезлиги ва миқдори билан тавсифланади. Шунга кўра, электромагнит майдон иш бажариш қобилиятига эга. Буни электромагнит тўлқинлар ѐрдамида ахборот узатилиши билан ифодаласа бўлади. Бундай тўлқинлар оддий тебрантирувчи тизим, яъни Герц диполи, ѐки элементар электр нурлатгич ѐрдамида кўриб чиқилиши мумкин. Қуйида шу ҳақда бироз маълумот бергач, антенналарнинг турлари ва уларнинг ишлаш принциплари тўғрисида тўхталиб ўтамиз. Радиотўлқинлар тарқалиши қонунларининг катъий ифодаланган частотавий боғлиқлиги тўлқинлар диапазонларини чегаралашни талаб қилади. Бу чегараланган диапазонларда радиотўлқинларнинг тарқалиш шароитлари тахминан бир ҳил. 1. Йўналиш диаграммаси - ЙД. 2. Йўналиш Коэффициенти – ЙК. 3. Антеннанинг кучайтириш коэффициенти-АКК. 4. Антенна бош баргчасининг кенглиги ва ён баргларининг сатҳи. Кўпчилик холларда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини ошириш учун йўналтирилган антенналардан фойдаланиш, йўналтирилмаган антенналардан фойдаланилганга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзон. Бундан ташкари йўналтирилган антенна (ёрдамида) бошқа радио станцияларга таъсир этувчи халақитларни камайтириш имконини беради ва бошқа радио станциялардан қабул қилишда халақит сатқини камайтиради. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling