2 – кисм. Радиотехника. Kirish Radioning tarqalishi asoslari


Элементар электр тебратгич (ЭЭТ)


Download 1.55 Mb.
bet11/17
Sana14.07.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1660274
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
07. Радиотехника (4)

Элементар электр тебратгич (ЭЭТ) деб, бутун узунлиги бўйлаб доимий амплитуда ва фаза тақсимотига эга, ўлчамлари ишчи тўлқин узунлигидан анча кичик бўлган сим бўлагига айтилади. У нурлатувчи тизимларни тахлил қилишда катта қулайликлар яратадиган идеаллаштирилган тизим ҳисобланади. Идеаллаштирилган дейилишига сабаб эса, бутун узунлиги
бўйича ўзгармас тўлқин амплитудаси ва фазасига эга бўлган нурлатгич яратиш мумкин эмаслигидадир. ЭЭТ ўрганиш, антеннанинг тўлқин нурлатиш жараѐнини тушуниш учун жудда муҳим. Ток оқаѐтган ҳар қандай ўтказгични ЭЭТ дан ташкил топган
н урлантирувчи тизим деб ҳисоблаш мумкин. Бунда, токлар орқали ҳосил қилинадиган майдонни аниқлашда суперпозиция усулларидан фойдаланиш, яъни антеннани элементар тебратгичларнинг йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Герц диполи ѐрдамида электромагнит тўлқинларнинг ҳосил қилиниши
Надененко диполи
Кенг диапазонда узлуксиз ишлатиш учун пасайтирилган тўлқин қаршиликли тебратгичлар (Надененко диполи, диапазонли шунтланган тебратгичлар ва ўз-ўзини тўлдирувчи тебратгичлар қўлланилади.
Қ Т диапазонида металл пластиналар симлар билан алмаштирилади. Натижада антеннанинг диапазонлик хоссалари бироз камаяди. Ясси тебратгичнинг кириш қаршилигини тебратгич юқорисидаги бурчакни ўзгартириш орқали ўзгартириш мумкин. Етарлича кенг полосалилик 60...90°
бурчак оралиғида сақланади. Бу антенна қаршилиги WФ= 220 Ом бўлган фидер ѐрдамида озиқлантирилганда тебратгичнинг ЮТК си 0,5 дан кичик
бўлмайди. Антеннанинг ЙД сини торайтириш учун созланган пассив тебратгичлар – рефлектор ва директорлар қўлланилади. Улар (0,1...0,3) λ масофада жойлаштирилади. Турли йўналишларда жойлашган корреспондентлар билан алоқа ўрнатиш учун антеннанинг ЙД сини кенгайтириш лозим. Бу антеннанинг фидер билан кенг полосада мослашишини таъминлаш учун Надененко диполидан фойдаланилади.

  1. Радиоузатувчи қурилмаларнинг структуравий схемасини чизинг ва ишлаш принципини тушунтиринг.


Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling