2 – кисм. Радиотехника. Kirish Radioning tarqalishi asoslari


D қатлам - 60-90 км баландликда, E қатлам -


Download 1.55 Mb.
bet5/17
Sana14.07.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1660274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
07. Радиотехника (4)

D қатлам - 60-90 км баландликда,
E қатлам - 90-120 км баландликда,
F1 қатлам - 200-250км баландликда,
F2 қатлам - 250-400 км баландликкача.
F2 қатлам максимал консетрацияга эга ва юқори барқарорликка эга. F1 қатлам асосан ўзини кундузи намоён қилади. Кундузи 4та ионлашган қатлам мавжуд бўлади, тунги вақтда эса D ва F1 қатламлар ёқолади, E ва F2 қатламлар жадаллиги камаяди.



  1. Радиотўлқинлар асосан қандай йўллар билан тарқалади?



Жавоб: Радиотўлқинлар асосан: ернинг сирт тўлқини, фазовий тўлқини, фазовий ва сирт тўлқини йўллари билан тарқалиши мумкин.
ЎУТ ва УТ диапазондаги радиотўлқинларнинг тарқалиши учун ер сирти ўтказгич хисобланади.
ЎТ (ўрта тўлқинлар) учун ер сирти яримўтказгич хисобланади.
ҚТлар учун ер сирти диэлектрик хисобланади. Сирт нури билан алоқа фақат яқин масофаларда амалга оширилиши мумкин. Узоқ масофага эса алоқани фақат фазовий нур билан амалга ошириш мумкин.
УҚТ(метрли) диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти диэлектрик ҳисобланади.
ЎУТ ва УТ диапазон радиотўлқинларининг тарқалиши. Бу диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти ўтказгич ҳисобланади. Ерни яхши айланиб ўтадиган сирт тўлқинининг алоқа ташкил қилиш мумкин бўлган масофа 1500-2000 км ни ташкил қилади. №5 диапазонидаги тўлқинлар пастки ионлашган қатламдан яхши аксланади ва фазовий тўлқинни ҳосил қилади. Ионосфера қатламидан аксланган тўлқинлар жуда кўп ютилади, шунинг учун алоқани таъминлашда катта қувватли энергия зарур бўлади. Алоқа ўрнатиш масофаси фақат радиоузаткич қувватига боғлиқ бўлади. Бу диапазонда алоқа жуда барқарор. Шунинг учун бу тўлқинлар денгиз алоқаси, йўналтириш (навигация), ҳамда радиоэшиттириш олиб бориш учун қўлланилади.
ЎТ диапазонидаги радиотўлқинларнинг тарқалиши. Бу диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти ярим ўтказгич ҳисобланади. Тўлқинлар сирт нури, фазовий нур, сирт ва фазовий нурлари биргаликда тарқалиши мумкин. Сирт тўлқинлари фақат кундузи D қатламида кучли ютилишлар бўлганида кузатилади, бунда алоқа узоқлиги 500-1500 км гача бўлади. Фазовий тўлқинлар кечаси ижобий шароитлар натижасида Е қатламидан аксланиши ва унда йўқотишлар кичиклиги ҳисобига ҳосил бўлади. Бу диапазонда қабул қилиш нуқтасидаги майдон фазовий тўлқинлар интеференцияси, ҳамда сирт ва фазовий тўлқинлар интерференцияси натижаси бўлиши мумкин. Чунки, тўлқинлар ҳар хил фазалар билан келиб қўшилади, бунда қабул қилиш нуқтасида сигнал сатҳи тебраниши мумкин, яъни Фединг ёки сигнал сатҳини тартибсизланиши (замирания) юз беради. Сигнал сатҳини тартибсизланишига қарши қабул килгичларда кучайтиришни (сатҳни) автоматик бошқариш қўлланилади, узатиш томонида эса, Антифединг антенналари қўлланилади. Бу диапазонда радиоэшиттириш станциялари, радиомаяклар, аниқ вақт хизматида ишлайдилар.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling