2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси Режа


Download 136.13 Kb.
bet4/7
Sana02.06.2024
Hajmi136.13 Kb.
#1833452
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси

Материя тушунчаси. Моддий оламнинг асосида ётувчи умумий моҳиятни ахтариш фалсафада материя ҳақидаги тасаввурларнинг майдонга келишига ва ривожланишига сабабчи бўлди. Материя тушунчаси моддий унсурга нисбатан ҳам, атомга нисбатан ҳам, праматерияга нисбатан ҳам умумийроқ бўлган тушунчадир. Материя оламдаги барча моддий объектларни, бутун объектив реалликни ифода этувчи энг умумий тушунчадир. Файласуфлар барча моддий объектларга хос хусусиятларни умумий тарзда ифодалаш учун қўллайдиган тушунча материя деб аталади. Демак, материя моддий объектларга хос энг умумий тушунча, фалсафий категориядир.
XX асрнинг ўрталарига келиб, квант механикаси, нисбийлик назарияси ва ҳозирги замон космологияси соҳаларидаги илмий ютуқлар кишиларнинг объектив олам ҳакидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада, табиатшунос олимлар сезгиларимизга бевосита таъсир этишининг имкони бўлмайдиган реалликлар ҳақида ҳам тадқиқотлар олиб бора бошлади.
Оламнинг классик механика нуқтаи назаридан келиб чиқиб, нисбатан кичик тезликда ҳаракатланувчи системалар ҳақидаги илмий манзараси ўрнини янгича илмий манзаралар эгаллай бошлади. Бу эса материя ҳақидаги тасаввурларнинг янада ривожланишига шароит туғдирди.
Материя объектив реалликдир. Объектив реаллик инсон сезгиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ундан ташқарида мавжуд бўлган воқеликдир. Хусусан олинганда материянинг ўзи йўқ, балки дунёда материянинг ай­рим предмет ёки бирор конкрет буюм шаклидаги кўринишлари учрайди. Материя эса материянинг ҳамма кон­крет кўринишларига хос бўлган барча универсал ху­сусиятла­рини акс эттирувчи умумий тушунчадир. Бу дунёда «умуман одам» бўлмасдан, айрим одамлар учрашига ўхшаш фикрдир. Материянинг фалсафий тушунчаси барча нарсалар воқелиги, моддий воқеликни ўзига қамраб олувчи, ялпи уму­мийлик (универсаллик) белгиларига эгалик қилувчи, бутун объ­ектив реалликни ифодаловчи категориядир..
Материя ва моддий объектлар хилма-хил кўринишларда ва шаклларда учрайди. Унинг модда ва номодда шакллари мавжуд.
Материянинг ташкилий-структура даражалари. Мате­риянинг ташкилий-структура даражалари моддий система­лар­нинг ташкилий жиҳатдан уюшганлиги ва фаоллигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу даражалар фазо-вақт структурасининг сифатий хусусиятлари билан ажралиб ту­ради. Улар: ноорганик даража («нотирик табиат»), органик даража («тирик табиат») ва социал даража («жамият») деб аталади. Одамлардан ташкил топ­ган турли мураккабликдаги ижтимоий системалар социал да­ражага ман­субдир. Бу даражада онгга, фикрга эга бўлган ин­сонлар фаолият кўрсатганлиги сабабли у энг уюшган ва фаол даража ҳисобланади.
Материянинг миқёсий-структура даражалари. Бу мод­дий системаларнинг бир-биридан мазкур системада ҳукмронлик қилувчи фундаментал кучлар билан фарқ қилувчи даражалар­дир. Улар: микродунё, макродунё ва мега­дунё дейилади.




  1. Download 136.13 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling