2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси Режа


Download 136.13 Kb.
bet3/7
Sana02.06.2024
Hajmi136.13 Kb.
#1833452
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси

Актуал борлиқ борлиқнинг айни пайтда ва шу жойдаги воқеликда намоён бўлиб турган ва шу воқелик билан алоқадорликдаги қисми. Бу объектив реаллик тушунчасига мос келади, чунки объектив реаллик борлиқнинг шу жойда берилган ва шу онда амал қилаётган қисмидир. Дунёнинг ҳамма томони бирдан берилган эмас. Биз борлиқнинг ҳозирги замонга тегишли қисми билангина алоқадамиз. Бу қисми ўтмишга айланиб, унинг ўрнини келажакдаги қисми эгаллайди. Ҳозирги замонда келгуси воқеликнинг куртаклари мужассамлашган бўлади.
Актуал борлиқнинг ҳали воқеликка айланмаган ва келгусида воқеликка айланадиган қисми потенциал борлиқ дейилади. Потенциал борлиқ ҳали воқеликка айланишга улгурмаган, салоҳиётдаги актуал борлиқдир.
Борлиқнинг биз учун мавжуд қисми реал борлиқ дейилади. Реал борлиқни нақд борлиқ ҳам дейиш мумкин. Аммо борлиқнинг шундай қисми ҳам борки, унинг бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Борлиқнинг бундай қисми эҳтимолий мазмунга эга. У ҳали реалликдан узоқда. Мана шундай мазмундаги борлиқ виртуал (лот. virtuales - эҳтимол) борлиқ дейилади.
2. Фалсафада субстанция ва материя муаммоси.
Борлиқни шаклларга ажратишда унинг асосида, моҳиятида нималар ётишига эътибор қаратиш лозим. Шу тариқа фалсафада субстанция категорияси шаклланган. Субстанция (лотин. substantia - моҳият, асосида ётувчи нимадир) муайян нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар хилма-хиллигининг ички бирлигида намоён бўлувчи моҳият. Субстанция дейилганда фалсафада дастлабки пайтларда борлиқ, табиат, жамият, инсон ва дунёдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг асосида ётувчи моддий ёки руҳий моҳият анг­ланган. Ўрта аср Шарқ фалсафаси намояндалари ал-Киндий, Закариё Розий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд асарларида субстанция деб ҳамма нарсанинг моддий ёки маънавий асоси, моҳияти тушунилган. Субстанцияга қарама-қарши тушунча «акциденция» деб аталган. Оламнинг тузилишини тушуниш яна бир тушунча «субстрат» категорияси билан ҳам боғлангандир. Субстрат (лот. substratun - асос, тўшама, таглик) нарса ва ҳодисаларнинг умумий моддий асоси; нисбатан оддий ва сифат жиҳатдан элементар бўлган моддий ёки ғоявий тузилмалар мажмуаси. Айрим фалсафий концепцияларда субстрат деб дунёни ташкил этувчи мутлақ элементар ва бўлинмас асослар тушунилган

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling