2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet2/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Диншунослик соҳалари- дин феноменологияси, дин социологияси, дин психологияси, дин фалсафаси, дин антропологияси.
1.Дин феноменологияси бу феномен, намоён бўлувчи, кўзга кўринувчи нарса бўлиб, феноменология кўзга кўринувчи нарсани систематик шаклда ўрганишдир. Демак, диннинг кўзга кўринувчи, ташқарида акс этувчи жиҳатларини ўрганувчи илм соҳаси “Дин феноменологияси” дейилади.
2.Дин социологияси бу диннинг ижтимоий ҳаётдаги кўринишларини ўрганади. Дин жамоаларининг жамият билан бўлган муносабатларини асосий мавзу сифатида тадқиқ қилади.
3.Дин психологияси бу инсон фаолиятига оид бўлган диний ҳаётнинг турли жиҳатларини психологик жиҳатдан ўрганади. Диннинг инсон руҳидаги ҳатти-ҳаракатларига атрофлича тўхталади. Шахсда дин туйғуси ва ҳиссининг қандай келиб чиққанлиги ва шаклланишини тадқиқ қилади.
4.Дин фалсафаси бу диний ҳукмларнинг мантиғи ва моҳиятини очиб беришдир. Худонинг мавжудлиги билан боғлиқ далилларнинг таҳлилини қилади, бу далилларнинг қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги масаласини кўриб чиқади. Дин фалсафаси - диннинг моҳияти, инсоннинг диний ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ўрганади.
5. Дин антропологияси бу динларнинг инсон билан алоқасининг турли жабҳаларини ўрганувчи соҳа. Унинг асоси қадимги мифларга бориб тақалади. Дин антропологияси барча динлардаги инсон ҳақидаги ғояларни ўрганиб, тизимлаштиради. Жумладан, барча динлар ва диний тасаввурларда биринчи одамнинг пайдо булиши худо ёки худолар томонидан яратилиш ғояси билан боғланади. Масалан, кадимги Бобилда яратилган «Энум Элиш» достонида дастлабки инсон худолар ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг лой ва қондан пайдо бўлгани, қадимги Мисрдаги афсоналардан бирида эса Хнум номли илоҳ одамни кулолчилик чархи ёрдамида лойдан ясагани айтилади. Шу билан бирга, ислом, христианлик ва яхудийлик динларида ҳам инсоният ягона Худо томонидан тупроқдан яратилгани айтилиб, илк инсон Одам ёки Адам деб номланади. «Тарих отаси» номини олган Геродот (мил. авв. V аср) ўзи тадқиқ қилган халқларнинг динлари ҳақида маълумотлар келтирган. Ислом оламида ҳам динларни ўрганиш буйича тадқиқотлар узоқ тарихга бориб тақалади. Милодий VII-VIII асрлардаёқ диний тортишув (мунозара)ларни ичига олган «мақола»лар (кейинчалик «мақолот»), VIII -IX асрлардан эътиборан эса бошқа динларга «раддия»лар ёзила бошланган. Кейинги асрлардан эса «ал-Фирақ» (Фирқалар), «ар-Радд» (Раддия), «ад-Диёнот» (Динлар) ва «ал-Милал» (Халқлар) йўналишидаги адабиётлар вужудга келган.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling