2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келиши


Download 135.79 Kb.
bet27/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келиши: Фанда христианлик динининг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши икки йўл билан амалга ошгани эътироф этилади. Биринчиси, милоднинг III асрларидан то бугунги кунга қадар христианликни тарғиб этувчи миссионерларнинг тарғиботчилик ҳаракати бўлса, иккинчи йўл, минтақанинг Россия Империяси томонидан босиб олиниши ва христиан динига эътиқод қилувчи аҳолининг ушбу минтақага кўплаб кўчиб келиши орқали амалга ошган. Миссионерлар фаолияти натижасида 280 йилда Талос (Марке) черковлари қурилиб бўлган, Самарқандда (310 йилдан), Марвда (334 йилдан), Ҳиротда (430 йилдан), Хоразмда ва Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида епископлик, миссиялар тузилган. Кейинчалик Самарқандда, Марвда (430 йиллар), Ҳиротда (658 йиллар) епископликдан иборат диний ҳудудий жамоалар, бирлашмалар бўлган. IV аср бошларида ташкил этилган Марв епископлиги, V аср бошида митрополияга айланган. Хуросонликлар ва суғдиёналиклар зардуштийлар, монавийлар, буддавийлар билан бир қаторда христианлар ҳам бўлган. Улар қорахитойлар ва сосонийларга қарашли ерларда яшаганлар. Марказий Осиёга илк рус православларнинг кириб келиши XIX асрнинг 40–йилларидаги Чор Россиясининг Туркистоннинг шимолий ҳудудларини эгаллаши натижасида Туркистонга русларнинг кўчиб келиши билан боғлиқ. Ҳар бир полкда махсус руҳонийлар бўлиб, аскарларнинг диний эҳтиёжларини қондириш мақсадида кўчма ибодатхоналар ташкил этилган эди. 40–йиллар охирига келиб доимий ибодатхоналар маҳаллий пахса услубида қурила бошлайди ва 1850 йили Копалда биринчи муқим ибодатхона бунёд қилинади. Руслар жойлашган ҳудудларда кичик диний қароргоҳлар вужудга келади. Дастлабки қароргоҳлар 1850–йиллада Форт №1 (Аральск шаҳри, Корақалпоғистон), Перовск (Қизил– Ўрда, Қозоғистон), Катта Олма–Ота тумани (Олма–Ота, Қозоғистон), Сергиопол (Аягуз), Лепсин (Лепсинск), 1860– йилларда Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Чимкент, Авлиёота (Жамбул), Тўқмок, Катта–Қўрғонда рус православларининг диний қароргоҳлари мавжуд эди. 1871 йилда Тошкент госпитали ҳузурида архиепископ Ермоген (Голубев) томонидан православ қароргоҳи таъсис этилган. Бу ибодатхона хозирги Успенский кафедрал собори ўрнида бўлган. Дастлаб Туркистон Оренбургнинг таркибида бўлганлиги боис Томск епархиясига бўйсинган. Кўп ўтмай мустақил архиерей кафедрага айланади. 1869 йил Туркистон мустақил епархиясини ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 1871 йил Тошкент ва Туркистон епархиясини ташкил этиш тўғрисида император фармони чиқади. Бироқ маҳаллий император амалдорлари Тошкентдаги кафедра фаолияти диний авторитетни кучайтириб асл сиёсий мақсаддан чалғитади деб қаршилик кўрсатган. Генерал–губернатор фон Кауфман “Тошкентда на архиерейлик, на жандармияга ўрин йўқ” деб таъкидлаган. Унинг кўрсатмасига биноан епископ кафедраси қароргоҳи Верный (1854 йил асос солинган «Верный» шаҳарча, замонавий Олма–Ота) шаҳрига кўчирилиши керак эди. “Тошкент ва Туркистон” номини олган епархия епископлари марказдан ташқарига чиқиб бошқариш мантиқсизлик эканлиги ва ноқулай бўлганлиги боис кўчишдан бош тортади. Императорлик даврида Тошкент архиереяси кафедранинг Тошкентда бўлиши учун курашганлар. Ниҳоят 1916 йил охирида архиепископ Иннокентий (Пустынскый) ҳаракатлари туфайли бу масала бутунлай ижобий якун топган. Дастлабки черковларнинг кўпчилиги одми бўлган ва қўнғироқлари ҳам бўлмаган. Рус аҳолининг кўпайиши XIX аср охирларидан бошлаб бир нечта Россия черковлариданқолишмайдиган черковларнинг бунёд бўлишига олиб келди. Улар орасида Тошкент Свято–Преображенский (1888 йили қурилган, 1923 йили бузиб ташланган.), Верный (Олма ота)даги Вознесенский (1907 йили қурилган, 1995 қайта тикланган), Самарқанддаги Свято–Алексиевский (1911 йили қурилган, ҳозирда очиқ ва қайта тикланмоқда) соборлари алоҳида ажралиб турган. Марказий Осиёга католик ва протестант йўналиши вакилларининг кириб келишига 1879 йил 27 мартдаги Россия императорининг махсус қонунига кўра биринчи жаҳон урушида асрга олинган немис, поляк, эстон, швед, литва, латиш ва бошқа европалик аскарларнинг Туркистон ўлкасига сургун қилиниши туртки бўлди. Бу ўз навбатида, европалик асирлар орасида диний жамоалар тузиш ҳамда черковлар пайдо бўлишига олиб келди. Хорижликларнинг бундай фаолияти асримизнинг тахминан 20–30 йилларига қадар давом этди. XX аср бошларига келиб Туркистонда 6,03 миллион мусулмонга 391 минг православ тўғри келган ёки 5340 масжидга 306 черков тўғри келган. Бундан ташқари, 10,1 минг православиега мансуб бўлган старообрядчилар, 8,2 минг лютерчилар, 7,8 минг католиклар, 17,1 мингга яқин бошқа оқимларга мансуб диндорлар ва 26 минг яҳудий динига мансуб кишилар ташкил этган. Айрим маълумотларга кўра, XIX аср охирларида Тошкентда 2300 га яқин католиклар бўлган. Ўша вақтда рим католиклари жамоаларига Юстин Пранайтис раҳбарлик қилган. Тошкентда биринчи католик черкови 1912 йилда қурила бошланиб, 1917 йилда битказилган. Ҳозирги кунда бу бино тарихий обида сифатида қайта таъмирланди. Юртимизда фаолият олиб бораётган Арман апостол черкови энг қадимий христиан черковларидан бири бўлиб, маълумотларга кўра, Ўрта Осиёда арманлар тахминан III– IV асрларда пайдо бўлганлиги қайд этилган. 1890 йилга келиб уларнинг сони 3839 кишини ташкил этган. XIX аср охирларидан бошлаб Эчмиадзин Синоди Туркистон ўлкаларида ибодатхоналар қуришга қарор килган. Самарқанд черкови ўз фаолиятини 1903 йилдан эътиборан бошлаган. Ўзбекистонда тарқалган христианликнинг уч асосий йўналишидан бири протестантизмдир. Кейинги ўн йилликда маҳаллий корейс миллатига мансуб шахслар орасида протестантизм йўналишига қизиқиш ортди. Бунга, бир томондан корейсларнинг ўз қариндош–уруғлари билан дийдор кўришиш ва бошқа мақсадларда Жанубий Корея, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларга бориб келишлари омил бўлди. Хорижда улар маълум бир диний оқим таъсирига тушиб, Ўзбекистондаги яқинларига ҳам мазкур оқим таълимотларини тарғиб қила бошладилар. Шунингдек, Жанубий Корея ва АҚШлик корейс миллатига мансуб шахслар ҳам катта моддий маблағга эга бўлган протестантизм йўналиши марказлари ҳисобига маҳаллий корейс миллатлари ичида миссионерлик фаолиятини олиб бордилар. Ўзбекистондаги корейс протестант черковларининг деярли барчасини пятидесятниклик йўналишидагилари ташкил этади. Ибодат тарзлари протестантизмдаги йўналишларда бажариладиган амаллар кабидир. Ҳозир Ўзбекистонда пятидесятниклик, баптистлик йўналишидаги черковлар ҳамда биргина методистлик йўналишига оид черков фаолият кўрсатмоқда. Ўрта Осиёда дастлабки адвентист миссионерлар XIX асрнинг бошларида пайдо бўлганлиги ҳақида айрим манбаларда қайд этилган. Мазкур оқимнинг Тошкентдаги биринчи жамоаси 1910 йилда ташкил этилиб, бир йил ичида унинг тарафдорлари 150 кишига етган. Жамоа 1912 йилда яширин йиғилишлар уюштирганлиги сабабли тарқатиб юборилган. 1917 йилдан сўнг умумий сони 450 кишилик тарафдори билан Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд шаҳри ва бошқа ҳудудларда фаолият кўрсата бошлаган. Шу давр ичида оқим тарафдорлари кўпайиб, черков раҳбарлари сайланди ҳамда ташкилий ишлар йўлга қўйилди. Адвентистларнинг Жануби–шарқий иттифоқи таркибида 1925 йили Ўзбекистонда адвентистларнинг Марказий Осиё бошқаруви ташкил этилди. Унинг биринчи қурултойи 1926йилда ўтказилиб, унда Бутуниттифоқ адвентистлар иттифоқи таркибининг бешинчи иттифоқи сифатида қайд этилди. 1930–йиллар охирига келиб диндорлар ва улар қаторида адвентистлар жамоалари тарқатиб юборилди ҳамда таъқиб остига олинадиган бўлди. Барча йўналишдаги жамоалар яширин фаолиятга ўтиб кетди. 1976 йил 26 август куни Тошкентда илк бор адвентистлар жамоаси давлат рўйхатидан ўтди. Шунингдек, адвентистларнинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда норасмий жамоалари тузила бошлади. Айрим маълумотларга кўра, 1967 йили Тошкентда В.А.Шелков бошчилигидаги адвентист–ислоҳотчилар пайдо бўлган ва ҳозирги даврга қадар фаолияти давом этмоқда. Туркистон ўлкаларида илк баптистлар жамоаси 1891 йилларда пайдо бўлди. Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 1909 йил 2 июлда 60 кишилик баптист жамоалари учун ибодат уйи очишга рухсат берилди. 1911 йил октябр ойида ‘’Самарқанд жамоаси’’ тузилди. 1921 йилдан эътиборан Туркистон баптистлари орасида бирлашиш мақсадида бошқарув органини сайлаш учун ҳаракат бошланди. Ушбу бошқарув органи 1922 йилда Тошкент баптистлар қурултойида Марказий Осиё баптистлар иттифоқи, сўнг Умумроссия иттифоқи таркибида Туркистон бўлими тузилди. 1946 йилдан Ўзбекистон ҳудудида Евангелчи христиан– баптистлар (ЕХБ) жамоаси сифатида қайд этилди, 1948 йил октябр ойидан эса Т.Пеньков Бутуниттифоқ ЕХБ кенгашининг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди. 1930 йилларга келиб баптистларнинг 6 жамоаси расман қайд этилди. 1958 йилга келиб Ўзбекистонда баптистлар сони икки минг кишини ташкил этди. Шу давр ичида норасмий 32 та жамоа фаолият кўрсатган. 1964 йилда бу жамоалар норасмий Марказий Осиё Евангелчи христиан–баптистлар черковлари кенгаши марказини туздилар, кейинчалик «Осиё жануби бўйича баптист биродарлар кенгаши» деб номланди. 1992 йил ноябр ойида Москвада бўлиб ўтган баптистларнинг 1–қурултойидаЕвангелчи христиан–баптистлар иттифоқи федерацияси Евро–Осиё ЕХБ иттифоқи номига ўзгартирилди. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Тўлиқ Инжил христианларининг (пятидесятниклик) асримиз 20–йиллари охирларида Тошкент шаҳрида биринчи жамоалари тузилди. 30–йилларга келиб уларнинг сони 950 кишига етди. Улар ташкилот сифатида қайд этилмаган бўлсалар–да, Тошкент жамоаси марказий ўрин тутди. 1945 йилга келиб баптистлар ва пятидесятниклар бирлашишга қарор қилдилар, лекин бу иш тўлиқ амалга ошмай қолди. Мазкур ташкилот 1992 йилдан эътиборан расмий фаолият кўрсатиб келмоқда. Республикамизда мавжуд бўлган лютеранчилик – лютеранлар черковлари томонидан эътироф қилинган таълимотдир. Евангелчи–лютеранлар Ўзбекистон ҳудудида 1877 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1884 йилдан лютеранлар ибодатларини расман амалга оширганлар. 1890 йилда архитектор А.Л.Бенуа раҳбарлигида бошланган черков қурилиши 1896 йилнинг декабр ойига келиб ниҳояланди. Айрим манбалар Ўрта Осиёда Иегова шоҳидларининг XX асрнинг 40–йиллapидa пайдо бўлганлигини билдиради. Ўша даврда улар ўзларини «каналистлар» деб атаб келганлар.

2-модулнинг 10-мавзуси бўйича матн тамом.
Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling