2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet25/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Методистлар гуруҳи Англияда XVIII асрда пайдо бўлиб, англикан черковининг йўналишларидан бири ҳисобланади. Унинг тарафдорлари христиан ахлоқи меъёрларига методик равишда риоя қилишни талаб қилганларидан номланиши келиб чиқади. Таълимотининг асослари англиканлар таълимотига яқин туради. Англиядан ташқари бу йўналиш АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Методизм тарафдорлари 31 млн. кишини ташкил қилади. У.Бутс асос солган “Халоскорлар Армияси” методизмга яқин туради. Унинг таълимоти методистларникидан фарқ қилмайди. “Халоскорлар Армияси” ҳарбий ташкилот сингари ташкил этилган. Бу ташкилот аъзолари кўча– кўйларда ваъзхонлик қилиш билан машҳур.
Квакерлар (инглиз. quake – силкиниш, титраш, ҳаяжонланиш) баптистлар йўналиши. Йўналишнинг расмий номланиши “Ички ёруғлик дўстлари христиан жамоаси”, Жорж Фокс томонидан XVII асрда ташкил этилди. Квакерлар имон ҳақиқати “ички ёруғлик” билан ёритилиш давомида намоён бўлади, деб ҳисоблайдилар. Худо деганда доим ҳаяжонланиш ва у билан муносабатда бўлганда экстатик (қаттиқ ҳаяжонланиш) усуллардан фойдаланганлари учун квакерлар деган ном олишган. Сирли ва сирли бўлмаган диний маросимларнинг барчасини бекор қилишган. Руҳонийларни тан олмайдилар.
Пятидесятниклар протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда пятидесятникларнинг сони дунё бўйича тахминан 120 миллионни ташкил этади. Пятидесятниклик тарихи расман 1901 йилнинг 1 январига бориб тақалади. Айнан шу куни АҚШнинг Канзас штати Топеке шаҳрида Ч.Пархем исмли руҳоний бошқараётган “Библия” мактабининг талабаларидан бири Агнесса Озман “учинчи раҳмат”га эришиб (яъни, Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилиб), хитой тилида гапира бошлайди. Унинг кетидан “худо билан нотаниш тилда гаплашиш” “эпидемия”си бутун мактабни қамраб олади. Шундан сўнг, Ч.Пархем ўз ўқувчилари билан жанубий штатларда пятидесятникликни тарғиб қила бошлаган. Худо билан нотаниш тилда гаплашишни бошидан ўтказган кўпчилик кейинчалик ўзларининг пятидесятниклик черковларига асос солдилар. Бундай черковлар Скандинавия, Англия, Ҳиндистон, Чили, Германия каби давлатларда ҳам пайдо бўлди. Пятидесятникликнинг диний таълимот манбаи “Библия”дир. Унга кўра, Муқаддас Руҳ доимо черковда намоён бўлиб туради. Пятидесятникликда Исонинг иккинчи марта қайтиши, охирзамон ва мингйиллик ҳукмронлиги ўрнатилишининг яқинлиги тарғиб қилинади. Шунингдек, Худонинг “Ўлдирма” деган буйруғига амал қилиниши сабабли уруш ва ҳарбий хизмат қатъиян рад этилади. Пятидесятникларнинг юртимиздаги илк жамоалари ўтган асрнинг 20–йилларида “Тўлиқ инжил христианлари” номи остида пайдо бўлгани қайд этилган.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling