2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet24/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Англикан черкови. Англиянинг давлат дини, XVI асрда Реформация ҳаракати давомида пайдо бўлди. 1534 йилда маҳаллий католик черкови Рим билан алоқасиниузгандан сўнг, инглиз парламенти қирол Генрих VIII–ни Черков раҳбари этиб эълон қилди. Бунинг оқибатида Англия Черкови қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. Англияда монастирлар ёпилди, черковнинг ер мулклари камайтирилди, авлиёлар, иконалар, ҳайкаллар ва табаррук ёдгорликлар сони қисқартирилди. Мартин Тюдор қироллиги даврида католик партиянинг ғалаба қозониши оқибатида кўпчилик протестантлар қатл қилинди. Қиролича Елизавета I–чи (1559 – 1603) ҳокимияти давомида Англикан динининг аҳволи барқарорлашади. XVI асрнинг ўрталарида ибодатларни инглиз тилида олиб бориш киритилди, рўзалар (постлар), целибат бекор қилинди, иконалар мусодара қилинди. 1571 йилда англиканлик дини рамзи сифатида «39 модда» қабул қилинди. Унда черковнинг нажот келтирувчи кучи ҳақидаги ғоя қолдирилди, Католикликдаги сингари иерархия сақланиб, лекин Муқаддас ривоятлар таълимот манбаси сифатида бекор қилинди ва атиги икки сирли маросим – чўқинтириш ҳамда вино ва нон билан тамадди қилиш сақланиб қолдирилди. Дунёда 68 млн. яқин англиканлар мавжуд бўлиб, улар Англия, Ирландия, Шотландия, АҚШ, Канада, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда тарқалган.
Баптизм (юнонча baptizō – сувга ботираман, чўқинтираман) – XVII асрнинг бошларида Ж. Смит асос солган, сон жиҳатдан тарафдорлари энг кўп (75 млн. кишидан ортиқ) бўлган Протестантликнинг йўналиши. Бу таълимот тарафдорлари чўқинтириш маросимидан фақат катталарни ўтказадилар ва буни инсонга ўзидан бошқа ҳеч ким, ҳатто ота–онаси ҳам, динни танлаб беролмайди, деб асослайдилар. Инсон динга онгли равишда кириши керак, деб ҳисоблайдилар. Диннинг ягона манбаси сифатида Муқаддас китобни тан олишади. Ибодат маросими диний қўшик ва мавъизадан иборат. Баптистлар тўрт маросимни сақлаб қолишган: чўқинтириш (катталар учун), нон синдириш кўринишидаги причащение, никоҳ, қўлни баданга тегизиш орқали кишини руҳоний қилиш. Баптистлар черковлари дунёнинг 122 мамлакатида мавжуд. Энг йирик ташкилотлари АҚШда жойлашган.
Анабаптизм (юнонча anabaptizō – янгидан сувга ботираман, қайта чўқинтираман) ҳам XVI асрда Реформация жараёнида Ғарбий ва Марказий Европада пайдо бўлади. Анабаптистлар чўқинтириш сирли маросимини инсон онгли равишда бунга рози бўлганда амалга ошириш лозим, шунинг учун диндорлар қайта чўқинтирилиши керак деб ҳисоблайдилар. Черков иерархияси, иконалар, аксарият христианлик сирли маросимларини рад этдилар, мулк ва умумий мулкни йўқ қилишни талаб этадилар.
Меннонитлар XVI асрнинг 30–йилларида анабаптизмдан ажралиб чиққан ва ўз номланишини раҳбари голландиялик руҳоний Менно Симонсдан олди. Меннонитлар ҳар қандай зўрлашни гуноҳ деб ҳисоблайдилар, мўмин бўлишни, ёмонликка зўрликни қарши қўймасликни тарғиб қиладилар. Баптист ва анабаптистлар сингари чўқинтиришни катта бўлганда ўтказишни тўғри деб биладилар, чунки ижодкор эътиқод фақат катта кишиларда бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Христианликда қабул қилинган вино ва нон билан тамадди қилиш маросимидан ташқари ўзига хос ғурурни тийиш тимсоли бўлган бир– бирининг оёғини ювиш маросими ҳам мавжуд. Диний жамоанинг барча чўқинтирилган аъзоларининг тенглигига қарамасдан менонитлар ўртасида руҳонийлар ҳам бор.
Унитаризм, (франц. unitarisme ва лот. unitas бирлик) XVI асрда пайдо бўлган, худонинг уч қиёфаси тўғрисидаги таълимотни рад этади. Инсониятнинг гуноҳкорлиги, Исонинг илоҳийлиги, унинг инсонлар гуноҳларини ювиш мақсадида қилган қурбонлигига ҳам унитарлар ишонмайдилар. Худони дунёвий ақли сифатида кўришади. Христианликнинг ушбу шакли баъзида дин ва фалсафа ўртасида турган таълимот деб ҳисобланади.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling