2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени
Download 135.79 Kb.
|
2-модуль Диншунослик.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Христианлик йўналишлари
- . Православлик
Никоҳ маросими. Христианликда келин ва куёвларнинг ўзаро хоҳишлари асосида келгуси ҳаётларида эр–хотин бўлиб бирга яшашларини таъминлаш учун амалга ошириладиган сирли маросим. Никоҳда ҳам сирлилик бор, эркин тарзда руҳоний ва черков ҳузурида эр ва аёл тарафидан оилага садоқатли бўлишга ваъда берилади. Уларнинг оилаларига Исонинг руҳи бирлашиб кетишига оқ фотиҳа берилади ва улардан соф эътиқодли христиан болалар туғилиши ва тарбияланиши Худодан сўралади. Ушбу маросим XVI асрда пайдо бўлган. Католик йўналишига кўра, никоҳ Исо ва черков орасидаги узвийбоғлиқ руҳий муносабатнинг бир кўринишидир ва шунинг учун ҳам муқаддас маросим саналади. Бир маросим сифатида никоҳ, икки киши орасидаги аҳдлашувнинг черков томонидан муқаддас деб билиниши ва бу жуфтликнинг черковда муқаддас бир боғич билан боғланишидир. Никоҳ Худо томонидан юзага келтирилган бир жамланиш бўлгани учун, қадим–қадимдан муқаддас деб билинган. Худонинг ўзи одамларнинг никоҳ иттифоқини ҳимоя қилади. Черковнинг таъкидлашича, никоҳда асосий нарса ҳуқуқий ёки иқтисодий эмас, балки ахлоқий жиҳатдир. Айни пайтда, бу ахлоқий жиҳат, диний жиҳат билан айнан бир нарсадир. Шунинг учун ҳам никоҳ маросимини ўтказмай туриб, чинакам ахлоқий, оилавий муносабатларнинг бўлиши мумкин эмас. Черковда ўтказилган никоҳ христиан оиласининг қонуний асоси ҳисобланади. Шу боис, уни бузишлик мумкин эмас деб уқтирилади.
Христианлик йўналишлари: 1054 йилда христианлик дини доирасида илк йирик бўлиниш рўй бериб, натижада православ (Шарқий христианлик) ва католик (Ғарбий христианлик) черковлари юзага келди. Православлик тарихан христианликнинг шарқий йўналиши сифатида шаклланди. Асосан Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Болқон ярим оролида жойлашган мамлакатларда тарқалган. Номланиши (юнонча orthodoxia – “тўғри эътиқод” тушунчасининг рус тилига таржимасида – Православлик) илк бор II асрда христиан муаллифлари асарларида учрайди. Унинг маросимлари, ақидалари ва таълимоти у ҳукмрон давлат дини бўлган Византияда IV–XI асрларда шаклланди. Православликда сирли маросимлар муҳим ўрин эгаллайди, черков таълимотига кўра, уларнинг давомида Худо томонидан алоҳида савоблар нозил бўлади. Черков етти сирли маросимнинг барчасини тан олади. Православлик черкови байрамлар ва рўза тутишларга катта аҳамият беради. Одатда катта черков байрамлари арафасида рўза тутилади. Унинг моҳияти “инсон руҳининг покланиши ва янгиланиши”, диний ҳаётдаги муҳим ҳодисага тайёрланишдан иборат. Рус православлигида узоқ вақт давом этадиган рўзалар сони тўртта бўлиб, улар Пасхадан аввал, Пётр ва Павел кунларидан аввал, Биби Марямнинг вафоти кунидан аввал ва Исонинг туғилиши кунидан аввал тутилади. Буюк байрамларнинг ичида Пасха биринчи ўринни эгаллайди. Ундан сўнг православлик динининг ўн икки кунлик – ўн икки муҳим байрами бошланади, улар қуйидагилар: Исонинг туғилиши (Рождество Христово), Олқишлаш (Сретение), Исони чўқинтириш (КрещениеГосподне), Исо қиёфасининг ўзгариши (Преображение), Исонинг Қуддусга кириши (Вход Господень в Иерусалим), Исонинг меърожи (Вознесение Господне), Муқаддас Руҳнинг тушиши ёки Троица куни (пятидесятница), Исонинг хочини тиклаш (Воздвижение креста Господня), Ҳушхабарнинг нозил бўлиши (Благовещение), Биби Марямнинг туғилиши (Рождество Богородицы), Биби Марямнинг ибодатхонага кириши (Введение во храм Богородицы), Биби Марямнинг вафоти (Успение Богородицы). Download 135.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling