2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


«Дин, инсоннинг муқаддас деб билган нарсаларига нисбатан муносабатидир


Download 135.79 Kb.
bet4/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

«Дин, инсоннинг муқаддас деб билган нарсаларига нисбатан муносабатидир».
Рудольф Отто.
«Дин, рухий борлиқларга нисбатан ишончдир».
Эдвард Тейлор.
«Дин, инсоннинг абадиятни англашини таъминловчи, ақл ва мантиққа тобеъ бўлмаган зеҳний малака ёки иқтидордир»
Макс Мюллер.
Умуман олганда, олимлар муайян эътикод дин деб аталиши учун уч асосий хусусиятга эга бўлиши лозимлигини таъкидлайдилар. Булардан биринчиси, ғайритабиий илоҳ (ёки илоҳлар) хакидаги тасаввурнинг мавжудлиги. Хар бир динда топиниш объекти - Худо бўлиши шарт ҳисобланади. Мавжуд динлардаги Худо ҳакидаги тасаввурларни шартли равишда иккига - трансцендент ва имманент илоҳларга бўлиш мумкин. Трансцендент илоҳларга инсонлар оламидан ташқарида, инсонларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, қусур ва нуқсонлардан холи Худолар киради. Бунга мисол сифатида том маънода ислом динидаги Аллоҳ таоло ва қисман христианликдаги Ота Худо, яхудийликдаги Яхвеларни келтириш мумкин. Имманент илоҳлар деганда эса табиатнинг бир бўлаги сифатида тасаввур қилинган, инсонларга ўхшаб кетадиган, бироқ ғайриоддий яратувчилик, бузғунчилик, ризқлантирувчилик каби кучларга эга булган Худолар киради. Бундай турдаги илоҳлар кўпинча ё антропоморф (инсон қиёфасида) ё зооантропоморф (ярим одам ярим ҳайвон) ёки зооморф (ҳайвон) шаклда тасаввур килинади. Бунга мисол сифатида Кадимги Миср, Юнон, Рим цивилизациялари, замонавий Ҳиндистон, Хитой, Япония динларини санаш мумкин.
Иккинчиси, Худо билан инсонларни боғлаб турувчи культ ёки культлар мажмуаси. Юкорида айтилганидек хар бир динда топиниш объекта - Худо булиши лозим. Яратувчи билан инсонни боглаб турадиган ибодат ва маросимлар мажмуи (қурбонлик, рўза, байрамлар) культ деб аталади. Культлар кундалик ёки мавсумий, якка тартибдаги ёки жамоавий каби кўринишларда бўлиши мумкин. Жумладан, ислом динида «Намоз мўминнинг меърожи» (яъни Аллох таолонинг ҳузурига кўтарилиши) ҳисобланса христианликдаги «сирли маросимлар»да Мукаддас Руҳнинг ўзи иштирок этади деб ҳисобланади. Шу тариқа, мавжуд барча динларда культлар воситасида эътиқодчилар ўз илоҳлари билан боғланадилар.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling