2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени
Download 135.79 Kb.
|
2-модуль Диншунослик.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Айрим мамлакатларнинг конституцияларида диний ташкилотнинг давлатдан ажратилганлиги (сепарацион модель)
- Кооперацион
Яқин ва Ўрта шарқ; мамлакатларининг аксариятида давлат дини сифатида ислом дини эътироф этилган бўлиб, кўпинча, бу ҳақда уларнинг номларида ҳам кўрсатилади: Покистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси. Шу билан бирга ислом Афгонистон, Миср, Ироқ, Жазоир, Тунис ва Иорданияда ҳам давлат дини сифатида эътироф этилган. 1979 йили 23 декабрда тасдиқланган Эрон Ислом Республикасининг Конституциясида айтилишича, «Эронда 12 та имомларнинг мавжудлигини назарда тутувчи жаъфария мазҳаби расмий дин сифатида эътироф этилади ҳамда бу коида абадий ўзгармас бўлиб қолади» (12-модда). «Барча фуқаролик, молиявий, иқтисодий, маъмурий, маданий, ҳарбий, сиёсий ва бошка қонун- қоидалар ислом нормалари асосида белгиланиши лозим» (4-модда). Қирол бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари, олий бош қўмондон ва диний раҳбар сифатида намоён бўладиган, мутлақ теократик монархияга Саудия Арбистонини мисол қилиб келтирса бўлади. Бу мамлакат Конституцияда Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳис-салом суннатлари ҳар қандай нормадан устун экани эътироф этилган. Саудия Арабистонида маҳаллий аҳоли тўлиқ ислом динига эътиқод қилади. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларига исломдан бошқа динга эътиқод қилувчи шахснинг кириши тақиқланади. Қиролликда суд ҳокимияти асосан шариат судлари томонидан Қуръон кўрсатмаларига амал қилган ҳолда амалга оширилади.
Исроилда эса яҳудийлик давлат дини бўлиб, бу мамлакатда дин давлат механизмининг бир қисми сифатида ўз аксини топган. Мамлакатда ягона конституция мавжуд булмай, унинг ўрнига Кнессет томонидан қабул қилинадиган қонунлар амал қилади. 1952 йилги қонунга биноан Исроил фуқаролиги яҳудийликдан бошқа динга эътиқод қилувчи ёки умуман динсиз яҳудийларга берилмайди. Синагога ва раввинатнинг жамият турли соҳалардаги аралашуви ниҳоятда кенг бўлиб, улар ўзлари томонидан чиқарилган турли кўрсатмалар орқали эътиқод қилувчилар ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солади. 2.Айрим мамлакатларнинг конституцияларида диний ташкилотнинг давлатдан ажратилганлиги (сепарацион модель) мустаҳкамланган бўлиб, бунда давлат динни ўз фуқароларининг шахсий иши сифатида кўради. Сепарацион модель вакилларидан бўлган АҚШда давлат ва диннинг бир-бири ишларига икки томонлама аралашмаслик, диний жамоаларнинг эркинлиги, диний конфессиялар ўртасида ишларнинг бетараф эканини назарда тутувчи диний ташкилотнинг давлатдан қатъий ажратилиши тамойили кенг ёйилган. Диний ташкилотнинг давлатдан ажратилиши принципи бошқа шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. Европада бундай тизим диний ташкилотга қарши кураш жараёнлари натижаси сифатида шаклланди. XIX аср давомида Францияда давлат-дин муносабатлари ҳамкорликдан бутунлай узилишга қадар узгариб, 1905 йилдан черков давлатдан расмий равишда ажратилади. Шунга боғлиқ равишда 1905 йили Францияда қабул қилинган қонун қўйидаги ларни тан олади: 1. Виждон ва эътиқод эркинлиги; 2. Давлат томонидан диний ташкилотлар ва уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланишининг тақиқланиши; 3. Барча динларга, ҳеч бир истисносиз тенг муносабатда бўлиш. Францияда қабул қилинган диннинг давлатдан ажратилиши тўғрисидаги қонун диний маросим ва урф-одатларни бажо кслтириш давлат ҳокимияти рухсати ва назорати билан амалга оширилишини белгилаб қўйди. 3.Кооперацион, яъни нейтралитет моделига Германия федератив республикасини мисол тариқасида келтириш мумкин. ГФР да давлат билан диний ташкилот ўртасидаги муносабатларда давлат ҳокимиятининг устуворлиги эътироф этилган. Веймар Конституцияси давридан бошлаб Германияда давлат- черков муносабатлари секулярлик тамойилига асосланади. Шунингдек, давлат ҳокимияти билан диний ташкилот муносабатларида муайян масофа сақланади. Ҳозирги кунда бундай масофани «нейтралитет» термини билан аташ одат бўлган. Ҳозирги кунда давлат-черков муносабатлари ГФР Асосий конунининг 140-моддаси асосида тартибга солинади. Ўз навбатида конституциянинг мазкур моддаси 1919 йилги Веймар Конституциясининг 136-139, 141- моддаларидан ташкил топган. Мазкур қоидаларга биноан ГФР да давлат бирор динга расмий давлат дини мақомини бермайди. ГФРда диний машғулотлар давлат билан диний ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатнинг ўзига хос ифодаси бўлиб, диний машғулотлар давлат билан диний ташкилотнинг умумий иши сифатида эътироф этилади. ГФР Конституциясининг 7-моддасига биноан, оммавий мактабларда диний таълим мажбурий предмет сифатида ўқитилади. Кўриб чиқилаётган модель доирасида 1920 йилги Австрия конституциясида ҳам ўзига хосликлар бор. Унда ҳам виждон ва эътикод эркинлиги тўлиқ эътироф этилади. Австрияда хам, ГФРда бўлгани каби, черков давлатдан ажратилмаган. Католик черкови давлат мақомига эга бўлмаса-да, диний соҳада ҳукмронлик қилади ва мафкуравий ҳаётнинг турли жабҳаларига жиддий таъсир кўрсатади. Эътиқод қилувчиларнинг тахминан 90% ни католиклар ташкил этади. Юқоридаги давлатлар мисолидан кўриниб турибдики, хорижий мамлакатларда диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини, давлатнинг динга, виждон ва эътиқод эркинлигига бўлган муносабатини тартибга солувчи конституциявий ва қонунчилик нормалари ниҳоятда турли-тумандир. Конституциялар одатда, диний ташкилот билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабат асослари, жамиятда диннинг тутган ўрни билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи махсус моддаларни, айрим ҳолларда эса бир-бутун бўлим ва бобларни ҳам ўзида акс эттиради. Умуман олганда эса, конституциялар конфессиялар ва эътиқод қилувчилар ҳуқуқларининг кафили бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда таркиб топган давлат ва дин ўртасидаги муносабат ўз моҳияти, мазмуни ва ҳукукий асосларига кўра сепарацион моделга, яъни давлатдан дин, умумтаълим мактабларидан диний таълимнинг ажратилганлиги ва виждон эркинлиги, конфессионал бағрикенглик таъминланганлигига асосланади. Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, мамлактимизда дин давлатдан алоҳида бўлиб, бу ҳақда мамлакатимиз Конституциясининг 61-моддасида шундай дейилади: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди». Бу ғоя «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб,унда ҳам диннинг давлатдан ажратилганлиги, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Бу эса мамлакатимизда давлатнинг диний ишларга, диннинг эса давлат ишларига (қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, албатта) аралашмаслигини англатади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси демократик прпнципларга содиқлигини ифодаси сифатда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда қўйидаги прицнпларга амал қилишини эълон килди: - диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш; - диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш; - диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик; - маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати; - диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш. Бу тамоийллар давлатимизда секуляризация ва ресекуляризация жараёнида муҳим аҳамият касб этмоқда. Download 135.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling