2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени
Диннинг жамиятдаги функциялари
Download 135.79 Kb.
|
2-модуль Диншунослик.
Диннинг жамиятдаги функциялари:
1.Дунёқарашни шакллантириш, 2.Компенсаторлик, 3.Коммуникативлик, 4.Регулятивлик, 5.Интеграллаш - дезинтеграллаш, 6.Маданиятни тарғиб қилиш (культуротранслирующая), 7.Легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш. 1. Дунёқарашни шакллантириш функцияси динда инсон, жамият, табиатга нисбатан аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Диний дунёкараш Яратганга нисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. 2. Компенсаторлик функцияси ҳам одамларнинг онгини қайта шаклланишини, ҳам турмушнинг объектив шарт-шароитларини ўзгартиришдаги чекланиш, қарам бўлиш ва ожизликни тўлдиради. 3. Коммуникативлик функцияси мулоқотни таъминлайди. У ҳам диний, ҳам диний бўлмаган фаолият ва муносабатларда вужудга келади, ахборот алмашиш, ўзаро таъсир кўрсатиш, инсонни инсон томонидан идрок этиш жараёнларини ўз ичига олади. 4. Регулятивлик функцияси маълум бир ғоялар, қадриятлар, йўл- йўриқлар, стереотип қолиплар, фикрлар, анъаналар, русумлар, институтлар орқали индивид, гуруҳ ва жамоаларнинг фаолияти, муносабатлари, онги ва ахлоқини бошқаришдан иборат. 5. Интеграцион-дезинтеграцион функцияси индивид, гуруҳ ва институтларни бир томондан бирлаштиради, бошқа томондан уларни ажратади. Интеграция шахслар, айрим ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, бир бутун жамиятдаги барқарорлик ва чидамлиликни сақласа, дезинтеграция уни заифлашишига олиб келади. Интеграцион функция маълум бир маънода ягона диний эътикод мавжуд бўлганда амалга оширилади. Агар шахсларнинг диний онги ва хулқ-атворида бир-бирига мувофик бўлмаган ғоялар, ижтимоий гуруҳ ва жамиятда бир-бирига қарама-қарши конфессиялар пайдо бўлса, диннинг функцияси дезинтеграцион бўлади. 6. Маданиятни тарғиб қилиш функцияси диний маданий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, илмий- маънавий меросни наслдан наслга қолдириш вазифаларини бажаради. 7. Легитимлаштириш-делегитимлаштириш функцияси баъзи жамоат тартиблари, институтлар, муносабатлар, меъёрлар, намуналарни мажбурият сифатида қонуний қилиш ёки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини амалга оширади. Download 135.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling