2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet21/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Католиклик христианлик динининг энг йирик йўналиши ҳисобланади. “Католик” сўзи бутун жаҳон, бутун дунё (умумий, дунёвий) деган маънога эга. Бу йўналиш асосан Ғарбий, Жанубий–Ғарбий ва Марказий Европа, Прибалтика, Украина ва Белоруссиянинг ғарбий ҳудудларида, Лотин Америкаси ва АҚШда тарқалган. Католиклик тарихида Рим Папаларининг юксалиши ва ағдарилиши, черковнинг ижтимоий–сиёсий ҳаётга бўлган катта таъсири ўз аксини топади. Буларга XI – XIII асрлардаги салб юришлари, “Худо тобути” ва “Муқаддас Ерни”, яъни Фаластин ҳудудини, “ғайридин”(кофир)лардан озод қилишлар ҳам киради. Дин, эътиқод байроғи остида содир этилган бу ҳаракатлар аслида Папалар таъсирини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда черков бойлигини кўпайтириш мақсадида уюштирилган. Католик Черкови Ташкилоти жиддий равишда марказлашганлиги билан ажралиб туради. Рим Папаси буЧерковнинг раҳбари ҳисобланади. У дин ва ахлоқ масалалари бўйича қоидаларни белгилайди. Унинг ҳокимияти Бутун Олам Соборларидан юқори туради. Католик Черковининг марказлашганлиги ривожланишнинг догматик (қотиб колган) тамойилини туғдирди, хусусан, бу тамойил диний таълимотни ноанъанавий равишда талқин этилишида ифодаланади. Масалан, Православлик Черкови томонидан тан олинган эътиқод тимсолининг Худонинг уч қиёфасига бағишланган ақидасида Муқаддас Руҳ Ота–Худодан келиб чиқади (таралади) дейилган. Католик таълимотидаги ақида эса Муқаддас Руҳ ҳам Ота–Худодан, ҳам Ўғил–Худодан келиб чиқади (таралади) дейилади. Шу билан бирга, Черковнинг нажот ишидаги ўрни ҳақида ҳам ўзига хос таълимот вужудга келади. Нажот асоси имон ва эзгу ишлар ҳисобланади. Католиклик таълимотига кўра, Черков зарурий эзгу, ҳайрли ишлар хазинасига – Исо, Биби Марям, авлиёлар, тақводор христианлар томонидан яратилган эзгу ишлар “захирасига” эга (Православликда бундай тушунча йўқ). Черков бу хазинани тасарруф қилиш, ундан муҳтожларга улашиш, яъни гуноҳларни авф этиш, надомат чекувчиларга кечирим туҳфа қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ “индулгенция”лар тўғрисидаги таълимотнинг, яъни пул эвазига ёки черков олдидаги хизматлари учун гуноҳларни кечиришнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Бундан эса, ўз навбатида, ўлганларга ўқиладиган ибодатлар қоидалари ва руҳнинг аърофда (дўзах ва жаннат оралиғидаги жой) туриш муддатини қисқартириш билан боғлиқ Папанинг ҳуқуқи келиб чиқади. Аъроф ҳақидаги ақида фақат католик таълимотида мавжуд. Гуноҳи катта бўлмаган гуноҳкорларнинг руҳи у ерда ўтда куяди (эҳтимол, виждон ва надомат азобининг рамзий инъикосидир), кейин жаннатга йўл топади. Руҳнинг аърофда бўлиш муддати ўлганнинг яқинлари томонидан қилинадиган эзгу ишлар туфайли қисқартирилиши (ибодат ва черков фойдасига хайр–эҳсон қилиш билан) мумкин. Аъроф ҳақидаги таълимот I асрдаёқ вужудга келган. Православлик ва Протестант Черковлари уни рад этадилар. Булардан ташқари Православлик диний таълимотидан фарқли ўлароқ Католикликда 1870 йилда Ватикандаўтказилган 1–соборда қабул қилинган Папанинг бегуноҳлиги ва 1854 йилда эълон қилинган Биби Марямнинг бокиралиги ҳақидаги ақидалар мавжуд. Ғарб Черковининг Биби Марямга бўлган алоҳида эътибори 1950 йилда Папа Пий XII томонидан Биби Марямнинг мерожи ҳақидаги ақиданинг эълон қилинишида ўз аксини топади. Католик таълимоти Православлик таълимоти сингари етти сирли маросимни тан олади, аммо уларнинг талқинларида фарқлар мавжуд. Масалан, “нон ва вино тотиш” маросими католикларда хамиртуруш солинмаган нон тамадди қилиш (Православликда хамиртурушли нон билан), руҳоний бўлмаган дунёвий кишиларга нон ва вино билан, баъзида эса фақат нон билан амалга оширилади. Чўқинтириш сирли маросимини ўташ пайтида чўқинтирилувчи сувга ботирилмайди унга сув сепилади. Миро суртиш (конфирмация) маросими гўдаклик ёшида эмас, балки 7 – 8 ёшлик пайтида амалга оширилади. Бу маросимда болага ўзи танлаган яна бир исм берилади, бола исм билан бирга авлиёнинг тимсоли, амаллари ва ғояларини онгли равишда қабул қилади ва уларга риоя қилишни ният қилади. Шундай қилиб бу маросимнинг ўтказилиши имон мустаҳкамланишига хизмат қилиши лозим. Православликда никоҳсизлик русумини фақат кора руҳонийлар (монахлар) қабул қилади. Католикларда эса оила қурмаслик (целибат), Папа Григорий VII томонидан ўрнатилган бўлиб, барча руҳонийлар учун мажбурийдир. Дин маркази черковдир. Ўрта асрлар охирида Европада тарқалган архитектуранинг Готика услуби католик черковининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашди. Байрамлар ва рўза тутишлар (постлар) диндорлар маиший ҳаётини тартибга солувчи маросимларнинг муҳим элементларидир. Рождество католикларда “адвент” деб аталади. У авлиё Андрей кунидан кейинги биринчи якшанбада – 30 ноябрда бошланади. Исонинг туғилиши байрами – энг тантанали байрамдир. Байрам ярим тундаги, эрталабки ва кундузги уч ибодат билан нишонланади ва Исо Масиҳнинг Ота–Худонинг кўксидан, Биби Марямнинг қорнидан, диндорнинг кўнглида рамзий маънода туғилишини англатади. Ўша куни таъзим қилиш учун эхромларда гўдак Исонинг ҳайкалчаси қўйилган беланчаклар ўрнатилади. Католик иерархиясида уч даражадаги руҳонийлар бор: диакон, руҳоний (кюре, патер, ксендз), епископ. Епископни Папа тайинлайди. Папани кардиналлар йиғилиши (коллегияси) сайлайди. II Ватикан соборида (1962–1965 йиллар) черков ҳаётининг барча жабҳаларини янгилаш, замонавийлаштириш жараёни бошланди. Бу жараён биринчи навбатда ибодат анъанасини ўзгартирди. Масалан, ибодатни фақат лотин тилида олиб боришдан воз кечилди.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling