2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Тавба–тазарру қилиш маросими


Download 135.79 Kb.
bet19/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Тавба–тазарру қилиш маросими. Бунда инсон ўзи қилган гуноҳларига иқрор бўлиши, кейинчалик шу гуноҳларни қилмаслик учун мағфират сўраши лозим. Бу христианликда кенг ёйилган гуноҳларни эътироф қилиш маросими ҳисобланади. Бу маросим, асосан гуноҳ қилиш орқали йўқолган чўқинтириш иноятини қайта қўлга киритиш учун қилинади. Бунинг асоси сифатида Библияда келтирилган қуйидаги матнлар олингандир: “Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин қандайдир гуноҳ содир этган бўлса, истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилсин” (Сонлар, 5:5,6). Бу маросимнинг асосий моҳияти диндор черковга келиб, қилган гуноҳлари учун тавба қилади, яъни руҳонийга ўзининг ҳамма гуноҳларини батафсил сўзлаб беради, ҳаттоки, қалби тубидаги яширин сирларини ҳам руҳоний “ота”га сўзлаб беради. Черков номидан гуноҳларни кечириш ҳуқуқига эга бўлган руҳоний унинг гуноҳларидан ўтади ва унга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга солади ва Муқаддас Руҳнинг кучи билан уни гуноҳларидан пок қилади.
Елей суртиш маросими (рус. соборование). Муқаддаслаштирилган зайтун ёғининг ҳам шифо, ҳам гуноҳларнинг кечирилиши ҳамда бемалол ўлиш учун касалларга суртиш маросимидир. Бу беморнинг пешона, ёноқ, лаб ва қўлларига муқаддас деб билинган зайтун мойи суртиш кўринишида кечади. Мазкур маросим, черков таълимотига кўра, инсоннинг жисмоний ва руҳий касалликларини даволайди. “...қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки заҳри қотил бирор нарса ичсалар ҳам уларга зарар етмайди. Беморларга қўлларини қўйсалар улар соғайиб кетарлар” (Марк 16:18). Бу маросим айни пайтда тавбасига таяниб улгурмаган бандаларнинг гуноҳлардан халос этиб, осонгина жон топширишларига ёрдам беради, деб ҳисобланади.
Руҳоний унвонини бериш маросими. Бу руҳонийлик мартабасига кўтарилиш билан боғлиқ маросимдир. У “Хиротония” (юн. “хир” – қўл ва “тефими” – қўяман) деб номланади. Диний таълимотга кўра, руҳоний бўладиган шахснинг бошига епископ қўл теккизганидан кейин, у “Муқаддас Руҳ” нинг алоҳида марҳамати билан одамлар ўртасидаги воситачилик қилиш хусусиятига эга бўлади. Шундан сўнг мазкур инсон худди Исога унинг ҳаворийлари хизмат қилганидек ўз зиммасига Худо ва одамлар орасида воситачи бўлиб хизмат қилиш мажбуриятини олади. Маълумки, христианлик динида руҳонийлик унвонлари – дьякон, пресвитер, епископ каби уч турли даражага эга. Дьякон (юнон. хизматчи) – христиан черковидаги энг қуйи руҳонийлик даражаси. У маросимларда епископ ва пресвитерларга ёрдамчилик қилиш билан шуғулланади. Пресвитер (лот. оқсоқол) – христиан руҳонийлар иерархиясида юқори даражага эга руҳоний. Қадимда епископлар ҳам шундай ном билан аталган. Жамоа тарафидан сайлаб қўйилувчи руҳоний бўлиб, даставвал, у пастор билан биргаликда диний маросимларга раҳбарлик қилган. Епископ (юнон. назоратчи) – христианликдаги олий даражадаги руҳонийлик унвони. Католик эътиқодига кўра епископлар ҳаворий Павелнинг издошлари ҳисобланади. Шунингдек, епископ ўзи миро мойини тайёрлаш, руҳонийлик даражасини бериш ҳамда диний маросимларни бошқариш ҳуқуқига эга.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling