2. 1-§. Агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни


-§. Қурилма ағдаргич сиртли иш органларини белгиланган чуқурликка ботиб ишлашини таъминлаш


Download 0.78 Mb.
bet4/7
Sana22.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1285957
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
II

2.6-§. Қурилма ағдаргич сиртли иш органларини белгиланган чуқурликка ботиб ишлашини таъминлаш
Ғўза қатор ораларининг эгатларида бўйлама йўналишда қурилма ағдаргич сиртли иш органларининг тупроққа ботиш чуқурлигини сезиларли даражада ўзгаришига олиб келадиган нотекисликлар бўлмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда конструкциясини соддалаштириш ҳамда энергия ва материалҳажмдорликни камайтириш мақсадида қурилма таянч ғилдираклари билан жиҳозланмаган ва унинг ағдаргич сиртли иш органлари белгиланган ишлов бериш чуқурлигида трактор осиш механизми пастки бўйлама тортқиларининг тик кашаклари томонидан ушлаб турилади ва уларнинг тупроққа ботиш чуқурлиги кашакларнинг узунлигини ўзгартириш ҳисобига ростланади (2.4-расм). Бундай ҳолда қурилманинг ағдаргич сиртли иш органлари белгиланган чуқурликка ботиб ишлаши ва шу чуқурликда барқарор юриши учун иш жараёнида уларни тупроққа ботирувчи кучларнинг қурилманинг бўйлама – тик текислигидаги оний айланиш маркази “πz” га нисбатан (2.5-расм) моментларининг йиғиндиси уларни тупроқдан чиқаришга интилувчи кучларнинг моментлари йиғиндисидан катта бўлиши, яъни қуйидаги шарт бажарилиши лозим
(2.9)
бунда – қурилма ағдаргич сиртли иш органларини тупроққа
ботиришга интилувчи кучларни унинг бўйлама – тик текисликдаги оний айланиш марказига нисбатан моментларининг йиғиндиси;
– қурилма ағдаргич сиртли иш органларини тупроқдан чиқаришга интилувчи кучларни унинг бўйлама – тик текисликдаги оний айланиш марказига нисбатан моментларининг йиғиндиси.
2.9 – ифодадаги шарт бажарилганда қурилма белгиланган чуқурликка ботади ва шу чуқурликда трактор осиш механизмининг кашакларида ҳосил бўладиган юқорига йўналган реакция кучлари N ҳисобига ушлаб турилади (2.4 – расм).

2.4-расм. Қурилмани тракторга ўрнатиш схемаси
2.5 – расмда келтирилган схемага биноан
(2.10)
ва
(2.11)
бунда mк – қурилманинг массаси, kg;
g эркин тушиш тезланиши, m/s2;


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling