2.2-расм. Трактор билан агрегатланган пол ҳосил қиладиган қурилманинг орқа томондан кўриниши
2.2-§. Қурилманинг асосий параметрлари
Ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсир этадиган параметрлари қуйидагилардан иборат (2.3-расм):
h–ағдаргич сиртга эга иш органларининг тупроққа ботиш чуқурлиги, cm;
B–ағдаргич сиртга эга иш органларининг қамраш кенглиги, cm;
γ–ағдаргич сиртга эга иш органи лемехининг эгат деворига нисбатан ўрнатилиш бурчаги, ;
–ағдаргич сиртга эга иш органи лемехини эгат тубига нисбатан ўрнатилиш бурчаги, ;
hғ–ғўза ниҳолларини кўмилишдан сақловчи ғилофнинг баландлиги, cm;
Rғ–ғўза ниҳолларини кўмилишдан сақловчи ғилофнинг эгрилик радиуси, cm;
–силлиқлагич-зичлагичларнинг кўндаланг-тик текисликда горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги, ;
–силлиқлагич-зичлагичларнинг ҳаракат йўналиши бўйича пол ён бағрига нисбатан ўрнатилиш бурчаги, ;
L–силлиқлагич-зичлагичларнинг узунлиги, cm;
H1–қурилма лемехининг тиғидан унинг пастки осиш нуқтасигача бўлган тик масофа, cm;
H2–қурилманинг пастки ва юқори осиш нуқталари орасидаги тик масофа, cm.
2.3 – расм. Қурилманинг асосий параметрлари
2.3-§. Қурилманинг ағдаргич сиртга эга иш органларининг параметрларини аниқлаш
Қурилманинг ағдаргич сиртга эга иш органларининг 2.2 – параграфда келтирилган тупроққа ботиш чуқурлиги h, қамраш кенглиги B, улар лемехларининг эгат деворига ва тубига нисбатан ўрнатилиш бурчаклари
ва ни илгари бажарилган тадқиқотларда улар томонидан максимал баландликка эга бўлган пол ҳосил қилиш ва бунда ғўза кўчатлари ва уларнинг илдизларига зарар етказмаслиги шартларидан келтириб чиқарилган қуйидаги ифодалардан фойдаланиб аниқлаймиз [51; 51-61-б.]:
(2.1)
(2.2)
(2.3)
(2.4)
бунда Вм – ғўза қаторлари орасининг кенглиги, m;
Δ – ғўза қаторлари ҳимоя зонасининг кенглиги, m;
т – тупроқнинг табиий тўкилиш бурчаги, ;
hэ – ғўза қаторлари орасидаги эгатнинг чуқурлиги, m;
ё – тупроқнинг ёнбош синиш бурчаги, ;
1 – тупроқнинг ағдаргич сиртга эга иш органи лемехининг ишчи
сиртига ишқаланиш бурчаги, ;
2 – тупроқнинг тупроққа ишқаланиш бурчаги, .
(2.1) ва (2.4) ифодалар бўйича ҳисоблашларда ағдаргич сиртга эга иш органларининг тупроққа ботиш чуқурлиги камида 14,5 cm, қамраш кенглиги кўпи билан 26,1 cm бўлиши, улар лемехларининг эгат деворига ва тубига нисбатан ўрнатилиш бурчаклари мос равишда камида 55 ва 26-28 оралиғида бўлиши аниқланган [51; 55-61-б.]. Кейинги тадқиқотларимизни ушбу натижалардан фойдаланган ҳолда олиб борамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |