2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Download 311.5 Kb.
bet8/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

3. Таълим жараёнини ташкил этиш.
Ўқув жараёни узаро чамбарчас боғланган ўқитиш (ўқитувчи фаолияти) ва таълим олиш (ўқувчилар фаолияти)дан иборатдир.
Ўқув жараёнини ташкил этишнинг принциплари ва усулларини ишлаб чиқишда меҳнат таълими методикаси бошқа ўқув фанларининг ўқитиш тажрибасидан ва дидактик тадқиқотларининг маълумотларидан фойдаланилади. Шу билан бирга кўп масалаларни меҳнат таълими методикаси мустақил хал қилинади. Масалан, меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, иш урнини ташкил қилиш, меҳнат усулларини тўгри бажариш ва хаказо.
Мактаб системасида ўқувчилар ишини ташкил қилишнинг уста асосий фронтал, бригада ва индивидуал шакллари мавжуд. Ўқувчиларга бериладиган меҳнат топшириғии жтимоий-фойдали қийматга эга бўлиши лозим, акс холда тайёрланаётган буюмга нисбатан ўқувчиларда қизиқиш уйғонмайди.
4.Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар мазмуни ва методикаси асослаш. Меҳнат ва техника бўйича мактабдан ва синфдан ташқари ишлар кенг тарқалган. Деярли хар бир мактабда ёғоч ва металга ишлов бериш хамда ёш техниклар тўгараклари мавжуд. Бундай тўгараклар ёш техниклар марказлари, клублари, махалла қўмиталар қошида хам ташкил этилган. Уларни ишини ташкил этиш, турли формаларини ишлаб чиқиш хам меҳнат таълими методикасининг вазифасига киради.
Юқорида кўрсатилган хамма вазифаларни хал қилишда меҳнат таълими методикаси қуйидаги илмий методларига асосланади.
Кузатиш. Кузатиш жараёнида тадқиқотчи ўқув жараёнининг боришига аралашмай, фақат нима содир бўлаётганини қайд қилиб боради. Тадқиқотчи олдиндан кузатишнинг мақсади, вазифаси ва методикасини белгилаб олади.
Экспримент. Экспримент кузатишдан фарқли равишда тадқиқотчи томонидан вужудга келтирилган жиддий, аниқ шароитда ўтказилади. Эксприментда вазиятни кераклича такрорлаш мумкин. Тажриба аввал кичик группада, сунг синфда, бир неча синф ва мактабларда ўтказилади. Натижанингсамарадорлигихақидахукмчиқарилади.
Илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш. Илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибасини ўрганиш, уни умумий тахлил қилиш ўқув жараёнини самарали ташкил этишга оид тавсифларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Илғор тажрибани кузатиш, ўқитувчилар билан сухбатлашиш, кинога олиш, ўқувчиларнинг ишлари билан танишиш ва бошқа йўллар билан ўрганиш мумкин. Илғор тажрибани ўрганиш ва тарқатишда педагогик ўйинлар мухим рол уйнайди.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling