2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Download 311.5 Kb.
bet5/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Ишлаб чиқариш асослари: ўқувчилар Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ва таркиби, уларнинг бир-бирига боғликлиги; ишлаб чиқариш технологияси; ишлаб чиқаришни тайёрлашга оид технологик хужжатлар; махсулот ишлаб чиқаришни назорат қилиш, улчаш ва таккослаш технологиялари; замонавий ишлаб чиқаришнинг бозор муносабати билан ўзвийлиги; тежамкорлик ва ишбилармонлик асослари; табиатни мухофаза қилиш; саноат микёсида куп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган махсулот намунасини тайёрлаш.
Касб-ҳунарга йуналтириш асослари. Касбларни танлаш мақсади, шарт-шароитлари, касблар таснифлагичи. Касб танлаш формуласи, тсасбий тавсифнома. Ўзбекистонда касблар туркумлари: Одам-одам; Одам-техника; Одам-табиат; Одам-белгилар тизими; Одам-бадиий образ. Касбий махорат асослари. Касб-ҳунар йуналишини танлашда қизиқиш , мойиллик, кобилият, касбий яроклиликнинг аҳамияти билан босқичма-боскич таништириб бориш.
Ўқувчиларнинг худудий, географик, махаллий шароитларидан келиб чикиб, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларида ўзлари кизиккан сохалар йуналишини (академик лицейларда ўқиш йуналишини), ихтиёрий танлашларига ёрдамлашиш. Соглигини танлаган касбига мос келиш-келмаслигини хисобга олиш. Келгуси касбий хаёт йулини онгли танлай олиш кўникмаларини шакллантириш.
Ўқувчиларнинг унумли меҳнат жараёнида иштироки. Ўқувчиларнинг технология фанига оид ўқув режа ва дастурлари оркали ўқув муассасаларида оладиган назарий ва амалий билим, кўникма ва малакалари турли шаклларда ташқил этиладиган куйидаги унумли меҳнат турлари ва жараёнларида иштирок этишлари оркали мустахкамланади:
- меҳнат турлари ва сохалари буйича мактабда ташқил этиладиган амалий тугараклар;
- мактаб устахоналари, лабораториялари, тажриба-синов ва ер майдонлари, хомийлик ва оталик корхоналари негизида ташқил этиладиган амалий машгулотлар;
- мактаб кооперативлари, кичик ва купша корхоналарда ишлаш; меҳнат амалиётида катнашиш;
- турли хил мулкчилик шаклларидаги ишлаб чиқариш корхоналарига саёхатлар ташқил этиш;
- меҳнат ва хосил байрамлари, анжуманлари, кургазмалари ва шу кабиларни ташқил этиш.
Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг бу куринишларини ташқил этишда ўқувчиларнинг ёши, шахсий, рухий, физиологик хусусиятлари, педагогик ва методик мезонлар, меҳнат конунчилиги, санитария-гигиена ва меҳнат хавфсизлиги талаблари, миллий анъаналар ва урф-одатлар, иктисодий шароитлар ва конуниятлар хисобга олиниши лозим.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling