2. 2-мавзу: таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш таълим сифати соҳалари


-соҳанинг баъзи стандартларига тушунчалар


Download 41.09 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi41.09 Kb.
#1500243
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш

4-соҳанинг баъзи стандартларига тушунчалар.
4.1 стандарт. МТТ фаолияти бошқарувининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги.
МТТ фаолияти натижалари учун шахсан жавобгар бўлган раҳбар томонидан бошқарилади. Раҳбар барча жараёнларни амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилиши лозим. Раҳбар ваколатли бўлиши учун тегишли малака, мактабгача таълим соҳасида педагоглик тажрибага, шунингдек бошқарув соҳасидаги иш тажрибасига эга бўлиши ва бошқарув масалалари бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ходимларининг фикрларини ҳисобга олиши жуда муҳим.
МТТ фаолиятининг сифати болалар билан ишлайдиган ходимларнинг ваколатлари ва мотивацияси билан белгиланади. Тарбиячи педагоглар лавозим йўриқномасига асосан тегишли малакага эга бўлиши, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб бориши, доимий равишда касбий маҳоратларини ривожлантиришлари керак.
4.2 стандарт. Мактабгача таълим ташкилотининг штат жадвали асосида кадрлар билан таъминланганлиги
МТТ штат жадвали бўйича малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак.
4.3 стандарт. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг лавозими бўйича малака талабларига мослиги.
МТТ тарбиячи педагоглари ва барча ходимлари лавозим йўриқномаси бўйича касбий талабларга жавоб берадиган малакага, болалар билан ишлашда психологик мойилликка эга бўлишлари, таълим дастурини, ўз ишларини қандай режалаштиришни, болалар ривожланишининг барча соҳалари ҳамда машғулотларни режалаштиришни, маълум ёшдаги болалар билан ишлаш усулларини, болалар ривожланиши психологиясининг асосларини билишлари, болаларнинг ўзига хос қобилиятларини аниқлай олишлари керак.
Стандарт индикаторлари. Қуйида намуна сифатида айрим индикаторларга тўхталиб ўтилади.
И.1.1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштириш ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги.
Кузатувчи: МТТни қандай дастур билан ишлашини ўрганади, тарбиячи-педагогларнинг фаолиятини режалаштириш жараёнини кузатади, йиллик, ойлик, ҳафталик режаларнинг бажарилиши, педагогларнинг дастурга ижодий ёндошишларини ўрганади, бундан ташқари интеграциянинг (ўзаро боғлиқлик) мумкин бўлган намуналарини сўраши мумкин.
И.1.1.1.Педагог йиллик иш режасининг мавжудлиги, таълим-тарбия жараёнининг йиллик мавзувий ва ҳафталик режасига мослиги ҳамда ижодий ёндошган ҳолда ташкил этилганлиги.
Кузатувчи:Тарбиячи-педагогларда йиллик иш режасининг мавжудлигини, таълим-тарбия жараёнини йиллик ва ҳафталик режага мос равишда ва албатта ижобий ёндошган ҳолда ташкил этганини аниқлаши керак.

Download 41.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling