2. 2-мавзу: таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш таълим сифати соҳалари


Download 41.09 Kb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi41.09 Kb.
#1500243
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш

4.1.Стандарт. МТТ фаолияти бошқарувининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги.
И.4.1.1. МТТ ҳужжатларининг мактабгача таълим тизимига оид бўлган амалдаги ҳужжатларга мувофиқ юритилганлиги.
МТТ раҳбари талаб этиладиган амалдаги ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатларнинг тўғри юритилиши ва сақланиши кераклигини билиши керак.Қандай ҳужжатлари юритилши МТВ нинг томонидан ишлаб чиқилган 155-сонли буйруқда кўрсатилган.
И. 4.1.2. МТТ йиллик режасининг мавжудлиги.
МТТда жорий ўқув йили учун иш режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бўлиши керак. Режада мақсад ва вазифалар, амалга ошириладиган ишлар, ижро учун масъул шахслар ва бажариш муддатлари, ўтган ўқув йили режасининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар кўрсатилган бўлиши лозим.


4.4.Стандарт. Мактабгача таълим ташкилотида ходимларининг тизимли равишда малака оширганлиги ва касбий маҳоратини ривожлантириб бориши.
И. 4.4.1. Тасдиқланган йиллик режа асосида малака ошириш режасининг мавжудлиги.
МТТда тарбиячи педагогларнинг малакасини ошириш бўйича тасдиқланган режа бўлиши, педагог ходимлар ўзларининг қачон малака ошириш курсларига боришларини билишлари керак. Малака ошириш режаси МТТнинг йиллик иш режасига киритилган бўлиши лозим.
И.4.4.2. Педагог ходимларнинг охирги малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги.
Педагог тарбиячиларнинг шахсий йиғма жилдларида малака оширганликларини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги ўрганилади. Бундан ташқари МТТда тарбиячи педагогларнинг семинар тренингларда қатнашганликларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар, сертификатлар ҳам бўлиши мумкин (масалан, МТВ, ЮНИCEФ ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган дастурлар доирасида).
И.4.4.3. МТТ педагог ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишнинг йўлга қўйилганлиги ва ёш мутахассисларнинг тажрибали педагогларга бириктирилганлиги.
Тарбиячи педагогларнинг ўзаро тажриба алмашиш усуллари, масалан, машғулотларни кузатиш ва муҳокама қилиш, машғулот режаларини ёки байрам тадбирлари режасини биргаликда ишлаб чиқиш ҳолатлари ҳамда ёш мутахассис педагогларнинг тажрибали педагогларга бириктирилганлиги ўрганилади.

Download 41.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling