2. 3-§. Геометрик шаклларнинг хоссаларидан фойдаланиб алгебраик тенгламалар ва тенгсизликларни ўқитишга оид дарс ишланмаси


Download 140.19 Kb.
bet1/6
Sana12.03.2023
Hajmi140.19 Kb.
#1264269
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
дарс ишланма лойиҳаси


2.3-§. Геометрик шаклларнинг хоссаларидан фойдаланиб алгебраик тенгламалар ва тенгсизликларни ўқитишга оид дарс ишланмаси
Ўқув машғулотида таълим технологияси модели
Мавзу: Алгебраик тенгламалар ва тенгсизликларни ечишда Пифагор теоремасидан фойдаланиш методлари.

Ўқув соати: 2-соат

Ўқувчилар сони: ______ та

Ўқув машғулоти шакли ва тури

Янги билимларни эгаллаш бўйича ўқув машғулоти.

Машғулот режаси

1. Алгебраик тенгламаларни Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усуллари.
2. Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усуллари.
3. Функциянинг энг катта ёки энг кичик қийматларини топишда Пифагор теоремасидан фойдаланиш усуллари.

Ўқув машғулотининг мақсади:
Таълимий мақсади: Алгебраик тенглама ва тенгсизликларни ечишда Пифагор теоремасидан фойдаланиш методлари ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
Тарбиявий мақсади: Ўқувчиларда тўғри сўзлик, бир - бирини тушуниш, хурмат қилиш, масалани ечишда эстетик дид билан чиройли ёзиш кўникмаларни шакллантириш;
Ривожлантирувчи мақсади: Аждодларимизга муносиб авлодни шакллантириш. Ўқувчиларнинг нутқи, мантиқий фикрлаши, тасаввури, дунёқараши, иродаси, қобилияти, ижодий ишлашини ривожлантиришдан иборат.

Педагогик вазифалар:

  • Пифагор теоремаси ва формуласини ўқувчиларга эслатиб ўтиш;

  • Тенгламаларни Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўргатиш;

  • Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўргатиш;

  • Функциянинг энг катта ёки энг кичик қийматларини топишда Пифагор теорема-сидан фойдаланиш усулларини ўргатиш.

Ўқув фаолиятининг натижалари:

  • Пифагор теоремаси ва формуласи ҳақида хотираларини тиклаб оладилар;

  • Ўқувчилар Пифагор теоремаси ёрдамида алгебраик тенгламаларни мустақил ҳолатда еча олиш кўникмаларига эга бўладилар;

  • Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўрганиб оладилар;

қийматларини топишда Пифагор теорема-сидан фойдаланиш усулларини ўрганадилар.

Таълим усуллари

Маъруза, тушунтириш. БхБхБ, Блиц-сўров, Веер технологияси.

Таълим шакли

Жамоавий, кичик гурухлар

Таълим воситалари

Дарслик, маъруза матни, ёзув тахтаси, компьютер, видеопроектор.

Таълим бериш шароити

Гуруҳларда ишлашга мўлжалланган аудитория.

Мониторинг ва бахолаш

Оғзаки сўров: Тезкор - сўров
Ёзма: Мисол ва масалалар ечиш


Download 140.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling