2-Амалий машғулот Дарснинг мавзуси
Download 220.5 Kb.
|
bino mashgulot 1 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режа: Ички водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш. Талаб этилган босимни хисоблаш.
- 1. Ички водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш.
2-Амалий машғулот Дарснинг мавзуси: Bino ichki vodoprovod tarmog’ining xisobi. Ichki vodoprovod tarmog’ini gidravlik xisoblash. Talab etilgan bosimni xisoblash. Ichki vodoprovod tarmog’ining aksonometrik tasvirini chizish. Режа: Ички водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш. Талаб этилган босимни хисоблаш. Ички водопровод тармоғининг аксонометрик тасвирини чизиш. Дарснинг мақсади: Талабаларни ички водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш, талаб этилган босимни хисоблаш, ички водопровод тармоғининг аксонометрик тасвирини чизиш қоидалари ва уларга қўйиладиган талаблар билан таништириш. 1. Ички водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш. Ички сув таъминоти тармокларини гидравлик хисоблашдан максад – тармокларнинг диаметрини аниклаш, барча сув истеъмолчиларига узлуксиз сув етказиб бериш учун талаб килинадиган босимни топишдан иборатдир. Сув таъминоти тармоклари гидравлик ҳисобининг асосий вазифалари: Сув таъминоти тармоклари бўйича окиш мумкин бўлган сув сарфини аниклаш (qхис) Сув таъминоти тармоклари диаметрини аниклаш (d) Сув таъминоти тизимида мавжуд бўлиши шарт бўлган сув босимини аниклаш (H, м) Юкорида кайд этилган вазифалар аналитик, график ва жадваллардан фойдаланиш йўллари ёки якинлашиш усуллари билан ечилиши мумкин. Кайси усул кўлланилиши юкоридаги масалаларни кай йўсинда кўйилишига боғлиқ. Биринчидан учала масала бирданига кўйилиши мумкин. Диаметри берилиб, сув сарфи ва босим аникланиши ёки мавжуд босимга сув сарфи ва диаметр танлаш талаб килиниши мумкин. Биринчи ҳол янги курилаётган бинолар учун, иккинчи ҳол мавжуд эксплуатация килинаётган биноларда, учинчи ҳол биноларни шаҳар сув таъминоти тармоғига улаш мумкин ёки мумкин эмаслиги хал этилаётган вактда учрайди. Иккинчи ва учинчи ҳолларда аналитик, график усуллар ва жадваллар кўллаш йўли билан ҳисоблаш мумкин, ёки учала усул биргаликда кўлланиши мумкин. Шунинг учун курс ишини бажариш даврида талабалар юкоридаги барча усулларни ўрганиши керак бўлади. Гидравлик ҳисоблаш бошлашдан олдин куйидаги тайёргарлик ишлари бажарилади: 1) Сув таъминоти тизими аксонометрияси ҳисобий участкаларга бўлинади. Бу иш энг юкори ва энг узок жойлашган санитар-техник жиҳоздан бошланиб, бино сув таъминоти тармоғи уланиши мумкин деб кўрсатилган кудуккача бажарилади. Ҳисобий участкалар санитар-техник жихозлар сони ўзгариши билан чегараланади. 2) Ҳисобий учатскаларда санитар-техник жиҳозлар сони ва участкалар узунлиги аниклаб чиқилади. 3) Энг юкори жойлашган жиҳоз баландлиги аникланади. Download 220.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling