2-амалий машғулот мавзу: Симметрик ўрин алмаштириш алгоритмлари ёрдамида шифрлаш
Калит ёрдамида ўрин алмаштириш усули
Download 33.14 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-amaliy Симметрик ўрин алмаштириш алгоритмлари ёрдамида шифрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Икки томонлама ўрин алмаштириш усули.
- Ишни бажарилиш тартиби ва қўйилган вазифа: Асосий матн шифрлаш усулларидан бирида шифрлансин ва қадамма - қадам изоҳлансин. Шунингдек Java, С++ ва C
- Ҳисобот мазмуни
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
- ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР
- ИНТЕРНЕТ РЕСУРСЛАРИ
Калит ёрдамида ўрин алмаштириш усули.
Бу ерда калит символларига мос ҳолда жадвалнинг ўлчамига қараб NxM жадвали тузилади ва очиқ матнни (Т0) устун бўйича жойлаштирилиб чиқилади. Сўнгра калит символлари алфавит тартибида тартибланиб, устун бўйича ўрин алмаштирилади, қатор бўйича ўқилиб шифрланган матнга (Т1) эга бўлинади ва блокларга бўлинади. Т0= Ўзбекистон келажаги буюк давлат; К = Тошкент; В=4; Матнда 28-та ва калитда 7-та ҳарфлар борлиги учун 7х4 жадвал тузамиз.
Энди калит орқали жадвал тузиб калитдаги ҳарфларни алфавит бўйича рақамлаб чиқамиз. 7х6
Рақамбўйичаустунларниўзгартирибчиқамиз.
Қатор бўйича 4 тадан блокларга бўлиб, символлар кетма-кетлигидаги шифрланган матнни оламиз. Шуни эътиборга олиш керакки, агар қаторда кетма-кет иккита бир хил ҳарф келса, чап тарафдан келаётган ҳарф биринчи рақамланади, кейин эса иккинчиси рақамланади ва шифрланган матн ҳосил қилинади. Т1= ГЛЮК УВОИ АКИЗ ЛНБЖ ДСБА КУАА ТЕТЕ; Шифрни очишда тескари жараён амалга оширилади. Шифрланиш жараёни қадамма - қадам амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. Икки томонлама ўрин алмаштириш усули. Бу усулда калит сифатида устун ва қатордаги ҳарфлар тартибидаги сонлардан фойдаланилади. Аввалам бор калит символларига қараб жадвал тузилади, ва очиқ Т0 матн жойлаштирилиб чиқилади, сўнгра эса рақамлар навбатма - навбат тартибланиб, аввал устун, сўнгра эса қаторлар ўрни алмаштирилади ва жадвалдаги маълумот қатор бўйича ўқилиб Т1га эга бўлинади. Масалан: «Интилганга толе ёр» очиқ матни шифрлаш талаб этилсин. Бу ерда калит бўлиб 1342 ва 2314 хизмат қилади. Яхшироқ изоҳланиши учун К1=1342 ва К2=2314, В=4 деб белгилаб оламиз. К2 К1 4х4 жадвал яратиб Т0 қатор бўйича ёзамиз:
Энди қатор ва устунлар тартиб бўйича ўринлари алмаштирилади.
К1 К1
Охирги жадвалга асосан шифрланган матнни ёзамиз ваблокларгабўлибчиқамиз. Т1 =ИИНТ_РЛЕЁ_НЛГА_ОГАТ Иккитомонламаалмаштиришдажадвалкатталигигақарабвариантларҳамортибборади. Жадвал ўлчамининг катталиги шифр чидамлилигини оширади: 3х3 жадвалда 36 та вариант, 4х4 жадвалда 576 та вариант, 5х5 жадвалда 14400 вариант; Ишни бажарилиш тартиби ва қўйилган вазифа: Асосий матн шифрлаш усулларидан бирида шифрлансин ва қадамма - қадам изоҳлансин. Шунингдек Java, С++ ва C# дастурлаш тизимларидан бирида дастурий таъминот яратилсин. Ҳисобот мазмуни: Иш мавзуси. Ишдан мақсад. Шифрлаш алгоритмини блок-схемаси. Дастур матни. Назорат саволлари Криптография нима? Оддий ўрин алмаштириш усули ёрдамида «Муқаддас Ватан» сўзини шифрланг. Сеҳрли квадрат усулини тушунтириб беринг. Цезар усули ва калит сўзли Цезар тизими қандай? ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997. 2. Ўзбекистан Республикаси қонуни. «Ахборотлаштириш тўғрисида»// «Халқ сўзи», 11 февраль 2004 й. 3. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ALOQACHI” – 2008.-381 бет. 4. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.-591 с. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР Партыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Учебное пособие. — М.: Форум, 2010. — 432 с. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009-331 с. ИНТЕРНЕТ РЕСУРСЛАРИ Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz Основы информационной безопасности. www.intuit.ru. Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru. Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru. Download 33.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling