№2 амалий машгулот учун хронологик карта
Download 0.59 Mb.
|
2-ТБ диагностикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т уберкулин препаратлари.
Туберкулин диагностикаси
Туберкулин юборишга бўлган реакцияни одам организмини туберкулёз микобактерияларига бўлган специфик сенсибилизациясини диагностик тест сифатида аниқлашда ишлатилади. Уни туберкулинодиагностика дейилади ва кенг қамровли туберкулёзга текширувларда ва клиника амалиётида индивидуал диагностика мақсадида қўлланилади. Оммавий туберкулинодиагностика деб аҳолининг катта гуруҳларини кўпинча болалар ва ўсмирларни эпидемиологик, клиник ва диагностик маълумотлар олиш учун қўлланилади. Индивидуал туберкулинодиагностика туберкулёзнинг конкрет клиник кўрсаткичларига кўра алоҳида шахсларга қилинади. Туберкулин препаратлари. Туберкулин 1890 йил Берлинда Кох томонидан олинган. У махсус туберкулёз таёқчалари культурасидан ажратиб олинган сув-глицеринли тортилма бўлиб, кейинчалик кўҳна ёки альттуберкулин (нем. Alttuberculin Koch). Кох кўҳна туберкулини таркибига микобактериялар экилган озиқ муҳитини кўп балласт моддалари киради. Шу моддалар туфайли улар асосан оқсил бўлганлиги учун кўҳна туберкулин юборилганда кўпинча турли носпецифик реакциялар кузатилар эди. 1934 йили Ф. Зольберт ва С. Гленн Филадельфияда анча тозаланган препарат- Purified protein derivative( PPD-S) яратишди. Бизнинг давлатимизда қуруқ тозаланган туберкулин 1939 йили Ленинград зардоблар ва вакциналар ИТИ да М.А. Линников таҳрири остида ажратиб олиниб ППД-Л номини олди. Биохимик таркибига кўра туберкулопротеинлар, полисахаридларнинг, липид фракцияларининг, нуклеин кислоталарнинг мураккаб бирикмаси ҳисобланади. У ўз таркибида микроб таналари қолдиқлари ёки туберкулёз қўзғатувчисининг ҳаёт фаолиятларини маҳсулотларини сақлайди. Иммунологик нуқтаи назаридан туберкулин ўзида туберкулёз микобактериясининг антиген компонентларини нотўлиқ антиген ва специфик аллерген ҳисобланади. Препарат шартли туберкулин бирликларида дозаланади-ТБ. Халқаро стандартга асосан 1 ТБ инфицирланган одамлар 80-90% мусбат реакция берадиган туберкулин миқдори ҳисобланади. 1 ТБ да 0,00006 мг қуруқ ППД-Л қуруқ препарати ёки 0,00002 туберкулин ППД-Л чиқарилади. Россияда 2 турдаги туберкулин ППД-Л чиқарилади. -Тозаланган туберкулин стандарт эритмасида – 2 мл эритмадан 1 ампула, унда 0,1 мл 2 ТБ ППД-Л бор. - Қуруқ тозаланган туберкулин ампулаларда 50 000 ТБ дан, карболизацияланган натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади. Тозаланган туберкулин стандарт эритмада 2 ТБ ППД-Л 0,1 мл эритмада оммавий ва индивидуал туберкулин диагностикаси манту синамасида қўлланилади. Қуруқ тозаланган туберкулин фақатгина махсус туберкулёзга қарши қароргоҳларда турли хилдаги туберкулин синамаларини амалга оширишда қўлланилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling