№2 амалий машгулот учун хронологик карта
Download 0.59 Mb.
|
2-ТБ диагностикаси
Натижаларни баҳолаш.
Кох синамасининг натижаси 48-72 соатдан кейин баҳоланади ва унда организмнинг умумий ва маҳаллий жавоб реакциялари пайдо бўлганда мусбат ҳисобланади. умумий реакция ҳолсизланиш, ўзини ёмон ҳис қилиш, ҳароратнинг кўтарилиши, гемограмма кўрсаткичларининг ўзгариши ва қондаги оқсил таркибининг ўзгаришлари билан характерланади. Ўпка туберкулёзидаги ўчоқли реакция хириллашларнинг пайдо бўлиши ёки кучайиши, ўчоқлар атрофидаги инфильтрациянинг катталашиши ва балғамда туберкулёз таёқчаларининг пайдо бўлиши шаклида кўринади. Буйрак туберкулёзида пешобда лейкоцитурия, кўз туберкулёзида яллиғланиш зонаси катталашганлиги кузатилади. Кох синамасида туберкулёз билан касалланган беморларда ўчоқли реакция одатда 10-20 мм диаметрли инфильтрат кўринишида юзага чиқади. Умумий ва ўчоқли реакциялар билан солиштирганда у анча кам диагностик аҳамиятга эга. Пирке синамасини 48 соатдан кейин инфильтрат диаметри 3 мм ва ундан катта бўлганда 100% ли туберкулинга нисбатан мусбат ҳисобланади. Туберкулинни барча турдаги концентрацияларга мусбат реакция одатда фаол бирламчи туберкулёздан далолат беради. Манту синамаси натижалари синама ўтказган ҳамшира ёки фельдшер, шифокор томонидан 72 соатдан сўнг баҳоланади. Бунинг учун шаффоф мм ларга бўлинган чизғич ёрдамида билак тирсакнинг ўқига кўндаланг қўйилиб, инфильтрат ўлчами қайд қилинади. Инфильтрат бўлмаганда гиперемияни ўлчаб қайд қилинади. Манту синамасидаги туберкулинга бўлган реакцияни қуйидаги критерияларга қараб баҳоланади: манфий- инфильтрат ва гиперемия йўқ шубҳали- инфильтрат диаметри 2-4 мм, ёки турли ўлчамдаги гиперемия мусбат- диаметри 5 мм ва ундан катта бўлган инфильтрат 5-9 мм ли инфильтратда реакция мусбат, 10-14 мм ли бўлса ўртача интенсивликдаги, 15-16 мм юқори интенсивликдаги реакция деб –ҳисобланади. Болалар ва ўсмирларда 17 мм даги инфильтратда, катталарда 21 мм ва ундан катта инфильтрат кузатилганда гиперергик реакция деб аталади. Гиперергик реакциянинг бошқа белгилари инфильтратнинг ўлчамига боғлиқ бўлмаган ҳолда везикулалар, яраланишлар, лимфангит ва регионар лимфаденитнинг ҳосил бўлиши билан кечишидир. Болалар ва ўсмирлар учун тери орасига БЦЖ вакцинаси ва ревакцинасидан сўнг 2 ТБ ППД-Л Манту синамаси мусбат чиқиши инфекцион ҳамда поствакцинал аллергиядан далолат бериши мумкин. Буни ажратиб олиш учун охирги БЦЖ инъекциясидан сўнг ўтган вақт туберкулин реакциясининг интенсивлиги, поствакцинал чандиқнинг борлиги, ва ўлчамлари, касалликнинг клиник белгилари, туберкулёз касали билан контакт ҳисобга олинади. Поствакцинал аллергия учун характерли бўлган белгиларга шубҳали ва яққол бўлмаган реакцияларни 2-11 мм диаметрдаги инфильтрат билан бирга бўлганда кечиши характерлидир. Туберкулинга бўлган яққолроқ реакциялар 12-16 мм диаметрли инфильтрат билан биргаликда келса, кўпинча улар йирик поствакцинал чандиқлари (6-9 мм ва ундан каттароқ) бор бўлган қайта вакцинация қилинган болалар ва ўсмирларда кузатилади. Поствакцинал аллергия қайта синамада 3 ойдан кейин сусайишга мойил бўлади. Носпецифик аллергиянинг белгилари тез-тез пайдо бўлувчи болаларда Манту синамасини ўтказиш десенсибилизацион терапиядан сўнг ўтказиш тавсия қилинади. Туберкулинга бўлган сезгирликнинг олдинги ҳолатда сақланиши ёки даволаш даврида кучайиши аллергиянинг инфекцион характердалигини тасдиқлайди. Манфий Манту синамаси мусбат ёки манфийлиги анергиядан далолат беради. Мусбат анергия туберкулёз таёқчаси билан инфицирланган соғлом одамларда кузатилади, манфий анергия силнинг зўрайиб борувчи кечишида, ВИЧ инфекция фонидаги сил билан касалланганларда ёки оғир ёндош касалликлари бўлган касалларда кузатилади. Манту синамасининг натижаси бўйича туберкулинга бўлган сезгирликни динамикада баҳоланиши сил микобактериялари билан бирламчи инфицирланганлигини нисбатан бўлса ҳам ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Бунинг учун Россияда болалар ва ўсмирларнинг туберкулинга бўлган сезгирлигини бир йилда бир марта текширилади, натижалар амбулатор кузатув индивидуал картасининг мос келувчи бўлимига белгилаб қўйилади. Бир йил давомида Манту синамасини 2 ТБ ППД-Л бўйича туберкулинга бўлган реакциянинг биринчи мусбат чиққанлиги вакцинация қилинмаган чақалоқ ёки ўсмирларда туберкулинга бўлган сезгирликнинг виражи деб аталади. Янги туғилган чақалоқларда туберкулёзга қарши вакцинация, болалар ва ўсмирларда ревакцинациянинг белгиланган вақтларда кенг шароитлдарда ўтказилиши туберкулинга бўлган сезгирлик виражининг белгисини кейинги Манту синамасининг туберкулинга бўлган жавоб реакциясининг кучайиши бўлиб ҳисобланади. Бу кучайиш инфильтрат диаметри 2 ТБ ППД-Л қилинган жойда бир йил олдинги билан солиштирилганда 6 мм ва ундан юқори катталикда , шу жумладан туберкулинга бўлган гиперергик реакциянинг намоён бўлиши билан намоён бўлади. Виражнинг туберкулинга бўлган сезгирлиги сил микобактерияси билан бирламчи инфицирланиши борлигини тасдиқлайди ва комплекс даво-профилактик чора-тадбирлар ўтказишга асос бўлади. Булар бирламчи инфицирланишни клиник яққол туберкулёз ривожланиши билан авжланишини огоҳлантиришга ва инфекциянинг манбаини аниқлашга йўналтирилган. Манту синамаси бўйича натижаларнинг болалар ва ўсмирлардаги сил микобактериялари (МБТ) билан инфицирланишининг белгилари: ҳар й или кузатилганда БЦЖ вакцинацияси билан боғлиқ бўлмаган мусбат реакция (папула диаметри 5 мм ва ундан катта) биринчи бор кузатилади. 4-5 йил давомида мусбат реакция (инфильтрат диаметри 12 мм ва ундан юқори) бўлиб турғун сақланмоқда. бир йил давомида туберкулинга бўлган сезгирлик бирдан кучайди- инфильтрат диаметри 6 мм ва ундан катталашди. бир неча й ил давомида туберкулинга бўлган сезгирлик кучайди- инфильтрат диаметри 12 мм ва ундан юқори. Туберкулинга бўлган вираж реакцияси, узоқ сақланувчи мусбат реакцияда инфильтрат диаметри 12 мм ва ундан юқори, гиперергик реакция ва реакциянинг кучайиши соғлом болалар, ўсмирлар ва катталарни туберкулёз касаллигининиг юқори хавф гуруҳига киритишга асос бўла олади. Манту синамасининг натижасини баҳолашда ёндош инфекцион касалликлар (қизамиқ, сувчечак, кўкйўтал) ёки соматик патологиялар (саркоидоз, бронхиал астма, ревматизм, хавфли ўсмалар) ни ҳисобга олиш лозим. Туберкулинга бўлган жавоб реакция организмнинг аллергик ёндашиш қизларда овариал циклнинг фазасига, терининг индивидуал сезгирлигига ҳам боғлиқ бўлади. Экологик факторлардан, масалан, юқори радиацион фон, зарарли химик чиқиндиларнинг ташланиши ва ҳ.к. Яна туберкулин синамалари натижаларига синама ўтказилаётгандаги хатоликлар, туберкулинни сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳам таъсир қилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling