№2 амалий машгулот учун хронологик карта


Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар


Download 0.59 Mb.
bet8/20
Sana13.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1701200
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
2-ТБ диагностикаси

Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар
Оммавий туберкулинодиагностика туберкулёз микобактерияларининг бирламчи инфицирланишни ва туберкулёз касаллигини барвақт аниқлашда, ревакцинацияга кўрсатмани аниқлашда, туберкулёзни эпидемиологик назорат қилиб туришда қўлланилади.
Буни ўтказиш усчун ҳамма БЦЖ билан эмланган болалар (12 ойликдан) ва ўсмирларда олдинги натижалардан қатъий назар 2 ТБ даги Манту синамаси ўтказилади. Тиббиёт қарши кўрсатмасига биноан чақалоқлик даврида БЦЖ вакцинаси билан эмланмаган болаларда Манту синамаси 6 ойлигидан 1 й илда 2 марта қилинади(БЦЖ – М вакцинасини олгунга қадар).
Туберкулин синамасини й илнинг бир вақтида,кўпроқ кузда ўтказган маъқул. Болаларда бирламчи инфицирланишга вираж реакцияси билан туберкулинга шубҳа қ илинганда, гиперергик ёки туберкулинга юқори сезгирликда фтизиатрга жўнатиш зарур.
БЦЖ ревакцинациясига кўрсатма 7 ёшдаги (1-синф) болаларда ва 14 ёшдаги ўсмирларда (7-8 синф) аниқланади. Туберкулинга (Манту синамаси 2ТБ) манфий реакция бўлган клиник соғлом шахсларда ревакцинацияга кўрсатма ҳисобланади.
Эпидемиологик нуқтаи назардан оммавий туберкулинодиагностиканинг аҳамияти катта гуруҳ аҳоли орасида инфицирланган шахсларни фоизини(%) ва ҳар йили туберкулёз микобактериялари билан инфицирланганларни ҳисоб кўрсаткичини аниқлашдир. Бу кўрсаткич биринчи марта инфицирларган шахсларни ўтган йилги фоизини акс эттиради. Булар қаторига болалар ва ўсмирларнинг туберкулинга бўлган вираж сезгирлиги ва турғун сақланиши ёки кучайиши киради.
2 ТБ ППД-Л ли Манту синамаси соғлом болалар, ўсмирлар ва ҳар хил соматик касалликлари бор шахслар учун безарардир. Бироқ баъзи ўтказилган касалликлар ва эмланишлар болалар терисининг туберкулинга бўлган сезгирлигини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин. Шунинг учун тери касалликлари, инфекцион, инфекцион-аллергик ва соматик касалликлар хуруж даврида, аллергик ҳолатларда оммавий туберкулинодиагностикада Манту синамасини ўтказиш қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Синама бир ой давомида ҳар қандай эмлашлар ва биологик диагностик синамалардан кейин, шу жумладан болалар карантини инфекциясида қилинмайди. Оммавий туберкулинодиагностика даволаш профилактика муассасаларида, умумий даво турида ўтказилади. Методологик қўлланманнинг оммавий туберкулинодиагностикасини туберкулёзга қарши диспансерлар амалга оширади. Агар тўғри уюштирилса туберкулинодиагностика ҳар йили 90-95% ҳолларда болалар ва ўсмирларда ўтказилиши керак.
Уюштирилган болалар мажмуасида оммавий туберкулинодиагностикани махсус ўргатилган тиббиёт ходими бажаради, эрта ва мактабгача ёшли болаларда эса Манту синамаси болалар поликлиникасида ўтказилади. Қишлоқ жойларда туберкулинодиагностикани район ва участка поликлиникалари, айрим ҳолларда эса фельдшер-акушер пунктлари амалга оширади.
Индивидуал туберкулинодиагностика ўртача Манту синамасида 2ТБда инфекцион ва туберкулинга бўлган поствакцинал аллергияни таққослама ташхиси учун, туберкулёзнинг юқори хавф гуруҳига кирувчи шахсларининг ҳолатини назорат қилиш учун ўтказилади. Бошқа кўрсатмалар бўлиб туберкулёз билан ташхисланиши керак бўлган кўпгина касалликлар диагностик муаммоси ҳисобланади.
Туберкулёзга қарши қароргоҳларда туберкулинодиагностика туберкулёз жараёнини активлигини, даволаш эффективлигини баҳолаш мақсадида ва маҳаллий сил диагностикасида ишлатилади.Ушбу синамаларга кўрсатмалар бўлиб, олдин ўтказилган синаманиниг узоқлигидан қатъий назар клиникавий маълумотлар асоссида берилади.
Манту синамасини фаыатгина 2ТБда эмас, туберкулинни бошқа дозаларида ҳам ўтказилади. Бундан ташқари градуирланган Пирке ва Кох синамаси ҳам қўлланилади. Баъзан туберкулинли титр аниқланади. бунда эозинофилли ёки гем оқсилли туберкулин синамаси ўтказилади. Ушбу синамаларда организмни туберкулинга бўлган жавоби қон анализидаги силжишларда баҳоланади.
Туберкулин диагностикасини ўтказишга қарши кўрсатма индивидуал кўтара олмасликдан иборат.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling