№2 амалий машгулот учун хронологик карта
Ушбу машғулотда қўлланиладиган янги технологик усуллар: “Уч босқичли интервью”, “Ақлий хужум”, “Ўргимчак тўри” усуллари
Download 0.59 Mb.
|
2-ТБ диагностикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ақлий хужум” усули
Ушбу машғулотда қўлланиладиган янги технологик усуллар: “Уч босқичли интервью”, “Ақлий хужум”, “Ўргимчак тўри” усуллари.
“Уч босқичли интервью” усули Босқичлар: Барча талабалар 3 гурухга бўлинади: - биринчи гурух талабалари – беморлар; - иккинчи гурух талабалари – врачлар; - учинчи гурух талабалари – экспертлар. Хар бир гурух учта талабадан иборат бўлиб, қуйидаги ролларни ижро этишади: «врач», «бемор», «эксперт – умумий амалиёт шифокори». «Беморга» аноним равишда диагноз айтилади, хар бир гурух 10-15 дақиқа давомида мухокама қилинади. «Эксперт» - хам “врач” харакатларини, хам “бемор” харакатларини бахолайди ва қуйидаги жадвалга киритади: - қайси характ тўғри бажарилган; - қайси харакат нотўғри бажарилган; - қандай қилиши керак эди. Врач – сўраб-суриштириш усули орқали шикоятлари, анамнезини йиғиши; беморни кўздан кечириши, пальпация, перкуссия, аускультация қилиши керак. Йиғилган маълумотларга асосланиб, тўғри ташхис қўйиши, қиёсий ташхишлаш ва якуний ташхисни асослай олиши керак. Шунингдек, врач касалликнинг хаётдаги ижтимоий томонлари, овқатланишни ахамияти ва узоқ муддат даволаниши хақида маълумотлар бериши керак. Эксперт консультация картасида ўтказилган мухокама босқичлари ва вақтни қайд этади. Эксперт ишни тугатгандан сўнг ўтказилган мухокамани бахолайди. Хулоса гурух олдида эълон қилинади. Масала. 14 ёшли ўсмир флюорограммасида чап ўпканинг илдиз олди сохасида патологик жараён аниқланди. Ўпка илдизи кенгайган, чегаралари аниқ. Тахминий ташхис: Кўкрак ичи лимфа тугунлари сили (тумороз шакли). 1. Текшириш режасини тузинг. 2. Текширишнинг қандай натижалари ташхисни ойдинлаштиради. 3. Диспансер гурухи. 4. Даволаш. 5. Оқибати.
“Ақлий хужум” усули Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling