№2 амалий машгулот учун хронологик карта

Туберкулин суюлтириш услуби ва кандай туберкулин синамаларини биласиз

Download 0.59 Mb.
bet18/20
Sana13.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1701200
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-ТБ диагностикаси

2. Туберкулин суюлтириш услуби ва кандай туберкулин синамаларини биласиз?

Жавоб

Макс. балл

Тўлиқ жавоб

Нотўлиқ жавоб

Қониқарсиз жавоб

1.

Туберкулин 0,25 карболизинланган физиологик эритмаси билан 10 га 1, 100 га 1, 1000 га 1 ва 10000 га 1 миқдорида суюлтирилади. 1 мл туберкулин таҳминан 100000 туберкулин бирлигини сақлайди.

30

20-30

5-19

0-4

2.

Туберкулинни тери орасига юбориш - Манту синамаси

20

10-20

5-9

0-4

3.

Туберкулинни тери остига юбориш - Кох синамаси

20

10-20

5-9

0-4

4.

Туберкулинни тери юзасига юбориш - Пирке синамаси

30

20-30

5-19

0-4

3. Пирке ва Манту усуллари бўйича туберкулин синамаларини ўтказишдан максад?

Жавоб

Макс. балл

Тўлиқ жавоб

Нотўлиқ жавоб

Қониқарсиз жавоб

1.

организмни сил инфекцияси билан зарарланганлигини аниқлаш учун

30

20-30

5-19

0-4

2.

қайта эмлашга танлаш максаида

20

10-20

5-9

0-4

3.

эмлашдан кейинги аллергик ҳолатни аниқлаш учун

20

10-20

5-9

0-4

4.

беморларни туберкулинга нисбатан сезувчанлигини аниқлаш учун

30

20-30

5-19

0-4

4. Манту синамасининг натижаларини бахоланг.

Жавоб

Макс. балл

Тўлиқ жавоб

Нотўлиқ жавоб

Қониқарсиз жавоб

1.

Манту синамасининг натижаси манфий –папула йук ёки 2мм.гача булган папула хосил булиши

30

20-30

5-19

0-4

2.

Манту синамасининг натижаси шубхали-папула 2-4мм

20

10-20

5-9

0-4

3.

Манту синамасининг натижаси мусбат нормэргик папула 5-14мм

20

10-20

5-9

0-4

4.

Манту синамасининг натижаси мусбат - гиперэргик папуланинг улчами болаларда15мм ва ундан катта, катталарда 21 мм ва ундан катта ёки папула улчамидан каътий назар везикуло-некротик реакциялар ва лимфангит хосил булиши.

30

20-30

5-19

0-4

«Ўргимчак тўри» усули
Ўргимчак тўри усули талабалар дарснинг теоритик қисмини мухокама қилиб бўлганларидан сўнг, ип ўрамини бир*бирларига узатган холда (натижада ўргимчак тўри хосил бўлади) ўзлари мустақил тайёрлаган саволларга ўзлари жавоб беришга асосланган. Берилган савол ва жавобларнинг тўғрилигини ўқитувчи томонидан назорат қилинади.

Қадамлар:

  1. Ўтилган мавзу бўйича талабалар саволлар тайёрлашига вақт берилади.

  2. Қатнашувчилар айлана бўлиб ўтирадилар.

  3. Қатнашувчилардан бирига ип ўрами берилади ва у ўзи тайёрлаган саволини беради (берилган саволнинг тўлиқ жавобини ўзи билиши керак), ипнинг бир учини ушлаган холда ип ўрамини хохлаган қатнашчига узатади.

  4. Ўрамни олган талаба берилган саволга жавоб беради (бунда савол берган қатнашувчи жавобни шархлаб боради) ва у хам савол беради хамда эстафетани бошқа қатнашувчи давом эттиради. Барча қатнашувчилар ўргимчак тўрига тушмагунча савол жавоб давом эттирилади.

  5. Талабалар савол бериб бўлгандан сўнг, ўрам ушлаб турган талаба, охирги савол берган қатнашувчига ўрамни қайтариб беради ва савол беради, бу жараён то ўрамни тўлиқ ўраб олгунча давом эттирилади.

Эслатма: талабаларга хар бир савол ва жавобга эътиборли бўлиш хақида огохлантириш керак, чунки улар кимга ип ўрами тушишини олдиндан билмайди.
4.2. Аналитик қисм.
Вазиятли масала:
Бола 5 ешда. Тугрукхонада БЦЖ килинган, 2 ммли чандиқ.
Манту синамаси 1 ёшда - 10 мм, 2 ёшда – 8 мм, 3 ёшда – 6 мм, 4 ёшда – 4 мм, 5 ёшда – 16 мм. Шикоятлари: холсизлик, иштахани пасайишига асосланиб стационарга ёткизилди.

  1. Фтизиатр куриги зарурми?

  2. Қандай текширувлар утказилиши керак?

  3. Туберкулинограммани шархланг.

  4. Даволаш.

Жавоб

Макс балл

Тўлиқ жавоб

Нотўлиқ жавоб

Қониқар-сиз жавоб

1

Туберкулезни инкор этиш учун фтизиатр куриги зарур

30

20-30

5-19

0

2

Қоннинг умумий тахлили
Манту синамаси, балғамни БК ва флорага текшириш, рентген текшируви

20

10-20

5-9

0

3

5 ёшда вираж

30

20-30

5-19

0

4

2 хил антибактериал препарат билан химиопрофилактика

20

10-20

5-9

0

4.3. Амалий қисм
2 ТБ билан Манту синамасини қўйиш
Мақсад: МБТ билан зарарланишни, иммун ҳолатни аниқлаш ва қиёсий ташхислаш учун
Ўтказилиш жойи: муолажа хонаси
Бемор ҳолати: ўтирган ҳолда
Жиҳозланиши: туберкулин шприци, ППД-Л стандарт эритмаси, спирт, пахта, рангсиз чизғич

Бажаришлар кетма-кетлиги:

Босқичлар

Бажара олмади
(0 балл)

Тўлиқ бажарди (100 балл)

1

Туберкулин шприцига 0.2 мл стандарт ППД-Л эритма тортилади.

0

15

2

Игна орқали ҳаво пуфакчалари билан биргаликда 1 томчи эритма чиқариб юборилади.

0

10

3

Билак соҳасининг ўрта 1/3 қисми соҳа 70% ли спирт эритмаси билан артилади.

0

10

4

Чап қўл билан тери тортилиб, ўнг қўлга шприц олинади.

0

15

5

Игна кесими юқорига қаратилиб, тери ичига 0.1 мл туберкулин киритилади.

0

15

6

Туберкулин секин-аста киритилади. Тўғри киритилганда лимон пўстлоғи ҳосил бўлади.

0

15

7

Синама 72 соатдан сўнг баҳоланади.
Манфий реакция-0-2 мм ли папула
Шубҳали реакция-2-4 мм ли папула ёки ҳар қандай ўлчамдаги гиперемия
Мусбат реакция- 5 мм ва ундан катта папула
- гипоэргик 5-10 мм
- нормергик: болаларда 10-17 мм
катталарда 21 мм ва ундан катта
- гиперергик: болаларда 17 мм
катталарда 21 мм
Везикуло-некротик ўзгаришлар, лимфангит пайдо бўлиши -папула ўлчамидан қатъий назар бу гиперергик реакциядир.

0

20

Жами

0

100

5. Малака, кўникма ва билимни текшириш усуллари
- оғзаки;

  • ёзма;

  • тест;

  • вазиятли масалалар ечиш;

  • эгалланган амалий кўникмаларни намойиш этиш;

6. Жорий назоратни баҳолаш мезони

Ўзлаштириш % ва балда

Баҳо

Талабанинг билиш даражаси

1.

96-100

Аъло”5”

Муайян вазиятдан келиб чикиб мустакил тугри карор кабул килади ва хулоса чикаради.
Амалий машгулотга тайёргарлик килишда кушимча адабиётлардан (узбек, рус ва инглиз тилларида) фойдаланган.
Туберкулез буйича иммунитет ва аллергия муаммоси мохиятини мустакил тахлил килади.
Туберкулин синамалари, рентгенологик ва лаборатор текширув натижаларини тугри мустакил равишда аниклай олади.
Интерфаол ўйинлар ўтказишда юқори фаоллик ва ижодий ёндаша олади.
Вазиятли масалаларни тўлиқ асосланган жавоб билан тўғри еча билади.
ТМИ мухокамасида фаол катнашади, саволлар беради, кушимчалар килади.
Амалий куникмани ишонч билан бажаради, мохиятини тушунади.

2.

91-95

86-90

Лаборатор текширув натижаларини тахлил килади.
Амалий куникмани ишонч билан бажаради, мохиятини тушунади.

4.

81-85

Яхши”4”

Туберкулез буйича иммунитет ва аллергия муаммоси мохиятини мустакил тахлил килади.
Туберкулин синамалари, рентгенологик ва лаборатор текширув натижаларини билади
Интерфаол ўйинлар ўтказишда юқори фаоллик ва ижодий ёндаша олади.
Вазиятли масалаларни тугри ечади, лекин жавобни тўлиқ асослаб бера олмайди.
ТМИ мухокамасида фаол катнашади.
Лаборатор текширув натижаларини тахлил килади.
Амалий куникмани ишонч билан бажаради, мохиятини тушунади.

5.

76-80

Беморларни мустакил куздан кечиради ва туберкулез симптомлари ва лаборатор текшириш усулларини тугри аниклай олади.
Интерфаол ўйинлар ўтказишда юқори фаоллик ва ижодий ёндаша олади.
Вазиятли масалаларни тугри ечади, лекин жавобни тўлиқ асослаб бера олмайди.
Туберкулин диагностикаси, рентгенологик текшириш усулларини билади, ишонч билан айтиб беради.
Туберкулин синамалари хакида аник тасаввурга эга.
ТМИ мухокамасида фаол катнашади.
Лаборатор текширув натижаларини тахлил килади.
Амалий куникмани ишонч билан бажаради, мохиятини тушунади.

6.

71-75

7.

66-70

Қониқарли”3”

8.

61-65

Вазиятли масалаларни ечишда хатоликларга йул куяди.
Туберкулин диагностикаси, рентгенологик текшириш усуллари тугрисида тушунчага эга, ишонч билан айтиб бера олмайди.
Туберкулин синамалари хакида аник тасаввурга эга.
ТМИ мухокамасида катнашади.
Лаборатор текширув натижаларини тахлил кила олмайди.
Амалий куникмани ишонч билан бажара олмайди, кадамларда хатоликларга йул куяди.

9.

55-60

Туберкулин диагностикаси, рентгенологик текшириш усуллари тугрисида умумий тушунчага эга, ишонч билан айтиб бера олмайди.
Туберкулин синамаларини адаштиради.
ТМИ мухокамасида катнашмайди.
Лаборатор текширув натижаларини тахлил кила олмайди.
Амалий куникмани бажара олмайди.

10.

54-30

Қониқарсиз”2”

Туберкулин диагностикаси, рентгенологик текшириш усуллари тугрисида тушунчага эга эмас.
Туберкулин синамаларини билмайди.

11.

20-30

Талаба дарсда белгиланган кийимда катнашади, дафтар ва фонедоскопи мавжуд.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling