2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

Грейдерларнинг отвалини ўрнатиш. Грунтни ќирќиш ва суриш 
грейдернинг асосий иш жараёни бўлиб, бунда отвални грейдер рамасига 
нисбатан маълум бурчакка ўрнатиш талаб ќилинади (19.2.1-расм).
1. Ќамраш бурчаги А, бу грейдер бўйлама ўќ чизиѓи билан отвал 
йўналиши кесишидан ћосил бўлган бурчак. Грейдер отвалини ўрнатилиш
бурчаги 19.2.1- жадвалда келтирилган. 30° дан кам бўлган ќамраш бурчаги 
билан ишлаш тавсия ќилинмайди, акс ћолда грейдернинг ёнбошга оѓиш ва 
аѓдарилиб кетиш хавфи вужудга келади. Грунтни ќирќишда ќамраш бурчаги 
35-40° бўлиши керак. Бунда грунт, ўнѓай ќирќилади ва отвал бўйлаб сурилади, 
двигателнинг ќуввати тежалади ва машинанинг унумдорлиги ортади. Яхши 
юмшатилган грунтларда энг кичик ќамраш бурчаги ўрнатилади. 
Грунтни суришда ќамраш бурчаги 50° дан ошмаслиги керак, чунки 
катта бурчакда судралиб юрадиган призма катталашиб кетади ва грунт 
бўйламасига сурилади. 
Пардозлаш ишларини бажаришда отвалнинг ќамраш бурчаги 45° дан 90° 
гача (текисланадиган грунт ќатламининг ќалинлиги ва хоссасига ќараб) 
ўрнатилади. Узил-кесил текислаш ваќтида ќамраш бурчаги 90° га тенг 
бўлиши лозим. 
2. Ќирќиш бурчаги В, ќирќиш ќирраси орќали пичоќ юзасига 
ўтказилган ўринма билан грунтни ќирќиш текислиги ўртасидаги бурчак. Ќирќиш 
бурчаги грейдер пичоѓи ер юзасига ќандай бурчак остида турганлигини кўрсатади. 


151 
19.2.1-расм. Грейдер отвалининг ўрнатилиш бурчаклари: 
А-ќамраш бурчагиВ- кесиш бурчаги, С- ќиялик бурчаги; 1-рама, 2-грейдернинг отвали, 3-
отвални узайтиргич, 4- тўкилган грунтнинг уюми 
19.2.2 - расм. Грейдер иш органларини мослаш схемалари: 
1,2- ќамраш бурчаги 90

ва ќазиб кириш бурчаги 0
0
бўлган отвални ўрнатиш, 3- ќазиб 
кириш бурчаги ≠ 0 бўлган отвал, -ќамраш бурчагини планда ўзгариши; 5 - орка укка 
нисбатан асосий рамани ўзгариши; 6 - отвални четга суриб ишлаш, 7 - улагични 


152 
(дышлани) планда ћолатини ўзгариши, 8 – бурилиш доирасига нисбатан отвал ћолатини 
ўзгартириш, 9 – грейдер ѓилдиракларининг ќияликдаги иш ћолати; 10- узайтирилган 
отвал; 11,12-ќиялик чикаргичли отвал; 13-узун тик ќиргокларни тозаловчи мослама; 14-
кювет киргокларини текисловчи махсус шаклли узайтирилган отвал. 
Ќирќиш бурчагидан ташќари, яна пичоќнинг кейинги ва чархлаш бурчакларини 
фарќ ќила билиш лозим. Мавжуд барча грейдерларда энг кичик чархлаш 
бурчаги 25-26° га тенг, орќа бурчак эса ќирќиш бурчагига боглиќ ћолда 3 дан 
35° гача ўзгаради. Грунтларни боѓловчи моддалар билан ќориштирганда, 
айнќса, ер сатћини текислаганда ќирќиш бурчаги кўпи билан 60° бўлади. 
19.2.1-жадвал 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling