2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
2.боб 10-26пр
94 §16. Ер ишларини кўп чўмичли экскаваторларни қўллаб механизациялаш 16.1.Кўп чўмичли экскаваторлар ќўлланиш соћалари Кўп чўмичли ва фрезали экскаваторлар - ўзиюрар, узликсиз иш жараёнли ер ќазиш машиналаридан бўлиб, уларда ќазиш, ташиш ва тўкиш жараёнлари бирданига ва узлуксиз равишда бажарилади. Бир чўмичли экскаваторлардан фарќли, кўп чўмичли экскаваторлар универсал машиналар ћисобланмайди ва уларни ќўллаш ќазиладиган траншеялар (ќазилмалар) кўндаланг кесими шакли ва ўлчамлари, нишаблиги ва жойлашган ўрни билан чегараланади. Кўп чўмичли экскаваторлар I, II, III гурух грунтларини ќазиш учун мўлжалланган. Юќоридаги келтирилган сабабларга кўра кўп чўмичли экскаваторлар бир чўмичлиларга нисбатан кам тарќалган. Кўп чўмичли экскаваторлар билан хўжаликлараро ва ички суѓориш каналларини ќазиш, уларнинг ёнларини бетон ќоплама ћосил ќилишдан олдин силлиќ ќилиб текислаш, ишлаш даврида лойќадан тозалаш, чуќурлаштириш ва кенгайтириш ишларини ћам бажариш мумкин. Кўп чўмичли экскаваторлар иш ускунасининг тури ва иш жићозининг ћаракат йўналишига ќараб бўлинади. Ћозирда ишчи органлари ковшсимон, занжирга уланган сидиргичли (скребок), роторли, ва фрезали бўлган узликсиз иш жараёнли кўплаб тур машиналар мавжуд. Бу машиналарнинг ћар бири махсус ихтисослаштирилган бўлиб, фаќат махсус шароитларда ва ўзлари мўлжалланган ўлчамлардаги ќазилмаларни ќазишда ќўлланиши мумкин. Узлуксиз иш жараёнли экскаваторлар учун бир чўмичлилардан фарќли, алоћида маркалаш жорий ќилинган. Кўп чўмичли экскаваторлар маркаларидаги индексация ћарфлари ќуйидагича маъноларни билдиради: ЭТЦ – (экскаваторы траншейные цепные) – занжирсимон ишчи органли траншея экскавторлари, занжирли экскаваторлар деб юритилади ; ЭМ – 95 (экскаваторы мелиоративные цепные поперечного копания)- кўндаланг ќазийдиган занжирли кўп чўмичли экскаваторлар; ЭТР – (экскаваторы траншейные роторные)- кўп чўмичли роторли экскаваторлар, роторли экскаваторлар деб юритилади; ЭР – (экскаваторы радиального копания (стреловые))- кўп чўмичли радиал (радиус бўйлаб) ќазадиган экскаваторлар; ЭД – (экскаваторы дреноукладчики) – кўп чўмичли дренаж ётќизадиган экскаваторлар; Д – (дреноукладчик) – кўп чўмичли дренаж ётќизадиган экскаватор. Экскаваторлар маркаларида ћарфлардан кейин ћар хил маълумотни ўз ичига олувчи раќамлар ћам ќўлланилади: ЭТЦ-406 (40 – ќазиш чуќурлиги, дм; 6 – модел тартиб раќами); ЭМ-201 (20 – чўмич сиѓими, л; 1 – модел тартиб раќами); ЭТР-204 (20 – ќазиш чуќурлиги, дм; 4 – модел тартиб раќами); ЭР-0251 (025=25 – чўмич сиѓими, л; 1 – модел тартиб раќами); Д-658М, Д-659А, Д-659Б (65- чўмич сиѓими, л; 8, 9 – модель тартиб раќами; А, Б, М - модернизация кетма-кетлиги); Ўзбекистонда, ирригация бўйича давлат конструкторлик бюросида ( ГСКБ по ирригации) яратилган ЭД-3,0 (3,0 – ќазиш чуќурлиги, м); САНИИРИ иштирокида яратилган Д-251 (25- чўмич сиѓими, л; 1- модель тартиб раќами); Д-301 (30-чўмич сиѓими, л; 1-модель тартиб раќами); Д-351 (35- чўмич сиѓими,л; 1- модель тартиб раќами). Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling