2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

Грунтларни траншея усули билан катта масофага суриш учун улар 
оралиќ уюмга тўпланади (17.3.4-раcм). Грунт олдинига бульдозер билан 
маълум масофага сурилади ва оралиќ уюмга тўкилади. Уюм маълум ўлчамга 
етгач, грунт тўпланши керак бўлган жойгача алоћида тўдалар билан ёки бирин -
кетин сурилади. Оралиќ уюмлар тахминан 20-30 м масофада 
жойлаштирилади, бу масофа ортиши билан грунт керакли жойга 
сурилаётганда унинг нобуд бўлиши кўпаяди. 


111 
17.3.4- расм. Грунтни траншея усули билан оралиќ уюм ћосил ќилиб 
ишлаш схемаси: 
1- ќазилма, 2 - оралиќ уюм, 3 - тўкма 
Грунт ётќизиш усули. Агар грунтни ќатлам - ќатлам ќилиб 
ётќизиш зарур бўлса, ётќизиш жойига келганда бульдозернинг отвалини бир 
оз кўтариш ва агрегатни олдинга ћаракатлантириб туриб грунтни бутун 
участка бўйлаб текис ётќизиш керак (17.3.5-расм). Кейин орќага, кетинга 
юриб ќайтишда грунт ќўшимча равишда текисланади. Бунда юмшатгич тиш 
грунтнинг ёйилиши керак бўлган ќатламига керакли даражада ботиб 
турганлигини бульдозерчи кузатиб бориши лозим. 
Келтирилган грунт ёйилиб, ётќизиб бўлингач, грунт олинадиган 
жойга кетинга юриб ќайтаётганда, отвали эркин туширилган бульдозер 
ўзининг оѓирлиги билан грунтни зичлайди. 
Грунтни алоћида тўдага ёки бевосита бирин-кетин ётќизилган 
тўдаларга тўплаш мумкин. 
Агар грунт алоћида тўдага ётќизилса, биринчи тўда керакли жойгача 
сурилади, иккинчиси ва ундан кейингилари эса остки асослари бир-бирига 
тегиб турадиган масофада сурилади. 
Эркин ётќизилган тўданинг баландлиги тахминан 0,6—0,7 м га тенг. 


112 
17.3.5- расм. Грунт уюмларини ћосил ќилиш усуллари 
а- ќатлам-ќатлам ќилиб, б-текисланмасдан уюм ќилиб, в-текисланган уюм 
ќилиб 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling