2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


§17. Ер ишларини бульдозерларни қўллаб механизациялаш


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

§17. Ер ишларини бульдозерларни қўллаб механизациялаш 
Бульдозер (инглз. bulldozer, bulldoze – йирик бўлакларни синдириб 
майдалаш) занжирли (гусеницали) ва ѓилдиракли тракторларга осиб 
ишлатиладиган, 
рамага 
уланган 
тиѓли 
курак 
кўринишидаги, 
алмаштириладиган ишчи жићози. 
Сув хўжалиги ва мелиорация ишларида бульдозерлар грунтларни ќатлам-
ќатлам ќилиб ќирќиб олишда ва берилган масофаларга (150 м.гача) ташиб, 
суриб бориш учун ќўлланилади.
Бульдозер, бу юќори унумли универсал машина бўлиб, турли хил
текислаш ва маданий-техник (тўкма ћосил ќилиш, ќазилмани ўйиш ва 
кенгайтириш, грунтни ќазилмадан тўкмага суриш, тўкилувчи материалларни
штабелларга йиѓиш,
муваќќат суѓориш тармоќларини кўмиш, котлованлар 
ќазиш, майдонларни текислаш, йўлларни юќордан тозалаш, бута ва майда 
ўрмонни ќирќиш ћамда тозалаш, кичик тункаларни ќазиб олиш, ћарсанг 
тошлардан тозалаш ва ћ.к.) ишларни бажариш учун мўлжалланган. 


101 
Бульдозерлар, айниќса, йўлларнинг ер полотносини ёнбошдаги 
резервлардан кўтаришда, барча турдаги котлованларни ќуришда, очиќ 
ирригация ва мелиорация тармоќларини ќуришда, кавальерларни 
текислашда кенг ќўлланилади. 
Ирригация ва мелиорация, йўл ќурилишида ер ишларини бажаришда 
бульдозерлар, кўпинча ер ќазиш ёки мелиоратив машиналар комплекси 
таркибига киради. 
Сув хўжалиги ва ќишлоќ ќурилишида ер ишлари ћажмининг 40 фоизи 
бульдозерлар ёрдамида бажарилади. 
Ер ишларида грунт бульдозерлар билан ўрта ћисобда 30—70 м га 
сурилади; айрим ћолларда (агар бульдозер козирек ёки открилкалар билан 
жићозланган бўлса) 100 ва ундан ортиќ масофага ћам сурилади. Бунда 
грунтлар гурухларига ва бульдозерлар илинган тракторлар ќувватига 
(классига) боѓлиќ равишда ташиш масофаси ќуйидагича таќсимланади: 40-55 
кВт – 30…50 м. гача; 59-80 кВт– 50…70 м.гача; 118-132 кВт – 100 м.гача; 
228-243 кВт - 150 м.гача.
Бульдозерларнинг 
характерли 
хусусиятлари- 
улар 
яхши 
ћаракатланувчанлиги, иш ћажми катта бўлмаганда ва турли майдонларда, 
турли шароитларда фойдаланиш мумкинлиги, ќишда яхши ишламаслиги, 
бунинг учун III ва IV категорияли грунтларда олдиндан юмшатиш ишини 
бажариш лозимлиги ћисобланади. Шунга ќарамай, механизатор-
бульдозерчилар ирригация ва мелиорация ќурилишида, ќиш шароитида 
ћам бульдозерлардан ер ишларини бажаришда кенг фойдаланадилар.

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling