2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси


Download 46.14 Kb.
bet7/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси
Менежмент назарияси ва амалиётида ижтимоий ташкилот, молиявий тузилма, фирма, бутун жамиятнинг ривожланиш мақсадларини аниқлаш ҳал қилувчи йўналиш ҳисобланади. Жамият миқёсида ижтимоий бошқарувнинг аҳамияти унинг алоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқишидан маълум бўлади. Ҳаммага маълумки, мамлакатимизда жуда кўп эътибор талаб қиладиган соҳа мавжуд, бу ҳам бўлса ижтимоий соҳадир. Давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналитирилада, Президентимизнинг эътибори ҳам асосан ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилади.
Ижтимоий соҳа - давлат ижтимоий сиёсатини амалга оширувчи кишилик жамияти ҳаёт фаолиятининг соҳаси. Бу сиёсат жамият ҳаётининг ҳамма томонлари тараққиётини таъминловчи моддий ва маънавий неъматларни тақсимлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёт тарзини яхшилашга йўналтирилган. «Ижтимоий» нинг мазмуни - бу ижтимоий гуруҳлар, индивидлар ўртасида уларнинг ҳолати, жамиятдаги ўрни ва роли, ҳаёт тарзи юзасидан муносабатларидир.
Цивилизациялашган ривожланишнинг асосий мақсади - иқтисодиёт, бозор, техник тузилмалар, уларни ислоҳ қилиш эмас, балки ўз фуқаролари даромадларини ошириш, уларнинг турмуш даражасини кўтариш. Халқнинг фаровонлиги давлат сиёсати самарадорлигининг асосий кўрсаткичидир. Ижтимоий соҳани бошқариш ижтимоий менежмент функцияларининг алохида бир қисми бўлиб ҳиобланади ва ўз навбатда бир қанча йўналишларни қамраб олади. Жамият бошқаруви миқёсида ижтимоий менежментни баҳолаш асосан ижтимоий соҳа холати асосида амалга оширилади.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг баҳолаш услубияти бўйича ижтимоий соҳани белгиловчи омилларга қуйидагилар киритилади:
1) аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад; 2) оилавий даромад; 3) энг кам ҳаёт даражаси; 4) истеъмол савати; 5) бандлик; 6) таълим; 7) медицина хизмати, овқатланиш сифати; 8) экологик ҳолат (ҳаво, атроф муҳит ҳолати). 9)демографик ҳолат (туғилиш, ўлим, умр кўриш). 10) шахсий хавфсизлик ҳолати; 11) жиноятчилик даражаси; 12) ижтимоий алоқалар, ижтимоий коммуникациялар аҳволи; 13) жиноятчиликка қарши кураш; 14) ҳимоясиз гуруҳларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш (нафақа-хўрлар, болалар, ногиронлар); 15) оналик ва болаликни сақлаш; 16) меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи; 17) бўйсинмас хулқ; 18)жисмоний тарбия ва спортнинг аҳволи; 19) маданий муҳит, унинг моддий-техник базаси аҳволи; 20) товар ва хизматлар соҳаси.
Ижтимоий менежментнинг бошқа иқтисодий фанлардан ажратиб турадиган бир ҳусусияти бор, яъни санаб ўтилган кўрсаткичларнинг меъёри ва энг юқори даражаси деган чегара мавжуд эмас. Олимлар ва амалиётчилар ижтимоий соҳани баҳолашда нисбий кўрсатчилардан фойдаланишади. Масалан, давлатларни жон бошига тўғри келадиган ялпи ички махсулот миқдори билан тоифаланиши, улардаги ижтимоий бошқарувни умуман баҳолашга қодир эмас. Ўртача даромад паст бўлиб халқнинг бахтлилик даражаси юқори бўлиши мумкин.
Ижтимоий соҳанинг ҳар бир тузилмавий элементи тизим доирасида қолганлари билан боғлик; ижтимоий соҳанинг бошқариш органлари тизими илмий усулларга таяниб, ўз аъзолари турмуш даражасини ошириш мақсадида барча ижтимоий жараёнларга комплекс таъсир қилишни амалга оширади.
Жамиятда, ва шунингдек, ижтимоий соҳада ҳар қандай ўзгаришларни амалга ошириш учун катта миқдорда турли ресурслар талаб қилинади: моддий, молиявий, ижтимоий. Техника, технология, илм-фан, маданият, таълимда олға силжишни амалга ошириш учун унга етарли миқдорда ресурслар киритиш керак. Акс ҳолда режа, лойиҳа, дастур мувоффақиятсизликка учрайди. Бу муаммони муваффақиятли ечими ижтимоий менежмент илми ва санъатига боғлиқ. Бир томонда барча ресурслар, ижтимоий жараёнларнинг кўп томонлама илмий таҳлили, уларни баҳолаш, ўзлаштириш механизмларини билиш керак бўлса, бошқа бир томондан ҳаётий тажрибанинг мавжудлиги, ресурсларни ишлатиш бўйича фаолият юритиш керак.



Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling